Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
13.9K subscribers
26.6K photos
3.15K videos
6 files
8.09K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Профессор_изоҳ_беради

❗️Сенат ва Қонунчилик палатаси биргаликда нималар қилиши мумкин? Нималар мумкин эмас?

📁Конституциянинг 78-моддасида уларнинг биргаликдаги ваколатлари белгиланган. Аммо...

🎙Юридик фанлари доктори Хайрулла Рўзметов дангалини айтди-қўйди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚪️Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва муҳофазасини кучайтириш ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашдек эзгу мақсадларга қаратилгани эътирофли.

🎙Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети профессори, эксперт гуруҳи аъзоси Шерзод Зулфиқоров Конституциянинг 16-моддасига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга муносабат билдирди.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔘Бугунги Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлариникафолатловчи кўпгина қоидалар киритилмоқда.

Шулар орасида кўпчиликнинг диққатини ўзига қаратгани - инсоннинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан боғлиқ прописка масаласи.

Прописка билан боғлиқ конституциявий ўзгартишнинг зарурияти ва моҳияти нимадан иборат?

🎙 Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Соҳибжамол Джолдасова изоҳ берди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг лойиҳасида «16-моддадаги мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас» деган қоида кенгайтирилмоқда.

❇️ Конституциянинг бирорта қоидаси инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принципларга ва қоидаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

🎙Бу ҳақда Шарқшунослик университети профессори, Эксперт гуруҳи аъзоси Сайфиддин Жўраев ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

🎙Конституциямизнинг 41-моддасига таълим ва тарбия бўйича киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар ҳақида Конституцион комиссия ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи аъзоси, Тошкент шаҳри ИНХА университети ректори Музаффар Жалолов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💭 Маълумки, айни шу кунларда мамлакатимизда Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турибди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлардан бири — жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлиқ бўлган 53-моддага иқтисодиёт ва тадбиркорликка оид қатор янги қоидалар қўшилишидир.

⁉️ Бу янги қўшилаётган қоидаларнинг моҳияти нимадан иборат?

🎙 Бу ҳақда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Исмоил Саифназаров изоҳ берди.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг лойиҳасида давлат жабрланганларга одил судловдан фойдаланишини ва етказилган зарар қоплаб берилишини таъминлаши зарурлиги тўғрисидаги қоидани мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

⁉️ Мазкур қоиданинг Конституцияга киритилиши оддий фуқароларимиз учун қандай аҳамиятга эга?

🎙Судьялар олий мактаби кафедра мудири, Юридик фанлари доктори, профессор Сурайё Раҳмонова шу ҳақдаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
O‘zbekiston afg‘on muammosini hal etishga yangicha yondashuvning ishlab chiqilishida yetakchi o‘rinni o‘z zimmasiga oldi

Xorijiy OAV Toshkentda o‘tkazilgan "Afg‘oniston: xavfsizlik va iqtisodiy rivojlanish" xalqaro konferensiyasi haqida

Batafsil
Батафсил

Telegram | Facebook | Twitter|Telegram (на русском)
♻️Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oila institutini yanada rivojlantirish va yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” gi Qaror ijrosini ta]minlash maqsadida Shayxontohur tuman FHDYO boʻlimida Shayxontohur tuman Oila va xotin-qizlar boʻlimi huzuridagi “Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazi” tomonidan “Ahil va mustahkam oila-jamiyat tayanchi” shiori ostida navbatdagi oʻquv seminar tashkil etildi.

Oʻquv seminarda 15 nafar yosh kelin-kuyovlar oʻqitildi/. yakuniy seminar mashgʻulotlarida malakali mutahassislar tomonidan dars o'tildi.

🤝Oʻquv seminar yakunida 15 nafar juftlikka SERTIFIKATLAR topshirildi.

✍️ Shayxontohur tumani hokimligi Matbuot xizmati
♻️ "Боғ кўча" маҳалласида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш ва хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Йиғилиш сўнгида аёллар муаммолари юзасидан якка тртибда сухбат ўтказилди.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча Фейсбук ижтимоий тармоғида Шайхонтоҳур тумани "Ўрда" маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалла худудида қурилиш олиб борилишига қаршиликлари акс эттирилган лавҳа омма эътиборига ҳавола қиланган эди.

Мазкур холат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли ҳамда 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-172- сонли карорлари ижросини таъминлаш мақсадида шу билан бирга маҳалла фукаролар йиғини раисларининг мурожаатларини инобатга олиб Шайхонтоҳур туманидаги “Ўрда” маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғини комплексида маҳалла ходимлари хонаси, профилактика инспекторлари хонаси, пенсия тарқатиш ва коммунал тўловларни қабул қилиш хонаси, ёшлар билан ишлаш хонаси, нонвойхона, нуронийлар ва бошқа зарур хоналари мавжуд бўлган замонавий кўринишдаги идора биноси қурилиб, маҳалла фуқаролари учун фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ерда болалар майдончалари ҳам бунёд этилади.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
ҚАРЗДОР КОРХОНАДАН 53 МЛН. 600 МИНГ СЎМДАН ОРТИК МИҚДОРИДА БАНК ФОЙДАСИГА ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИЛДИ

💴 Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтохур туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманларо судининг ижро варақасига асосан, қарздор A.Рдан ундирувчи Капитал банк АТБ фойдасига жами 53 млн., сўм 600 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган. Дастлаб қарздорга ижро ҳужжжати юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, қарздорга тегишли бўлган барча кўчар ва кўчмас мол-мулкларига банд солинган. Қарздорга тегишли банд солинган мулкларни давлат ижрочиси томонидан реализация қилиш чоралари кўрилган ва кучмас мулк хатланди. Қарздордан ундирилган пул маблағи тўлов топшириқномага асосан ундирувчи Капитал банк АТБ фойдасига жами 53 млн. 600 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди. Юқоридагиларга асосан ижро иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунларга асосан ижро ҳужжатини амалда тугатилди.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати