ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.35K photos
4.78K videos
94 files
14.6K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​Қалбнинг айланиб юрадиган олти ўрни бўлиб, еттинчиси йўқдир. Учтаси тубан, учтаси олийдир.

Тубанлари:
1. Зийнатланадиган дунё.
2. Қўзғатадиган нафс.
3. Васваса қиладиган душман.
Булар руҳиятнинг тубан ўринларидир.

Олийлари:
1. Йўл кўрсатувчи илм.
2. Тўғри йўлга бошлайдиган ақл.
3. Ибодат қилинадиган Илоҳ.

Қалблар мана шу ўринларда айланиб юради.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!
!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банда ўзини кимлигини унутмасин!

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳи

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​🍃📚"КУРЪОНдан бир харф ўқиса унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.
☝️Ким бир етимни ўз қармоғига олса ЖАННАТДА "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга" ҳамроҳ бўлади.
☝️Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.
☝️Ким "КАХФ" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа дажжол фитнасидан омонда бўлади.
☝️Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса Аллоҳ унга ўн саловот айтади.
☝️Ким фарз НАМОЗидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.
☝️Ким қариндош-уруғликни боғласа унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.
☝️Ким биродарига ғайбан дуо қилса бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.
🌹Аллоҳ рози бўлсин Амийн🤲🤲.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳорат қилиб бўлиб нима деймиз?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
"Аллоҳнинг зикри буюк ишдир"
(Анкабут сураси, 45-оят)

"Субҳаналлоҳ"
"Алҳамдулиллаҳ"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ"
"Аллоҳу акбар"
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
ИНСОФДАН БЎЛАРМИКИН

Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб, ҳазрат Умарга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашса, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётгани эшитилибди. Шунда бояги киши: «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси, индамай кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан ҳазрат Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам: “Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам, бу машмаша сизнинг ҳам бошингизда бор экан, шунга қайтиб кетмоқчи бўлиб турувдим”, деб жавоб қилибди. Шунда ҳазрат Умар: “Қизиқ одам экансан-ку, ахир аёллар овқатимизни пиширса, кир-чирларни ювса, болаларимизни тарбия қилса, бутун рўзғор ишларини зиммасига олган бўлса-ю, онда-сондаги норозиликларига сабр қилмасак, инсофдан бўлармикин”, дейдилар.


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​#Она...

Бир ўғил ота вафотидан сўнг ўз онасини қариялар уйига жойлади.

Ўғил вақти-вақти билан, хушига келганда онасидан хабар олиб турарди. Шу зайлда йиллар ўтди.

Бир куни қариялар уйидан бир аёл келиб, ўғилга онани ўлим тўшагида ётганини айтди. У шошилганча онаси билан видолашмоқ учун қариялар уйига етиб борди.

Ўғил онадан сўради:

-Эй онам, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз?

Она айтди:

-Болам, сендан бир тилагим: мана шу қариялар уйига кондиционер, музлатгич олиб бер ва бир ошхона ҳам қурдириб бергин.

Ўғил ҳайратланиб:

-Э, ўзингизни ўйласангизчи? Мана шу ҳолингизда ҳам бошқаларни ташвишини қиласиз-а?, деди.

Она маҳзун овозда ўғлига охирги васиятини қилди:

-Эҳ болам, мен иссиқ ва очликдан жуда қийналдим. Эртага болаларинг қариялар уйига ташлаб кетишса, сен қийналма деяпман.

#Хулоса...

Эй меҳрибон онажон! Биздек ноқобил фарзандларни кечиринг. Қадрингизга етмадик, хизматларингизни қила олмадик. Кечиринг бизни...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
☝️Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Баҳруд-думуъ" китобидан


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​Уҳлашдан олдинги зикрлар

اللَّهُمَّ إِنَّكَ خَلَقْتَ نَفْسِي وَأَنْتَ تَوَفَّاهَا، لَكَ مَمَاتُهَا وَمَحْيَاهَا، إِنْ أَحْيَيْتَهَا فَاحْفَظْهَا، وَإِنْ أَمَتَّهَا فَاغْفِرْ لَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَافِيَةَ ) .

Эй Аллоҳ! Албатта, Сен нафсимни – мени яратдинг ва Сен уни вафот топдирувчидирсан. Нафсимнинг ўлими ҳам, ҳаётлиги ҳам Сенгадир. Агар унга ҳаёт берадиган бўлсанг, уни ҳифзу ҳимоя эт. Агар унга ўлим берадиган бўлсанг, мағфират қил. Эй Аллоҳ! Мен Сендан офият (соғлик, яхшилик) тилайман! (Муслим ва Аҳмад ривояти).

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ، يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ).

Эй Аллоҳ! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақла! (Уч марта айтади).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётмоқчи бўлганларида ўнг кўлларини яноқлари тагига қўяр ва (юқоридаги дуони) айтар эдилар). (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​☝️Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қилар экан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади ва Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.

Салафи солиҳларимиздан бири шундай дейди:

"Бомдод намозини ўз вақтида ўқисангиз, умр баракаси, руҳнинг роҳати, нафснинг салоҳияти, қалбнинг хотиржамлиги ва кўзнинг қувончи билан ризқлангайсиз".

Илоҳо, барчамизни бомдод намозини ўз вақтида ўқувчилардан ва Ўзингни ҳимоянгда бўлувчилардан қилгин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​Таъсирли воқеа... 🏡

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шахарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:

- Уйнинг нархи қанча?

- Саккиз юз эллик минг доллар.

Йигит дипломатидан дархол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд булиб пулни санаб олди.

- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо килганизда уйнинг нархини тушириб берардим.

- Сиз хам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.

Уйнинг эгаси хайрон булиб сўради:

- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?

- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға килмокчиман!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”

Мавлоно Румий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​#Рашк

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?

―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.😊

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
"Музнинг ўтмиши сув эди, келажаги ҳам сувдир. Унда ҳарорат нима қилсин!? Худди шундай, инсоннинг ўтмиши тупроқ эди, келажаги ҳам тупроқ. Такаббурликка йўл бўлсин!?".

Шайх Зулфиқор

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
☝️Иймонида шак-шубҳага бориб қолган киши дуоси

(يَسْتَعِيذُ بِاللهِ ) .
1 - Аллоҳдан «Аузу биллаҳи минашшайтонир рожим», деб паноҳ сўрайди.

📚(Бухорий ва Муслим ривояти).
(يَنْتَهِي عَمَّا شَكَّ فِيْهِ ) .
2 - Шубҳага борган нарсасидан ўзини тўхтатади (у ҳақда ўйламайди).

📚 (Бухорий ва Муслим ривояти).
(يَقُولُ آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ ) .
3 - «Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим», деб айтади.

📚(Муслим ривояти).


يَقْرَأُ قَوْلَهُ تَعَالَى :}هُوَ الأَوَّل

ُ وَالآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ{.
4 - Қуйидаги (Ҳадид сурасидаги учинчи) оятни ўқийди: «У аввалдир ва Охирдир ва Зоҳирдир ва Ботиндир ва У барча нарсани билувчидир».

📚 (Абу Довуд ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
Агар беътоб бўлсак Аллоҳ уч фариштани юборар экан, улардан бири куч қуватимизни олар экан, иккинчиси иштаҳамизни олар экан, учинчи фаришта гуноҳларимизни олар экан. Соғайганимизда эса, фаришталарга куч кувватимизни, иштаҳамизни қайтаришини буюрар экан. Меҳрибон Аллоҳ сизу бизни шунчалик яхши кўрар эканки, учинчи фариштага гуноҳларимизни кайтиб беришини буюрмас экан. Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
ҚОРА СЕДАНА ИСТЕЪМОЛИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қора седанани қандай қилиб истеъмол қиламиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35261
​​#Чунки У Расулуллоҳдир

Бир соил (тиланчи) ва тўн ҳикояси...

Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи ва салламга бир Тўн ҳадя қилинганди, уни Оиша онамиз олиб қўйгандилар.
Бир куни бир Сўрагувчи У зотни эшикларини тақиллатиб бирор нима садақа қилишлигини сўради.
У зоти Бобарокот: -Эй Оиша! Ўша тўнимни унга берайлик! дедилар. Ва у соилга бердилар.
Соил у тўнни бозорга олиб бориб баралла:
-Эй одамлар!
-Расулуллоҳни тўнини ким олади? Дея бақира бошлади.
Шу вақт бир кўзи ожиз киши буни эшитиб, ўзини бир қулига:
-Сен бориб, Расулуллоҳнинг муборак тўнларини қанча қиммат бўлса ҳам сотиб ол! деди.
-Агар улгуриб сотиб олиб келсанг Аллоҳнинг важҳи учун озодсан!!! деди.
Ўша қул биринчи бўлиб тўни муборакни сотиб олиб, кўр мавлосига олиб келиб озод бўлди.
Кўр Тўни муборакни қўлларига олиб,
-Эй Роббим... Расулуллоҳнинг ҳурмати билан, ва яна қўллларимдаги у зотнинг тўни муборакларини ҳурмати ила Мени кўзимни қайтар, бу қоронғулик дунёдан озод қил! дея дуо қилганди Аллоҳнинг изни ила кўзи кўра бошлади.
Хурсанд бўлган ҳолда Тўни муборакни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига кўтариб олиб бориб:
-Эй Аллоҳнинг Расули, бу мендан сизга ҳадя, буни қабул қилинг деб, бўлиб ўтган воқеъаларни бирдан айтиб берди.
У Зоти бобарокот кулдилар, ҳатто муборак тишлари ҳам кўриниб кетти.
-Эй Оиша! Бу тўнни кўринг, бир камбағални бой қилиб, бир қулни озод қилиб, бир кўрни бўлса кўзини қайтариб яна ўзимизга қайтиб келди!!! деган эканлар...

•Ассолату вассаламу Алайка Я Расулаллоҳ...•
•Ассолату вассаламу Алайка Ҳабийбаллоҳ...•
•Ассолату вассаламу Алайка Я Хойро Холқиллаҳ...•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌺

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

Жавоби топилган “машҳур” савол

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/33302
#Оят || «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi