ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.34K photos
4.78K videos
94 files
14.5K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
«Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир» (Анкабут сураси, 57 оят).

Ушбу оятда бутун инсоният учун таъзия бор. Зеро, ер юзида ҳар бир жонзот бир кун келиб вафот этади, ҳеч ким тирик қолмайди. Фақат Азим ва Ҳайй сифатли Зотгина ўлмасдан боқий қолади.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!! 📲

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

Жавоби топилган “МАШҲУР” савол

САВОЛ: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?

Жавоб:
Бу савол бир неча йилдан бери халқ ичида айланиб юрган бемаъни саволдир. Бундай бефойда саволлар билан одамларнинг қимматли вақтини кетказган киши гуноҳкор бўлади. Фойдали адабиётлар ўқиш билан машғул бўлинг!

ЎМИ фатво ҳайъати

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#БИЛАСИЗМИ

БИР ДАҚИҚАДА 6100 ТА ЯХШИЛИК. 😳

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта бемалол ўқиш мумкин бўлади. Фотиҳа сурасида 122 та ҳарф бор. Бир ҳарфга эса 10 та яхшилик ваъда қилинган. 122х10=1220 та яхшилик Фотиҳа сурасини бир марта ўқишга берилади.
Агар сиз 5 марта бу улуғ сурани ўқисангиз, 1220х5=6100 та яхшиликга эришасиз. Бунча яхшиликни сиз бор йўғи бир дақиқада қўлга киритасиз.

Агар сиз ҳар куни бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта ўқиб олсангиз, номаи аъмолингизга қуйидагича яхшиликлар ёзилиб боради

Бир кунда – 6100 та яхшилик.
Бир ойда – 6100х30=183000 та яхшилик.
Бир йилда – 183000х12=2196000 та яхшилик.
25 йилда – 54900000 та яхшилик.

Далил: Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқишга бир яхшилик бор.Ҳар бир яхшилик ўнта яхшиликга тенгдир”
деганлар.


"Яхшиликлар тоғи" китобидан.

Дўстларга улашишни унутманг!📲

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
Даҳоларни кашф қилинг!

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:

«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

📨ДЎСТЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНК УСТИГА БОСИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#Қизиқарли

ЧИВИН

400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор экан. Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган экан. Чивинда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб олар экан. Чивиннинг қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар" (Луқмон сураси, 11-оят).

Манба:Орифон. уз

📩 ОБУНА МАНЗИЛИМИЗ
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.


Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ. Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.
Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
Ойбек Маърупов.

Манба:Mehrob.uz

📲ДЎСТЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📩 ОБУНА МАНЗИЛИМИЗ
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
☝️#Биласизми

✔️Рўзани бузмайдиган ҳоллар

☝️Қуйидаги ҳолларда рўза бузилмайди:

тупукни ютиш;

рўзадор эканини унутиб еб-ичиш;

кўзга сурма суриш;

ҳижома, яъни қон олдириш;

томоққа тутун, чанг, пашша ва қулоққа сув кириши;

оғизга келган балғамни, тупукни ютиш;

тишлар орасидаги саҳарликдан қолган нўхатдан кичик нарсани ютиш (агар бундай нарса кўп ва йиғилганда нўхатдан катта бўлса, рўза бузилади);

📚“РАҲМАТ ОЙИ РАМАЗОН” китобидан

📲ДЎСТЛАРГА ҲАМ ЕТКАЗИНГ!

Манба: 👉
@ZiyouzKanali

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌙«НАМОЗ ВА ДУОЛАР» КАНАЛИ 🤲
КАНАЛИМИЗГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!(Албатта киринг!!!)
👇👇👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0SI2OarrwQAK-gng
Қабрдаги тирик гўдаклар

12 ноябрь 2016 йил соат 16:07...
Дарҳақиқат қисса ҳақиқий ва чиндан ҳам содир этилган бўлиб у газета ва журналларда чоп этилган ва бир қанча каналлардаги дастурларда ҳам муҳокама этилгандир.
Бу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва қалбсиз инсоннинг қиссасидир.
Бу қисса нафақат Миср халқини балки жамиики араб давлатларида истиқомат қилаётган миллионлаб халқни йиғлатган ва ҳар бир ота ва онанинг қалбини ларзага солган қиссадир.
Аёл хомиласининг биринчи ойларидаёқ умр йўлдошидан айрилган ва ундан тахминан 4 ёшлик қизи ҳам бор эди.
Вақт соати яқинлашган сари аёл туғиш жараёнида ўлим фариштаси келиб унинг жонини олишини хис этар эди. Шундан сўнг у акасидан вафот этгудек бўлса қизига ва туғилажак гўдагига ўзи ғамхўрлик қилишини айтиб тайинлайди.
Аёл касалхонага боргач уни амалиёт хонасига олиб кетадилар. Аллоҳ уни гўдак билан сийлагач, ўлим фариштаси унинг руҳини олгани келади.
Ака синглисини дафн этгач унинг икки фарзандини олиб уйига қайтади. Аёли болаларни кўргач эрига ё у ёки синглисининг фарзандлари бу уйда қолишини айтиб, қичқира кетади. Тоға болаларни олиб, наъузу биллаҳ тунда мақбара томон йўл олади. Синглисининг қабрини очиб, гўдакни қабрга қўяди. Қизчани қўймоқчи бўлганида эса қизча йиғлаб юборади. Шунда тоға унга (шақилдоқли) ўйинчоқни тутқазиб деди:
- Агар чақалоқ йиғлагудай бўлса, мана бу ўйинчоғи билан уни ўйнатгин. Мен эса сенга ҳар куни таом келтириб бераман, деб қабрни ёпиб жўнаб кетади. Эртасига эрталаб мозор ёнидан ўтиб кетаётса, қабр ичидан ўйинчоқнинг шиқирлаган овозини эшитиб, қўрққанидан тезда ўтиб кетади. Бошқа сафар ўтиб кетаётса яна ҳудди шундай шиқирлаган овоз эшитилиши биланоқ тезда қўрққанидан югуриб ўтиб кетади.
Бераҳм тоға "бу қабр ичида нима бўлаётган экан" деб ўйласа ҳамки у ерга анча вақтгача бормай қўяди.
Орадан ўн беш кун ўтгач ўзи билан бир қанча шахсни тўплаб, овозни эшитиш учун у ерга қайтиб боради. Одамлар ҳам у билан қабр томон йўл оладилар. Улар чиндан ҳам у ерда шиқирлаган овозни эшитишлари биланоқ қабрни очиб қарасалар у ерда баданни зирқиратиб юборадиган даражадаги тасодифга дучор бўладилар.
Қизалоқ ва гўдак она жуссаси ёнида тирик ўтирар эдилар.
Одамлар қизалоқнинг тоғаси томонидан нималар содир бўлганлиги ҳақида саволга тутиш учун ўша захоти ички ишлар органлари терговчилари ҳамда суд тиббий экспортини чақира бошлайдилар.
Қизалоқдан сўрайдилар:
- Сен ва мана бу кичкина гўдак икковингиз таомсиз, ичимликсиз қандай қилиб тирик қолиб кунингизни ўтказдингиз?
Қиз жавоб беради:
- Укам йиғлашга тушганида унга ўйинчоғини шақиллатар эдим. Шунда онам уйқудан туриб уни овқатлантирар сўнгра яна ётиб уйқуга кетар эдилар.
Агарда мен очиқсам (мен танимаган) оппоқ кийим кийган амаки келиб менга таом бериб, қайтиб кетар эди.
Суд тиббий экспертидан қизча ва гўдак қабрдан чиқарилгандан кейинги жуссанинг холати ҳақида сўралганида у шундай деб жавоб берди.
- Субҳаналлоҳи таъала, онанинг жуссаси дафн этилгандан кейин 20 кун ўтгандай эмас, балким ҳудди у тирик бўлгани каби унинг жуссаси ҳали ҳам илиқ.
Сўнгра миршаблар болаларнинг раҳм-шафқатсиз бўлган жиноятчи тоғаларига синглисининг фарзандларини (тириклайин) кўмганлиги ҳақидаги айбловни қўйиб ўша захоти ҳибсга оладилар. У қалбларни ларзага солган жаримасини тан олади ва қамоқ жазосига маҳкум этилади.
Эслатма учун маълумот:
Мисрликларнинг қабри икки хил шаклда бўлади. Бири оддий қазилган қабр бўлса, яна бири ер остида пастқам этиб қурилган хоначалардир. Бундай хоначалар аёл ва эркакларга алоҳида этиб қурилади. Шунингдек бир киши сиғадиганчалик қилиб қулфли эшик қўйилади. Янги маййит қўйиладиган бўлса, эшикни калит билан очиб зинапоядан тушадилар-да, жуссани эски маййитлар ёнига ёнма-ён этиб қўяверадилар.

☝️🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌙«НАМОЗ ВА ДУОЛАР» КАНАЛИ 🤲
КАНАЛИМИЗГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!(Албатта киринг!!!)
👇👇👇👇👇
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0SI2OarrwQAK-gng
🌙«НАМОЗ ВА ДУОЛАР» КАНАЛИ 🤲
КАНАЛИМИЗГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!(Албатта киринг!!!)
👇👇👇👇👇
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0SI2OarrwQAK-gng
Forwarded from NAMOZ VA DUOLAR 🤲
ДУО ҚАЧОН ИЖОБАТ БЎЛАДИ?

🔷 «Эй Одам фарзанди!
Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади.

🔷 Эй Одам фарзанди!
Агар сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, у ҳолда сен мунофиқларнинг раисисан. Агар зоҳиринг чиройли, ботининг хунук бўлса, у ҳолда сен ҳалокатга дучор бўлгувчилардансан. Улар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, аммо ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар.

🔷 Эй Одам фарзанди!
Жаннатга фақат Менинг буюкли-гимга тавозеъ қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради. Албатта Мен ғарибларни паноҳим, қашшоқларни ҳимоям остига оламан. Ота ўз фарзандига (қанча) раҳмдил, бева аёлга эр (қанча) меҳр-шафқатли бўлганидек, Мен етимни (шунчалик) ҳурматлайман. Ким мана шу сифат билан васфланса, унга жавоб берувчи бўламан. Қачон дуо қилса, ижобат этаман. Қачон сўраса, сўраганини бераман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

☝️🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!

Ⓜ️анба:👉
@NAMOZVADUOLAR

«🕋НАМОЗ ВА ДУОЛАР🤲» Каналга уланинг!👇
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
​​ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални  то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!

Умму Амина таржимаси.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/+xmD9M9DsEHQzMzZi