ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.35K photos
4.79K videos
94 files
14.6K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
Кеча ўтиб кетди, эртанги кун ҳали келгани йўқ, сизнинг қўлингизда фақат бугун бор.
Сиз вақт ҳукмидасиз. Шундай экан, тоaт ибодат билан ўтказинг, сизга кўп ажрлар келтиради.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​Бола тўйгунича ОНАСИни эмади. Тишлари билан озорлар беради. Онанинг суякларида калций камайиб, мўртлашади. Улғайгунича боласини кўз қорачиғидек авайлайди. Бу дунёдан ўтгунича ташвишини қилади. Доим ундан ХАВОТИР олади. Жонини сўраса, беришга тайёр бўлади...

Фарзанди улғайиб ЭРКАК бўлганида, олий талим ерларини битириб оладида оёқларини чалиштириб, ўтирволиб, ~ «Аёл зоти - калта фаҳм....!»- дейди...

Ҳў-ў-ўй ақлли..! Қандай қилиб бунақа ақлга, нималар эвазига эришганнингни ҳеч ўзингдан сўраб кўрганмисан..?

Сен ўша ақли ноқиснинг жонидан - жон, қонидан - қон, танасидан озуқа олиб шу даражага етмадингми..?!
Аёл зотини калта фаҳм дейишингдан олдин, онаи зорингни СЕН сабаб чеккан машаққатларини эсла!
Ахир у - она...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб, ибодат масалалари, хусусан ҳаж ва қурбонликка оид шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok
​​ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.

📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.

🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз
:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.

❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.

🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ОРТИҚЧА САРОСИМАГА ЎРИН ЙЎҚ!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат #Хушхабар

Жума билан табриклаш ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иқтидорли имом-хатибларининг маълумотларини тарқатишга расман рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиқ йўқ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Манба: @Muftiy_Nuriddin_domla

❗️Бу хабарни имкон қадар кўпроқ тарқатинг! Одамлар ваҳимага тушмасинлар!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
КЎЗМУНЧОҚ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​• Албатта, мўмин олти ҳолатда қўрқинчда бўлади:

1. Аллоҳ таолога келтирган иймонидан ажраб қолишдан:

2. Амалларини ёзувчи фаришталарнинг уни қиёмат куни шарманда қиладиган нарсаларни ёзиб қўйишидан.

3. Амалларини шайтон ботил қилишлигидан.

4. Ўлим фариштасининг ғафлат пайтида тўсатдан жонини олишлигидан.

5. Дунёга алданиб охиратидан ажраб қолишлигидан.

6. Бола-чақалари Аллоҳнинг зикридан маҳрум қилиб қўйишлигидан.

© Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​КЎЗМУНЧОҚ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.

Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi
​​​​ЧИН СЕВГИНИНГ КУЧИ

Бир аёл кечқурун уйига қайтганида нотаниш уч меҳмон эшик олдида турганини кўрди ва улардан кимлигини сўради. Биринчиси: “Менинг исмим Бойлик”, иккинчиси: “Меники Омад”, учинчиси: “Меники эса Севги”, дея ўзларини таништиришди.
Аёл уларни уйга таклиф этиб, меҳмон қилмоқчи бўлди. Уйда эркак киши йўқлигини билгач, улар киришни хоҳламадилар. Аёл кечроқ уйга қайтган хўжайинига бўлган воқеани айтиб берди. Хўжайини: – Уларни уйга таклиф қил, деди. Аёл таклиф қилганида улардан бири:
Ҳаммамиз бир пайтда бора олмаймиз. Сен учовимиздан бириимзни таклиф қилишинг керак, - деди.
Аёл бу гапни эрига етказибди: - Унда биз Бойликни таклиф қилайлик, уйимизни мўл-кўллик, барокат ва бойликка тўлдирсин, – деди эри.
Аёл эса Омадни ўйлаб турганида, келини:
– Севгини таклиф қилайлик, уйимиз севги – муҳаббатга тўлсин, – дея таклиф қилди.
Аёл ва унинг хўжайинига бу таклиф маъқул келди. Улар муҳаббатни ичкарига таклиф қилдилар. Муҳаббат уйга кираркан. Бойлик билан Омад ҳам унинг ортидан эргашишди. Аёл:
Аммо биз Муҳаббатни таклиф қилдик. Сизлар ташқа-рида қолишингиз керак эди-ку, – деб жавоб берди:
Агар сиз мени ёки Омадни таклиф қилганингизда, қолганлар ташқарида кутган бўларди. Мадомики, Севги –Муҳаббатни истаган экансиз, у бор жойда Бойлик ва Омад ҳам бирга бўлди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​​​АЁЛ ҲАҚИДА

Аёл билан танишиш учун бир неча дақиқа етарли, уни яхши билиш учун эса йиллар керак. Айрим “доно”ларнинг фикрича, аёлни тўлиқ билиш учун у билан ажралиш керак экан. Албатта, бу фикрни ҳазил маъносида қабул қиламиз. Лекин айрим эр-хотинлар ажрашиб кетганларидан сўнг, айниқса бошқа оила қурганларидан кейин бир-бирларининг қадрига ета бошлайдилар. Аксарият яхши эрнинг қадрига етмаган хотинга Аллоҳ янада золимроқ эрни, солиҳа аёлнинг қадрига етмаган эрга эса “куйдирувчи ” хотинни рўбарў қилиб қўяди.

✍️Тоҳир Малик

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​​​ТУҒИШГАНЛАРНИ_ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги – абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!
Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
🎉🎉 🎉XUSHXABAR 🎉🎉🎉

3 oylik yozgi ta'til vaqtida uyingizdan chiqmasdan, o'zingizga qulay shaklda arab tilini o'rganishni istaysizmi? ⚡️

"RAHMONNING BANDALARI" loyihasining "Onlayn arab tili savodxonligi" jamoasi sizga guruhda va individual shaklda o'tkaziladigan maxsus intensiv kurslarni taklif qiladi.

🌐 "ONLAYN ARAB TILI SAVODXONLIGI" kurslarida hozirgacha mavjud guruhlar:

🍀"A" guruhi – ushbu guruhda arab tilini 0 dan o'rganishga kirishgan tolib(a)lar uchun arab tilini o'qish va yozish bilan birgalikda muayyan mavzularni yaxshi o'zlashtirishlarini o'z ichiga oladi;

🍀"B" guruhi – bu guruhda arab tilida o'qish va yozishni bilgan, shuningdek, muayyan mavzularni yaxshi o'zlashtirib, arab tilini yanada chuqur o'rganishni istagan tolib(a)lar uchun tashkil qilingan darslar;

🍀"D" guruhi – mazkur guruhda siz ustoz(a) bilan yakka tartibda o'zingizning darajangizdan o'rganib ta'lim olish imkoniyatiga ega bo'lasiz.

💰 "A", "B" guruhlarida ta'lim olish uchun bir oylik to'lov – 300.000 so'm.

💰 "D" individual tarzdagi darslar uchun bir oylik to'lov –600.000 so'm.

☺️ Tolibi ilmlar bilan kuchli saviyaga ega mutaxassis bo'lgan va ko'p tajribalarga ega bo'lgan ustoz(a)lar mashg'ulotlar olib boriladi. 😍

🎁 Agar imkoniyatingiz cheklangan bo'lsa 50% gacha chegirma bizdan!

‼️ Kurslarga jiddiy, oxirgacha o'qishni istasangiz,
@rahmonningbandasi ADMINIMIZGA:
– ism va familiyangiz;
– yoshingiz;
– manzilingiz;
– qaysi guruhda ta'lim olishni xohlashingiz haqida qisqa va lo'nda qilib, bitta xabarda yuborishingizni so'rab qolamiz!

☝️ Shoshiling, joylar soni cheklangan!!!

Yaqinlaringizga ham ulashing!
​​​​КЕЧИКИБСИЗ...

Бир донишманднинг ҳузурига ёш йигит оппоқ йўргакдаги чақалоқни кўтариб кириб, шундай деди:
– Фарзандли бўлган эдим, уни тарбиялашнинг сир-асрорларини ўргатсангиз.
– Кечикибсиз, бўтам.
– Тақсир, ўғлимиз эндигина икки ойлик бўлди.
– Тарбия бола туғилмасдан анча олдин, унга она танлашдан бошланади, – деди донишманд.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​Эр қўпол тарзда
аёлига:
- Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди.
Аёл:
- Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, - деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
- Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? - деди.
Аёл:
- Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, - деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...

Дарҳақиқат «Сўзда сеҳр бор», дейдилар...

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди.
Лекин, бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди.

Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Аммо, бировларнинг айбини айтишдан тилини тийишган эди, Аллоҳ ҳам уларнинг айбларини яширди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​Ҳаётингизда сизга нафи тегадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг.

Бахтли бўлишни истасангиз... Намозни ўз вақтида ўқинг...

Юзингиз нурли бўлишини истасангиз... Ярим тунда қиём бўлинг...

Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз... Қуръонни тиловат этинг...

Соғлом бўлишни истасангиз... Унда рўза тутинг...

Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз... Истиғфор айтинг...

Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз... Дуо қилинг...

Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз... «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг...

Баракангиз бўлишини истасангиз... Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг...

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​Қуръонда зикр қилинган "орзулар"ни биласизми?

1. «Қани эди мен ҳам улар (солиҳлар диндорлар) билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)

2. «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.»_
(Фурқон сураси 27-oят)


3. «Эй воҳ!!! Кошки фалончи(кофир, фосиқ ҳаромхўр, ароқхўрлар)ни дўст тутмасам эди.»_
(Фурқон сураси 28-oят)

4. «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга (гуноҳлар билан тўлдириб ёзилган) китобим берилмаса эди.»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)

5. «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.» (Ҳар бир жаҳаннамга тушадиган инсон қани эди дунёда ҳайвон бўлиб яратилганимда ва ҳайвонлар билан бирга тупроқ бўлиб кетсам дейдир)
(Наба сураси 40- oят)

6. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.»
(Фажр сураси 24- oят)

7. «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармаc эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.»_
(Анъом сураси 27- oят)_

8. «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.»_
(Аҳзоб сураси 66- oят)_

Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир. Улар шунга надомат чекмоқдалар. Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор! Ҳозир бу орзуларни амалга оширмасак эртага бир умрлик армонга айланиб қолиши мумкин.

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО

«Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

(Анбиё сураси, 87-оят).

Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган:

«Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор».

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279
​​ОЗОРГА САБРНИНГ ФОЙДАСИ

Ривоят қилишларича, Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг зиммий (мусулмон юртда яшайдиган ғайримуслим) қўшниси бўлиб, унинг ҳожатхонасидан Саҳлнинг уйига ифлос-нопок нарсалар сизиб чиқар эди. Саҳл ҳар куни унинг тагига бир идиш қўйиб қўяр, мажусийнинг ҳожатхонасидан чиққан нарсалар идишга тўпланар ва Саҳл уни кечқурун ҳеч ким кўрмайдиган жойга олиб бориб ташлар эди. Саҳл Тустарий узоқ муддат шу тахлитда иш кўрди. Вафоти яқинлашгач, мажусий қўшнисини чорлаб: «Манави уйга кириб, бу ерда нима борлигини кўриб қўй», деди. У кириб, идишга тушаётган ифлос, нопок нарсаларни кўрди ва: «Бу нима?» деб сўради. «Бундай нарса анчадан бери ҳовлингдан мана шу уйга сизиб тушади. Уни кундузлари шу идишга тўплаб, кечалари олиб бориб ташлар эдим. Агар ажалим яқинлашиб қолмаганида, буни сенга айтмасдим. Бошқа бирон кишига топширсам, унинг хулқи буни ўзига сингдира олмаслигидан қўрқдим. Энди хоҳлаганингни қил», дедилар. Шунда мажусий: «Эй шайх, мен кофир бўлсам ҳам узоқ вақтдан бери менга шундай гўзал муносабатда бўлиб келаётган эдингизми?! Қўлингизни беринг, мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бераман», деб мусулмон бўлди. Саҳл розияллоҳу анҳу кўп ўтмай вафот этди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/35279