ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
136K subscribers
2.42K photos
4.87K videos
94 files
14.8K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​ИМОМ ЭРТА САЛОМ БЕРИБ ҚОЛСА, ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз

1176-CАВОЛ: Мен жамоат намозига боришни энди бошладим. Мен намозни секин ўқийман. Гап шундаки, кўпинча мен саловатни ўқиётганимда имом икки тарафга салом бераётган бўлади. Шу ҳолада мен саловатни тугатиб, кейин дуо ўқиб сўнг салом беришим керакми ёки имом билан баробар салом беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда имом билан биргаликда салом берасиз. Зеро саловат ўқиш суннат, имомга эргашиш эса вожиб амал саналади. Вожиб амал суннат амалдан юқори бўлгани сабабли сиз вожиб бўлган амални бажарасиз. Агар ташаҳҳуд ("Ат-таҳийёт...") дуосини ўқиётганингизда имом салом бериб қолса, сиз ташаҳҳуд дуосини тугатиб, кейин салом берасиз. Чунки ташаҳҳуд дуосини ўқиш вожиб амал ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:
وإذا سلم الإمام والمقتدي ما زال بالصلوات الإبراهيمية يتابع المقتدي الإمام بالتسليم لأن الصلاة على النبي صلى الله عليه و سلم في آخر الصلاة سنة
“Имомга иқтидо қилган киши саловатни ўқиётган вақтида имом салом берса, у ҳам имомга эргашиб салом беради. Чунки намознинг охирида саловат айтиш суннатдир” (“Фиқҳул ибодат” китоби).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
متابعة الإمام في الفرائض والواجبات من غير تأخير واجبة، فإن عارضها واجب لا ينبغي أن يفوته بل يأتي به ثم يتابع، كما لو قام الإمام قبل أن يتم المقتدي التشهد فإنه يتمه ثم يقوم بخلاف ما إذا عارضها سنة كما لو رفع الإمام قبل تسبيح المقتدي ثلاثا فالأصح أنه يتابعه لأن ترك السنة أولى من تأخير الواجب
“Фарз ва вожиб амалларда кечиктирмасдан имомга эргашиш вожиб саналади. Аммо имомга эргашиш билан бошқа вожиб амал тенг келиб қолса, “имомга эргашиш керак” деб вожибни тарк қилмайди, балки аввал вожибни бажариб, кейин имомга эргашади. Масалан, имомга иқтидо қилган киши ташаҳҳудни тугатишдан аввал имом учинчи ракатга турса, иқтидо қилган киши аввал ташаҳҳудни тугатиб, кейин ўрнидан туриб, имомга эргашади (Чунки иккиси ҳам вожиб бўлиб, бирини бажараман деб бошқасини тарк қилмайди).
Агар имомга эргашиш билан суннат амал тенг келиб қолса, юқоридагидек қилмайди. Масалан, (сажда ёки рукуда) имомга иқтидо қилган киши тасбиҳни уч марта айтишидан аввал имом бошини кўтарса - фуқаҳоларимиз энг тўғриси дея айтган гапга кўра - имомга эргашади. Чунки суннатни тарк қилиш вожибни кечиктиришдан кўра устундир”
(“Раддул муҳтор” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, сиз салавот ёки ундан кейингги дуоларни ўқиётган пайтингизда имом салом бериб юборса, сиз имомга эргашиб, салом берасиз. Бу ўринда салавот ёки дуоларни охирига етказмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/36334
​​НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

1273-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми?
👉ЖАВОБ:
​​​​
ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН
НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

1348-CАВОЛ: Бир китобда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Пойабзалларингиз билан намоз ўқийверинглар, Бани Исроилга ўхшаманглар” деганларини ўқиб қолдим. Шуни тушунтириб берсангиз. Чунки ҳамма оёқ кийимини ечиб ўқийдику?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай ҳадис бор. Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни ривоят қилган. Дала каби оёқ кийим билан намоз ўқиса бўладиган жойларда покиза оёқ кийим билан намоз ўқиш жоиз. “Фатовои Татархония” китобида аҳли китобларга хилоф иш тутиш учун покиза оёқ кийимда намоз ўқиш афзал, дейилган. Албатта, бу ерда оёқ кийим нажосатдан пок бўлиши лозим.
Уламоларимиз бу ва бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқиб, оёқ кийим билан масжидга кириб намоз ўқиш масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун оёқ кийимда намоз ўқишдан қайтарилганини айтганлар. Шунинг учун ҳам намозхон хоҳ уйда, хоҳ масжидда ёки бошқа жойларда жойнамозда намоз ўқиётганда оёқ кийимини ечиб намоз ўқийди. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтган:
إذا خشي تلويث فرش المسجد بها ينبغي عدمه وإن كانت طاهرةً. و أما المسجد النبوي فقد كان مفروشًا بالحصى في زمنه صلى الله عليه وسلم بخلافه في زماننا، و لعل ذلك محمل ما في عمدة المفتي من أن دخول المسجد متنعلًا من سوء الأدب، تأمل."
“Агар оёқ кийим билан намоз ўқиш масжид гиламларини ифлос бўлишига олиб келса, оёқ кийимсиз намоз ўқиш лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Масжиди Набавийга бугунги давримиздан фарқли равишда майда тошлар тўшалган (яъни у замонларда пок оёқ кийим билан намоз ўқиш масжидни ифлос қилмаган). “Умдатул муфтий” китобидаги: “Масжидга оёқ кийим билан кириш беодобликдир”, деган гап эҳтимол масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун айтилгандир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/36334
#Намоз

Бир шайх минбарда хутба қилаётиб, «Биз ҳар куни Аллоҳга боғланиб туришимиз лозим», деган эди, ўша ердагилардан бири: «Аллоҳга қайси рақам орқали боғланамиз?» деди. Шунда шайх: «Ёзиб ол: 2, 4, 4, 3, 4, 8, 3», деди. Одамлар шайхнинг жавобидан гангиб қолишди, шайх бу одамни мазах қилдимикин, деб ҳам ўйлашди. Лекин сўраган одам шайхнинг мақсадини англаб, йиғлай бошлади. Билсак, у айтган рақамлар кундалик намозларнинг ракъатлари экан.

2 - бомдод намозининг 2 ракъат фарзи.

4 - пешин намозининг 4 ракъат фарзи.

4 - аср намозининг 4 ракъат фарзи.

3 - шом намозининг 3 ракъат фарзи.

4 - хуфтон намозининг 4 ракъат фарзи.

8 - таҳажжуд намозининг 8 ракъати.

3 - витр намозининг 3 ракъати.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи билан узилмас алоқа насиб қилсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
​​НАФЛ НАМОЗЛАРИДА ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўкийдиган бўлсам суннат намоз каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда зам сура қўшмасдан ўқийманми? Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган.

فرضها التحريمة والقيام وقراءة اية في كل من ركعتي الفرض وفي كل من الوتر والنفل

"Намознинг фарзи такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатлик намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилишдир" (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир. Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбиҳ айтиши ёки тасбиҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi
​​ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо
намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.

Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:

ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه

яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34358
​​ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровиҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровиҳ намози ҳақида шундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровиҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳнинг ракатлари: Таровиҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрийаа-и вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровиҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровиҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Фатовои Оламгирия” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi
​​НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Биз намоз ўқиганимизда ёки тиловат қилганимизда сураларни араб тилида ўқиймиз. Қуръони карим оятлари араб тилида бўлишидан ташқари уларнинг таржимаси, яъни ўзбек тилидаги маъноси хам бор. Менинг саволим, намоз ўқиётганда ёки умуман сура-оят ўқиётганда ўзбек тилида айтиб ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда араб тилидан бошқа тилларда қироат қилиш жоиз эмас. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори айтадилар:

ولا القراءة بها أي لا يجزئ القراءة في الصلاة بالفارسية إلا بعذر وبه يفتي

Яъни: “Намозда форс тилида қироат қилиш жоиз эмас. Фақат узрли (араб тилига умуман тили қовушмаган) ҳолатда жоиз. Фатво жоиз эмаслигигадир”.

Форс тили дейилганда бошқа тиллар ҳам киради. Чунки бошқа тиллар Араб тилидаги маънони ифода қилиб бера олмайди. Қуръони карим эса Араб тилида нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Биз у(Қуръон)ни араб тилида нозил қилдик”, – деган (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi
​​АЁЛИМГА ИМОМЛИК ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Аёлимга имомлик қилиб намоз ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, аёлингизга имомлик қилиб намоз ўқишингиз жоиз бўлади. Бу борада “Бадоиъус-саноиъ” китобида шундай дейилган: “Агар имом билан бирга биргина аёл бўлса, у аёл имомнинг орқасида туради (яъни, ёнида турмайди). Аёлнинг имом ёнида баробар туриши имомнинг намозини бузади.

Яна бу мавзуда Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إذا صلى الرجل في بيته برفيقه أو زوجته أو ولده حاز فضيلة الجماعة

яъни: “Киши уйида дўсти, ёки жуфти, ё фарзанди билан намоз ўқиса жамоатнинг фазилатига етади”.

Пайғамбар алайҳиссаломдан нақл қилинган ҳадисга кўра икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Ҳатто ҳанафий ва шофеъий уламолар, имомга эргашувчи ёш бола яъни, балоғатга етмаган бўлса ҳам, жамоат ҳосил бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi
​​ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ НАМОЗЛАР, МАХФИЙЛИК ДАРАЖАСИ
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ўтган гал берган саволимни жавобида бироз тушунмаган жойим бор эди. Намоздаги махфийлик ёки овоз чиқариб ўқиш тўғрисида. Умумий қилиб айтганда беш вақт
намозда фарз намозлари энг ками ўзи эшитадиган даражада ўқиладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур билдириб қоламан.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қироат намознинг рукнларидан бўлиб, қайси намозларда қироат жаҳрий қилинади ва қайси намозларда махфий қилинади ҳамда уларнинг даражаси қай йўсинда буни билиб олишимиз керак.

“Мухтасарул виқоя” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

يجهر الامام في الجمعة والعيدين و الفجر و اليي العشاءين اداء و قضاء لا غير

яъни: “Имом жума ва икки ҳайит намозларида, шунингдек, Бомдод намозида, Шом ва Хуфтон намозларининг аввалги икки ракъатида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам. Бошқаларида овоз чиқариб қироат қилмайди”.

Яъни, имом Пешин ва Аср намозларида, Шом намозининг учинчи ракъатида ва Хуфтон намозининг кейинги икки ракъатида овозини чиқармай қироат қилади.

و المنفرد خير ان ادي وخافت حتما ان قضي

яъни: “Ёлғиз намоз ўқувчи намозни вақтида адо этса, жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли. Ёлғиз ўқувчи қазо намозини ўқиса, махфий қироат қилиши вожибдир (“Захира” ва “Қозихон” китобларида ёлғиз намози ўқувчи қазо намозини ўқиганда ҳам жаҳрий ва махфий ўқишда ихтиёрли бўлиши саҳиҳ кўрилган).

و ادني الجهر اسماع غيره و ادني المخافتة اسماع نفسه

яъни: “Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг паст даражаси ўзидан бошқага эшиттиришдир. Махфий ўқишнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлишидир”.

Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни “овоз чиқариб қироат қилиш” деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда, ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитиши лозим экан.

Махфий қироат намозхоннинг ўзи эшитадиган даражада бўлмаса, қироат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi
​​ЖОЙ НАМОЗ ТАНЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Жой
намоз танлашда нималарга эътибор бериш керак?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исломнинг аркони бўлмиш намозда "хушу хузуъ" катта аҳамиятга эгадир. Жуда кўпчиликда учрайдиган ҳолатлардан бири намоз пайти хаёлнинг паришон бўлишидир. Бунинг натижасида ҳатто баъзилар намозни бузиб ҳам қўяди. Хаёлимизнинг сочилишига турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири турли рангли ва нақшли жойнамозлардир. Бундай иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳам содир бўлган:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- صَلَّى فِى خَمِيصَةٍ لَهَا أَعْلاَمٌ فَقَالَ :« شَغَلَتْنِى أَعْلاَمُ هَذِهِ الْخَمِيصَةِ ، اذْهَبُوا بِهَا إِلَى أَبِى جَهْمٍ وَأْتُونِى بِأَنْبِجَانِيَّتِهِ » (رَوَاهُ الامام الْبُخَارِىُّ وَمُسْلِمٌ عَن عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا)

яъни: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: "Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониятини олиб келинглар", дедилар.

"Хомийса" рангли ва белгиси бор ёпинчиққа ўхшаш кийим. "Абу Жаҳм" машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа ал Қурашийдир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "хомийса"ни ҳадя қилган эди. (Ҳадис ва ҳаёт 5-жуз).

Намоз мўминнинг меърожидир. Киши намозда турганда ўзини оламлар Раббисининг ҳузурида турганини ҳис қилсагина намозни мукаммал адо қилган бўлади. Бунда бевосита жойнамознинг ҳам таъсири бор бўлиб, у агар оддий бир хил рангда бўлса, намозда чалғимаслигимизга хаёлимиз сочилмаслигига сабаб бўлади. Шундай экан имкон қадар жойнамоз танлашда ранги бир хил турли нақшлардан ҳоли бўлганини танлаганимиз маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi
​​ҚАЗО НАМОЗИНИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ МАХФИЙМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қазо намози ўқийдиган киши такбир айтиши керакми? Қазо намозларини жаҳрий ўқийдими ёки махфий ўқийдими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади.

يؤذن للفائتة و يقيم و كذا لأولي الفوائت و لكل من البوقي يأتي بهما او بها وحده

яъни: “(Намозхон) қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши аввалги қазо намозига азон ва такбир айтади. Кейингиларига азон ва такбир ёки фақат такбир айтади. (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان في مسير له فناموا عن صلاة الفجر، فاستيقظوا بحر الشمس، فارتفعوا قليلاً حتى استقلت الشمس، ثم أمر مؤذناً فأذن فصلى ركعتين قبل الفجر، ثم أقام ثم صلى الفجر

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар бир сафарда бомдод намозида ухлаб қолишди. Қуёш тиғидан уйғонишди ва қуёш тўлиқ кўтарилгунича бироз юришди, сўнгра Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинга азон айтишни буюрдилар ва муаззин азон айтди. Аввал бомдоддан олдинги икки ракат (суннат)ни ўқидилар, сўнгра муаззин иқомат айтди ва бомдодни (фарзини) ўқидилар" (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Қазо намозларини жаҳрий ёки махфий ўқилиши ҳақида эса “Мухтасарул виқоя” китобида:

و المنفرد خير إن أدي وخافت حتما إن قضي

яъни: “Ёлғиз намоз ўқувчи агар намозни ўз вақтида ўқиса, (жаҳрий намозларда) қироатни жаҳрий ёки махфий қилиш борасида ихтиёрли бўлади, аммо, қазосини ўқиётганда махфий ўқиши вожибдир”, дейилади.

Аммо, “Фатҳу бабил иноя” китобида бир қанча мутааххир уламолар ҳамда “Фатвои Қозихон”, “Захийра” каби фатво китобларининг муаллифлари: “Қазо намози ҳам адо (вақтида ўқилган намоз)га мувофиқ бўлиши, жаҳрий-махфийликда ҳам ёлғиз ўқиётган киши ихтиёрли бўлиши лозим” деганлари нақл қилинади.

Демак, қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтилади ва қазо намозини ёлғиз ўқувчи киши кейинги уламолар наздида жаҳрий намозларни жаҳрий ёки махфий ўқиш масаласида ихтиёрли бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​РУКУЪДАГИ ЗИКРЛАРНИ ТЎҒРИ ТАЛАФФУЗ ҚИЛА ОЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Намознинг рукусида айтиладиган “Субҳана роббиял азийм”жумласидаги "зо" ҳарфини тўғри айтолмаса, “Субҳана роббиял карийм” дейиш ҳам мумкинлигини эшиттим. Шу тўғрими? Aллоҳ насиб қилса, тез кунларда араб алифбосини ўрганиш ниятим бор. Унгача шуни билиб олмоқчи эдим.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётганда руку ҳолатида туриб "سبحان ربي العظيم " нинг ўрнига "سبحان ربي العزيم" деб тасбеҳ айтиш намозни бузади. Яъни, араб алифбосидаги ظ (“зо”) ҳарфини айтолмай, уни нотўғри талаффуз қилиб ز (яъни, оддий “за”) ҳарфида ўқиса, намоз бузилади. (“Раддул Муҳтор” китоби, 1-жилд, 494-саҳифа). Шунга биноан ҳар бир намозхон киши араб имлосида ўқишни ўрганиши, лозим бўлади. “ظ” (арабча “зо”) ҳарфини тўғри талаффуз қила олмайдиган кишилар рукуда вақтинча "سبحان ربي الكريم" (“Субҳана роббиял карийм”) деб айтишлари мумкин. Лекин, рукуда "سبحان ربي العظيم" дейиш суннатлигини ҳисобга олиб, ظ (арабча “зо”) ҳарфини яхши талаффуз қилиб, рукуда суннатга мувофиқ тасбеҳ айтиш тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​ТЎРТ РАКАТЛИ ФАРЗ НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИДА ҲАР БИР РАКАТДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қазо намозларини ўқишда тўрт ракатли намознинг ҳамма ракатига ҳам зам сура қилинади дейилган. Лекин мен қазо намозларимда олдингидай фақат ниятида қазо деб ўқиб юргандим. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намозлар вақтида ўқилган намозлар каби адо этилади. Яъни тўрт ракатли намозларда аввалги икки ракатига зам сура қилиниб, кейинги икки ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:

الأداء تسليم عين الواجب في وقته والقضاء تسليم عين الواجب بعد خروج الوقت وهذا هو الراجح
Адо – вожибни айни ўзини ўз вақтида топшириш(бажариш)дир. Қазо эса – вожибнинг айни ўзини вақт чиқиб кетганидан кейин топшириш (бажариш)дир. Қувватли гап шудир. (“Ҳошиятут Таҳтовий” китоби).

Яъни вақтида ўқилаётган намоз қандай адо этилса, қазо намоз ҳам айнан шу тарзда адо этилади.

Сиз эшитган ҳолат ҳамма қазо намозларини ўқиб бўлиб, менда қазо қолдими ёки қолмадими деган иккиланиш пайдо бўлганида эҳтиёт юзасидан ҳамма ракатига зам сура қилинади. Бу ҳолатда қазоси бўлса, қазо намоз ўқиган бўлади. Агар қазоси тугаган бўлса, нафл намоз бўлади.

من لا يدري كمية الفوائت يعمل بأكبر رأيه فإن لم يكن له رأي يقض حتى يتيقن أنه لم يبق عليه شيء ... لكن لا يقضي في وقت تكره فيه النافلة والأفضل أن يقرأ في الأخيرتين السورة مع الفاتحة لأنها نوافل من وجه فلأن يقرأ الفاتحة والسورة في أربع الفرض على احتماله أولى من أن يدع الواجب في النفل

Бирор киши қанча намоз қолдирганини била олмаса, фикрининг кўпига амал қилади. Агар фикри бирор тўхтамга кела олмаса, бирорта қазо намозим қолмади деб ишонч ҳосил қилгунича, қазо намоз ўқийверади. Лекин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтда қазо намоз ўқимайди. Охирги икки ракатда ҳам Фотиҳадан кейин зам сура ўқиши афзалдир. Чунки бу намоз бир жиҳатдан нафл бўлиб, тўрт ракатли намозларнинг барчасида зам сура қилиш нафл намозда вожибни тарк қилишдан афзалдир. (“Ҳошиятут Таҳтовий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРДА ЖАҲРИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИНСА, ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Билмасдан овоз чиқариб ўқиган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Бу намозлар жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлади. Пешин ва Аср намозларини ёлғиз ўқигувчи ҳам жамоат бўлиб ўқилганда ҳам овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир.

Овоз чиқармасдан ўқиладиган намозлар овоз чиқариб ўқилса ёки Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқармасдан ўқилса, бу хатони саждаи саҳв билан тўғриланади ва бу намоз қайта ўқилмайди. Лекин юқоридаги хатони қилганда саждаи саҳв қилмасдан намозини тугатса, намозда вожибни тарк қилиш бўлгани учун нуқсонли бўлиб, дуруст бўлади. Ана шундай намозларни қайта ўқиш мустаҳабдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Жамоат
намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:

1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;

Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:

و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)

яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.

Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.

Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:

ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.

Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.

“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:

لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية

“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет).

2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;

Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:

ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)

яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).

Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мў‌мин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бў‌лмаса, кейингисига улгураман”, деган нотў‌ғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бў‌линиш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алай‌ҳи васалламнинг тутган йў‌лларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бў‌лади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
​​ҲОЖАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз #нафл_намозлар

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ҳожат
намозини ўқилиш тартиби қандай. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган.

عن فائد بن عبد الرحمن بن عبد الله بن ابى اوفى قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم (من كانت له إلى الله حاجة أو إلى احد من بنى آدم فليتوضأ وليحسن الوضوء ثم ليصل ركعتين ثم ليثن على الله وليصل على النبي صلى الله عليه وسلم ثم ليقل : لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين) (رواه الامام الترمذي)

Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).

Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”

Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракат ёки тўрт ракат эканлиги айтилган.

Шунингдек, “Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)

“Мен, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).

Бу ҳадислардан банда ҳар бир ишда Аллоҳга юзланиши, У Зотдангина ҳожатларини сўраши лозимлиги тушунилмоқда. Инсонлар кўпинча бошларига мусибат тушганда Аллоҳни эсдан чиқариб, ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қиладилар. Ҳолбуки, ўша банда ҳам Аллоҳ қалбига солсагина унинг ҳожатини чиқариши мумкин халос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​НАМОЗДАГИ ҚИРОАТДА АДАШСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз #қироат

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Мен бомдод
намозида масжидда имомликка ўтиб зам сурага "Духон" сураси оятида "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану мужримийн" ўрнига адашиб "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану муслимийн" деб хато қилиб қўйибман. Энди шунча одамни намозини бузган бўламанми? Илтимос маслаҳат беринглар нима килай, жавобгарликдан қўрқяпман.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борада ҳанафий мазҳаби китобларида қуйидаги фатволар келган. Агар намозда бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ушбу хато маъно ўзгаришига сабаб бўладиган бўлса, масалан, (قليلا ما يشكرون) ўрнига (قليلا ما يكفرون) ёки (و ما هم بخارجين من النار) ўрнига (و ما هم بخارجين من الجنة) деб ўқиб қўйса, намоз бузилади. Имом Абу Лайс Самарқандий шундай деганлар: “Агар намозда (المُفْلِحِين) ўрнига (الخاسرين) деб ўқиб қўйса, намози бузилмайди ва бу Ибн Ал-Муборакнинг сўзидир. Имом Абу Ҳафсга кўра бу ишни қасддан қилса бузилади” (“Хизонатул акмал фи фуруъ фиқҳил ҳанафий” китоби. 1-жуз, 664-бет).

Бошқа ўринда ҳам бу масалага оид фатволар бор. “Тоторхония”да келтирилишича: “Намоз қироатида бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ўқилган калима Қуръонда бор бўлса-ю, лекин маъно асл маънодан узоқ бўлса, масалан, раҳмат оятини азоб ояти билан тугатиб қўйса ёки (ар-роҳмаан, аълламал Қуръаан) демоқчи бўлганда тилидан (шайтон) чиқиб кетиб қолса, ёки (аш-шайтоону яъидукумул-фақро) демоқчи бўлганда оғзидан (ар-раҳмоон) чиқиб кетиб қолса, шу ҳолларда Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида намоз бузилади”.

Имом Абу Юсуфга кўра эса, агар бу адашишлар қасддан қилинмаган бўлса ва тилидан янглиш чиқиб кетган бўлса, намози бузилмайди. Абул Ҳасан Кархий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розийлар мана шунга фатво беришар эди. “Зоҳийрия” китобида келтирилишича агар кимдур (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (улааъика асҳаабун-наар) деб ўқиб қўйса ёки(алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул муфлиҳуун) ўрнига (алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул каафируун) деб ўқиб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларга кўра намози бузилади”.

“Ҳовий” да келтирилишича, ибн ал-Муборак (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (Улааъика асҳаабун-наар) ўқиб қўйган одам борасида сўралганларида, бузилмайди, агар қасддан қилган бўлса, бузилади, деб жавоб берганлар. (“Ал-фатава ат-тоторхония”. 1-жуз, 297-бет).

Сизнинг масалангиз ҳам мана шу фатволарда келтирилган хатоларга ўхшашдир. Шунинг учун сизга маслаҳатимиз ўша кунги бомдод намозида қатнашган намозхонлар 5-6 кишидан иборат озчилик бўлиб, сиз уларни ҳаммасини танийдиган ва етказа оладиган даражада бўлсангиз, уларга хатоингиз ҳақида етказиб, эҳтиётан қайта ўқиб олишларини айтинг. Мабодо каттароқ жамоат бўлиб уларнинг ҳар бирига етказиш машаққат бўлса, сиздан содир бўлган хатонинг қасддан бўлмагани учун бир қатор уламолар фатво берган Имом Абу Юсуфнинг ижтиҳодлари бўйича намозларингиз иншааллоҳ тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
#Намоз

Намоз арконларини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги

«Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйдаги асосий нарсалардан бўлганидек, рукн ҳам намоздаги асосий нарсадир. Рукнларсиз намоз бўлмайди. Рукнлар намознинг аввалидан охиригача адо этилиши шарт, уларни қасддан ёки унутиб ёхуд билмасдан қолдириб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳабида рукн лафзи ўрнига фарз ва вожиб лафзлари ишлатилади. Қуйидаги ҳадиси шарифларда намознинг фарз ва вожиб амаллари ҳақида сўз боради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23153

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Субҳ кирганда бомдод
намозини суннатини ўқилса кейин фарзгача ҳеч қандай гап гапириш мумкин эмасми? Бошқаларни намозга уйғотса бўладими? Илтимос кенгроқ тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатидан кейин зарурат туғилса, гапириш, ўзгаларни намозга уйғотиш жоиз. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг суннатини ўқиганларидан сўнг уйғоқ бўлсам, мен билан гаплашар, уйғоқ бўлмасам, токи намозга чақирилгунча ёнбошлаб ётар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур ҳадиснинг шарҳида Аллома Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ибнул Малак: “Бу ҳадисда бомдоднинг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоиз эканига далил бор. Чунки аҳли аёли билан гаплашиш суннатдир”, деганлар. Яъни, ким: “Суннат ва фарз намозлари ўртасида гаплашиш намоз ёки унинг савобини ботил қилади”, деса, унинг сўзи ботилдир. Тўғри, шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари охират сўзларидандир. Энди дунё гаплари, шубҳасиз доимо хилофул авло бўлади, хусусан икки намоз ўртасида...” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

Демак, суннат ва фарз намозлари ўртасида охиратга тегишли мавзуларда гаплашиш ёки кимнидир намозга чақириш, уйғотишнинг гуноҳи йўқ. Лекин гуноҳ бўлмайдиган дунё гапларини гаплашишдан сақланиш афзалдир. Гуноҳ бўладиган нарсалар ҳақида гаплашиши эса қачон бўлса ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса
намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277