Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
13.1K subscribers
26.4K photos
3.14K videos
6 files
8.03K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
“Жаҳолатга қарши маърифат”

Шайхонтоҳур туман “Оқилон” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ишчи гуруҳи билан биргаликда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари ўтказилиди.

Тадбирда мутаҳассислар томонидан инсоннинг маънавий оламида диний қадриятлар муҳим ва устувор ўрин эгаллаши ҳамда халқимизнинг маънавий ва диний қадриятлари тарихан уйғун ҳолда ривожланиб, такомиллашиб борганлиги тўғрисидаги маърўзалари тингланди.

Шунингдек, тадбир давомида йиғилганлар билан индивидуал суҳбатлар олиб борилди.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
♻️ Шайхонтоҳур тумани Обиназир МФЙ идорасида Шайхантоҳур тумани ХДП раиси бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича фуқаролар билан йиғилиш ўтказилди.

Иштирокчилари ўз таклифларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг пойтахтимиздаги йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром иностранных дел Сергеем Лавровым, участвующую в мероприятиях заседания Совета министров иностранных дел Шанхайской организации сотрудничества в нашей столице.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади. Учрашувда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит IT-академию "Astrum" в Юкоричирчикском районе и встретится со специалистами информационных технологий, молодыми программистами, руководителями и работниками компаний в области IT и коммуникаций. Состоится обмен мнениями о текущем положении дел в отечественном IT-секторе и приоритетным задачам дальнейшего развития отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бугун биз биргаликда муҳокама қилган масала – бугунимиз, келажагимиз, айниқса, ёшларимизга муносиб иш ўринлари яратиш учун ўта муҳим замин", деди Президент Шавкат Мирзиёев мулоқотдан сўнг.

Давлатимиз раҳбари мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳлар директор ва ректорларига мурожаат қилиб, уларни ҳар бир ўқувчи ва талаба IT билимлари ва чет тилларини эгаллаб чиқишларига масъул бўлишга чақирди.

Бугун айтилган барча таклифлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниши таъкидланди.

"Сиз, ёшлардан ҳамкасбларингиз, ҳамкорларингиз, ўртоқларингизга шуни етказишларингизни сўрайман.

Давлат томонидан IT соҳасини жадал ривожлантириш бўйича керак бўладиган барча шароит ва имкониятларни яратамиз. Ўзимдан бошлаб ҳамма раҳбарлар сизлар билан доимий мулоқотда бўламиз", деди Президент учрашув якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация бериш учун келдим"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Я пришел дать всей молодежи Узбекистана большой импульс и мотивацию устремлениям в сфере IT"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Exadel Uzbekistan компанияси директори Юлия Яковлева Президент Шавкат Мирзиёевга релокация борасида яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, релокация учун нега айнан Ўзбекистон танланганининг омилларини айтиб берди: "Бизга 7 кун, 24 соат давомида кўмаклашишяпти"

Директор компании Exadel Uzbekistan Юлия Яковлева поблагодарила Президента Шавката Мирзиёева за создаваемые условия для релокантов и рассказала о факторах выбора Узбекистана как страны релокации: "Это поддержка "24 на 7"

Facebook|Instagram|Twitter
«Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида» Президент қарори эълон қилинган эди.

〰️〰️〰️
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2022/2023 ўқув йили қабули бўйича ва таълим муассасидаги янгиликлар ҳақида қуйида келтирилган расмий манбалар орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

🌐 Веб-сайт

🎓 Институт телеграм канали

📲 Ректор саҳифаси

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💠 САВДО САНОАТ ПАЛАТАСИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИ ТАДБИРКОРЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ

🔰Туманда фаолият юртиб келаётган тадбиркорлар билан Савдо-саноат палатаси, сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган қабулда тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

🔶Ушбу учрашувда маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммолари бирма-бир эшитилиб, жами тушган мурожаатларнинг аксари жойида ҳал этилди. Ечими бўлмаган муаммолар рўйхатга олиниб, ижро муддатлари белгиланди.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати