Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
793 subscribers
17.3K photos
1.98K videos
3 files
4.87K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Forwarded from Sirdaryo Xabarlari
⚡️ Кучли ёғингарчиликлар оқибатида Оқолтин туманидаги айрим кўчалар ва хонадонлар (ҳовлилар)ни ҳам сув босганлиги кузатилди (фото)

Батафсил: https://sxabar.uz/czdg

Расмий саҳифаларимиз:👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️ «8:0 – бу футбол эмас, бу бокс». Кутилган нокаутлар! Кутилган ғалабалар!

Батафсил: https://sxabar.uz/yazq

Расмий саҳифаларимиз:👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ФВБ
#ФАКТ4

Автомобилларнинг давлат рақамларидаги ҳарфларни биласизми?

1. PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари

2. PSS — Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати

3. PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари

4. UZB — давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари

5. APC — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари)

6. VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV, PSF — ички ишлар идоралари давлат рақами 👮🏻

7. TSS, TST — давлат хавфсизлик идоралари давлат рақами

8. ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари

9. DXA — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ходимлари

10. FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 🚒🚔

11. TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG — таксилар 🚕

12. D — дипломатлар (яшил рангли)

13. CMD — элчилар, вакиллар (яшил рангли)

14. Т — техник персонал (яшил рангли)

15. М — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли)

16. Х — консулликлар, савдо ваколатхоналари (яшил рангли)

17. UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рақами (кўк рангли)

18. H - Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли)


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Sizga yordam berishdan bosh tortganlardan hafa bo'lmang va Eynshteynning So'zlarini eslang:

"Menga YO'Q javobini berganlardan mamnunman chunki ular tufayli hammasini o'zim bajardim!"



Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Байрамингиз муборак, ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари.

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва манфаатларини ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлашдек машаққатли ва шарафли хизматларингизда Сизларга оилавий ҳотиржамлик, соғлик-саломатлик, бахт-саодат тилаймиз. Келгуси фаолиятларингизда улкан зафарлар ва муваффақиятлар ёр бўлсин.

Ҳурмат ва эҳтиром билан, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоаси.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини касб байрами билан муборакбод этади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёш қутқарувчи" мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган "Мадад" жамоаси энди Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Forwarded from Davronbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Севимли_телеканали

Ёш қутқарувчи! Бу фавқулодда вазиятлар юзага келганда биринчи ёрдам кўрсатувчи ва тўғри ҳаракатланиш кўникмаларига эга бўлган иқтидор эгаларидир.

Ўқувчилар ўртасида ташкил этилиб, тобора оммавийлашиб бораётган «Ёш қутқарувчи» спорт мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан имтиёзли кредит олишда онлайн платформа ишга тушди.

Бу бўйича Платформани ташкил этишда иштирок этган мутасаддилар билан боғландик. Жараённи ичидан тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ягона платформа дейилганда ушбу https://oilakredit.uz/oz/ сайт тушунилади.

☑️ Айни пайтда сайт тўлиқ ҳолатда ишламоқда. Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу платформа орқали ариза юборилиш жорий этилган.
▪️ Юқоридаги сайтга кириб паспорт серия ва туғилган кунингизни киритасиз. Дастур Ички ишлар вазирлиги базасидан, сизнинг яшаш манзилингиз ва исм-шарифингизни тортиб олади.
▪️ Телефон рақамингизни киритганингиздан сўнг, СМС код орқали тасдиқланади.
Ариза келиб тушгандан сўнг ҳокимият уни тегишли сектор ва маҳалла раисига йўналтиради (ўрганиб чиқиш ва тавсиянома олиш мақсадида)! Дастурда бунинг учун 5 кун вақт киритилган.

Маҳалла ва сектор раҳбарлари аризачини тўлиқ ўрганиб, шароити, имконияти, билим ва кўникмаси бор йўқлигини кўриб тегишли хулосани беради (ижобий ёки салбий холаса).

☑️ Ижобий хулоса берилган тақдирда туман оилавий маркази хулосаси олинади.
Барча жараён электрон платформада бўлади. Ҳар бир босқичда қабул қилинган қарорлар бўйича аризачига смс хабарномалар бориб туради.
Оилавий марказ, жумладан, сектор раҳбарлари аризани тўлиқ ўрганиб чиқиб хулоса беришлари учун 5 кун муддат берилади.

Агар Оилавий марказ ижобий хулоса берган тақдирда, кейинги босқичда аризалар банкка йўналтирилади.

☑️ Банклар жисмоний шахс аризасини 1 кун ичида, юридик шахс аризасини 3 кун ичида ўрганиб чиқади.

Банк ижобий хулоса берган тақдирда кредит ажратиш муддатини платформа алгоритми ўзи ҳисоблаб таҳминий муддатни кўрсатади. Яъни, мисол учун "Сизга 1 апрелдан 2 апрель оралиғида кредит ажратилади" - деб.

Кунлик ариза кўриш сони чекланган (Битта банк учун кунлик максимал 15 та). Платформа ўзи автомат равишда навбатга қўяди (Инсон омилисиз).

Платформа максимал шаффофликни таъминлаш ва инсон омили аралашувини камайтиришга ҳаракат қилинган.

Агар сизда интернет сифати яхши бўлса, платформа орқали ариза юбориш учун 5 дақиқа вақт етарли бўлади.