Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
793 subscribers
17.3K photos
1.98K videos
3 files
4.87K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Forwarded from Davronbek
Бугунги очиқ дарсимизнинг мавзуси — Фавқулодда вазиятлар ва уларнинг турлари ҳамда бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланиш тартибини биласизми?

Околтин тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда туманда жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида айни шу мавзуда очиқ дарс машғулоти ўтказилди. Ўтказилган қизиқарли дарс машғулоти давомида ўқувчилар фавқулодда вазиятлар ва уларнинг турлари, бундай вазиятларда ҳабар бериш ва ҳаракат қилиш тартибларини ўрганиш билан бир қаторда, ёнғин содир бўлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва уларни ишлата билиш кўникмаларини ҳам шакллантирдилар.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе со Спикером Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Соком.
Рассмотрены актуальные аспекты двусторонней и региональной повестки, обсуждены вопросы осуществления совместных программ в области здравоохранения, образования, науки и культуры, гуманитарных обменов.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил динамичное развитие узбекско-корейского полномасштабного взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Davronbek
#Чоршанба_фавқулодда_вазиятлар_профилактикаси_куни

Чоршанба—Фавкулодда вазиятлар профилактикаси кунида амалга оширилган ишларга назар.

Оқолтин тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан "А.Навоий" МФЙдаги 3-мактабда "Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиблари" мавзусида профилактик учрашув бўлиб ўтди.

———————————————————

Ширин шаҳар ҳудудида жойлашган 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда тарбиячилар ўртасида "Содир бўлган ёнғинларнинг аянчли оқибатлари" мавзусида профилактик-тарғибот давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан Чоршанба—Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни доирасида 21 та давлат тасарруфидаги объектларида ва 13 та тадбиркорлик субъектларида фаолият олиб борувчи жами 650 нафардан ортиқ фуқаролар билан турли ҳил мавзуларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ҳамда техникалар намойишлари ўтказилди.
Хавфли ҳудудлардан кўчирилган аҳоли, аэровизуал кузатувлар, ўзанлари тозаланган дарёларФВВ ахбороти

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисаларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича маълумот берди:

〰️〰️〰️
🏠 «Хавфли ҳудудлардан кўчирилиши лозим бўлган жами 154 та хўжаликдан (799 нафар фуқаро), 87 та хўжалик (441 нафар фуқаро) доимий равишда, 67 та хўжалик (358 нафар фуқаро) хавфсиз ҳудудларга вақтинча яшаш учун кўчирилган. Шунингдек, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар ходимларидан иборат 105 та, жамоатчилик вакилларидан иборат 27 та назорат-кузатув постлари ташкил этилган.

✈️ Республиканинг тоғли ҳудудларидаги қор захираларини ва баланд тоғлардаги кўлларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш мақсадида, 5 маротаба аэровизуал кузатувлар амалга оширилган.

📍Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида сув тошқини ва сел оқимларини беталофат ўтказиб юбориш мақсадида, маҳаллий давлат органлари тасарруфида бўлган дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ўзанларини тозалаш бўйича 3377,6 минг метр/куб тупроқ, 194,7 минг метр/куб тош иши, 27,5 минг метр/куб бетон ишлари ва 609,7 тн. темир ишлари амалга оширилган. Ушбу ишларга 75,7 млрд сўмга яқин бюджет маблағлари сарфланган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш бўйича сел-тошқин ва ер кўчиши хавфи мавжуд ҳудудларда ўтказилган 161 та махсус-тактик ўқув машқини ташкил қилиш ва ўтказишда 1919 та техника ва 11 мингга яқин шахсий таркиб қатнашган. Ўқув машқлари давомида 90,1 минг метр/куб тупроқ ишлари, 45,1 минг метр/куб қум-шағал, 2290,6 метр/куб бетон ишлари бажарилиб, 71 километрдан ортиқ масофадаги магистрал каналлар, дарёлар ва сойлар ўзанлари тозаланган».


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Мирзаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги 21-сонли мактаб ўқувчилари орасида профилактик-тарғибот учрашув ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишда ёнғин-қутқарув қисмларида фойдаланиладиган техникалар ва асбоб-анжомларнинг намойиши бўлиб ўтди.

———————————————————

Сирдарё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман худудидаги 525-сонли Сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматдаги аскарлар билан профилактик тадбир ўтказилди. Профилактик учрашув давомида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва улардан фойдаланиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни ўз вақтида ўчириш усуллари ўргатилди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Гулистон шаҳрининг "Янгихаёт" маҳалласи ободликка юз тутди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Халқ қалбухонаси ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида "Обод маҳалла" давлат дастури асосида фуқароларимизнинг қулай шарт-шароитларда яшашлари, маҳаллаларимизни замон талаблари асосида ривожланиши учун ҳудудларда ободонлаштириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад эса, фуқароларимизни иш билан таъминлаш, болалар ўйингоҳларини ва инфратузилма объектларини соз ҳолга келтиришдан иборатдир. Бу каби ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида изчиллик билан олиб борилмоқда.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB