ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.33K photos
4.78K videos
94 files
14.5K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​​​Ўғлининг тили чиққандан бошлаб Қуръон ўргатган зот

Умар ибн Абдулазиз фарзанд тарбиясида мусулмонларга ўрнак эди. Фарзандларига илмни ва илм аҳлини яхши кўришни ўргатди. Ўғли Абдулмаликка тили чиққандан бошлаб, Қуръон ўргатарди, амакиваччаси: “Болани ўз ҳолига қўйсанг-чи, ўйнаб-кулсин”, деганида, ўғлининг қўлидан тутиб, “Болажоним, олим бўлинг, олим бўла олмасангиз таълим олувчи бўлинг”, деган эди.

Умар ибн Абдулазиз фарзандларига бошланғич таълимни ўзи бериб, сўнг уларга тақволи бир олимни тарбиячи қилиб қўярди. Тарбиячига ёзган мактубида шундай жумлалар бор эди: “Мен шунча аҳли илмлар ичидан сизни тарбиячи қилиб танладим, болаларга эътиборли бўлинг, эрталаб Қуръондан белгиланган пораларни топширгандан кейин камон ва ёйларни олиб ўқ отишга чиқсинлар”.

Умар ибн Абдулазиз ҳамиша фарзандларини назорат қилиб, уларга насиҳат қилиб турарди. Ўғилларидан бирига ёзган мактубида шундай дейди: “Эй ўғилчам, дуо ижобат бўлмайдиган, орқага қайта олмайдиган ғафлатга алданиб қолишдан эҳтиёт бўлгин, осуда ҳаётга алданма, ажал келмасдан ўлим йўқ, ажал етгандан кейин эса унинг чораси йўқ” (Абу Нуайм. “Хулятул авлия”).

Абдулазиз исмли ўғлига айтган эди: “Эй ўғлим, мусулмоннинг гапини тўғри маънога буриш эҳтимоли бўла туриб, ёмон маънога бурмагин” (Суютий. “Тарихул хулафа”).

Умар ибн Абдулазизга ўғли узук сотиб олиб, унга минг дирҳамлик кўз қўйдиргани хабари келди. Шунда ўғлига шундай мактуб ёзди: “Аммо баъд, менга узукка минг дирҳамлик кўз қўйдирганинг хабари келди, уни сотиб юзта мискинни тўйдир, темир узук сотиб олиб, унга “Нафсининг қадрини билган одамни Аллоҳ раҳмат қилсин”, деб ёздир” (Суютий. “Тарихул хулафа”).

Умар ибн Абдулазизни Аллоҳ раҳмат қилсин. Илм устунларидан бир устун эди. Ўзидан кейингиларга ўрнак бўлиб яшади, Аллоҳ яхши мукофотлар билан мукофотласин.

📕“Ислом ва олам” китобидан

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Shayxni eslab» she'ri

©️ Xayrulloh Hamidov

Манба:
islom.uz

САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34820
​​​​​​Қалбни қотишдан ва муҳрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10.Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11.Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12.Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13.Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14.Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

“Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34965
● ҒИЙБАТ УЧУН ҲАДЯ

Ҳасан Басрийга:
- Бир киши сенга ғийбат қилди, - дейишди. У дарҳол ғийбат қилган кишига бир товоқ хурмо юборди. У киши хурмони олган заҳоти Ҳасан Басрийнинг олдига етиб келди ва:
- Мен сизни ғийбат қилган бўлсам-у, сиз менга бир товоқ хурмо юборибсиз, бунинг сабаби нима? - деди.
Ҳасан Басрий унга:
- Сен менга яхшилик юборган экансан, мен эвазига хурмо жўнатдим, - деб жавоб қилди.

☝️Бундан англашиладики, ғийбат уни қилинган одамга яхшилик, қилувчига эса зарар ва кулфат келтиради.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

“Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган:
﴿إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾ (سورة القدر/1-5)
яъни: "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Саҳобалар Расули акрам алайҳиссаломдан уни қайси кеча эканини сўраганларида ойнинг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (“Тафсири Бағавий”).
Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани тунлари ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар.
Оиша онамиз разияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар”.
Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом:
"مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ" (رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ وَالامَامُ مُسْلِمٌ)
яъни: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Демак, Рамазон ойининг ушбу фазилатли кечаларини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳиммат қилишимиз, кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак. Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:

"اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا"

яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 15 апрел шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34965
​​​​Қуроън ўқишга ёки ўқишни ўрганишга ялқовлигингиз тутганда эсланг,

Қуроъндан бир саҳифасида тахминан 5000 ҳасанот, бир пора тиловатида эса, тахминан 1100000 ҳасанот, уни бир бора хатм қилишда эса 3, 000,000) миллион ( ҳасанот бордир.»

Аллоҳ истаган кимсасига )савобини( зиёда қилиб берур« /Бақара, 265 - оят/

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​☝️Аллоҳнинг изни билан қадр кечасининг савобига эришиш йўлидаги оддий тушунчалар:
– Ҳар кечада таровеҳ ва таҳажжуд намозларини қолдирмасдан адо қилиш.
– Ҳар кеча арзимас миқдорда бўлса ҳам садақа улашиш.
– Ҳар кеча Қуръон тиловатига машғул бўлиш.
– Ҳар кеча “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтишга машғул бўлиш.
Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
– Истиғфор, тасбеҳ ва зикрларни кўпайтириш.
– Фойдасиз ижтимоий борди келди зиёратлардан четлашиб туриш.
– Жимлик ва хотиржамликка эътибор бериб, тортишув ва жанжаллардан йироқ бўлиш.
– Аллоҳ ибодатларни қабул қилишини кўп сўраш.

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34965
☝️17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан
қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34965
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақвоhtt
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34965
​​Саккиз хил аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди:

1⃣. Эрига хиёнат қиладиган аёл;

2⃣. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл;

3⃣. Эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл;

4⃣. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл;

5⃣. Ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл;

6⃣. Эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл;

7⃣. Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл;

8⃣. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл.
Аллоҳим, бундай аёллардан Ўзинг сақла!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
#оят

Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз. (Ушбу зикр–Қуръон.)

"Ҳижр" сураси, 9-оят.

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?

ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​АБУ БАКР.

💠 Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билол розиёллоҳу анҳу каби азобланмадилар. Аммо у зот Билолдан афзаллар.

💠 Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розиёллоҳу анҳу шаҳид қилинмадилар. Аммо у зот Умардан афзаллар.

💠 Абу Бакр розияллоҳу анҳу Абу Зарр розиёллоҳу анҳу каби фақирликни тотмадилар. Аммо у зот Абу Заррдан афзаллар.

💠 Абу Бакр розияллоҳ анҳу Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу каби кўп жангларда иштирок этмаганлар. Аммо у зот Холиддан афзаллар.

💠 Абу Бакр розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розиёллоҳу анҳу каби кўрлик ила мубтало бўлмаганлар. Аммо у зот ибн Умму Мактумдан афзаллар.

💠 Абу Бакр розияллоҳу анҳу Усмон ибн Афвон ёки Абдураҳмон ибн Авф розиаллоҳу анҳума каби энг катта бойлардан бўлмаганлар. Аммо у зот бу иккиларидан афзаллар.

💠 Ҳа, Абу Бакр розияллоҳу анҳу биз учун катта дарслар. У зот бизга инсон қалбидаги тақвоси билан барчадан ўзиши мумкинлигини ўргатганлар!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза, буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб, ҳалокатли шишларни муолажа қилади. Ундан ташқари жигарни муолажа қилиб, асл фаолиятига қайтаради. Тадқиқотчиларнинг айтишича, рўза жароҳат амалиёти билан эришила олмаган жумбоқ ва муҳим муолажаларда қўл келган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 184-оятида: "Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир", деб айтган.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
☝️Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:
Биринчи фикр:
Ҳар кеча бир (минг) сўм бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил муддат ичида ҳар куни садақа қилган бўласан.
Иккинчи фикр:
Рамазоннинг охирги кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил муддат ичида таҳажжуд ўқиган бўласан.
Учинчи фикр:
Рамазоннинг охирги кунида уч марта ихлос сурасини ўқи, агар тиловатинг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил муддат ичида Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
☝️Раҳмат ва барака ойи бўлмиш рамазон ниҳояси яқинлаши муносабати билан Ибн Жавзий айтган нарсаларини эслаб ўтамиз!
От ҳам марра ниҳоясига яқинлашса, мусобақада ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солар экан.
От сендан кўра фаросатли бўлиб қолмасин!
Амаллар хотимага қараб белгиланади!
Кутиб олишни қойил мақом қилмаган бўлсанг, хайрлашишни чиройли қилиб қўй!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ ва ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☝️🍃🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасида АЛЛОҲИМ Биз ожиз бандаларингни кечир!!!

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, охиратимизни обод эт!

🌹🍃🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ ва ҚАДР
КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​🌹🌹☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹🌹

🌙ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ФОЙДАЛИ 27 ТАВСИЯ

🌹✔️1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

🌹✔️2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

🌹✔️3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

🌹✔️4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

🌹✔️5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

🌹✔️6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

🌹✔️7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

🌹✔️8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

🌹✔️9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

🌹✔️10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

🌹✔️11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

🌹✔️12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

🌹✔️13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

🌹✔️14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

🌹✔️15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

🌹✔️16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

🌹✔️17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

🌹✔️18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

🌹✔️19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

🌹✔️20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

🌹✔️21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

🌹✔️22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

🌹✔️23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

🌹✔️24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

🌹✔️25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

🌹✔️26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

🌹✔️27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади
Манба:
kukaldosh.uz

☝️Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​☝️УМРГА ТАТИГУЛИК КЕЧА! @Shayx_Hazrat

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор, дейишади. Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:

ҚАДР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

Сураи каримада “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиатда олмошлар ишлатилиши лозим эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишди. Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади.
Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.

1. إِنَّا
2. أَنزَلْنَاهُ
3. فِي
4. لَيْلَةِ
5. الْقَدْرِ
6. وَمَا
7. أَدْرَاكَ
8. مَا
9. لَيْلَةُ
10. الْقَدْرِ
11. لَيْلَةُ
12. الْقَدْرِ
13. خَيْرٌ
14. مِّنْ
15. أَلْفِ
16. شَهْرٍ
17. تَنَزَّلُ
18. الْمَلَائِكَةُ
19. وَالرُّوحُ
20. فِيهَا
21. بِإِذْن
22. رَبِّهِم
23. مِّن
24. كُلِّ
25. أَمْرٍ
26. سَلَامٌ
27. هِيَ
28. حَتَّى
29. مَطْلَعِ
30. الْفَجْرِ

Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. Яъни: “У то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда.
Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойиннг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. Унинг файзидан насибадор бўлишда интилиш даркор! Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан насибадор қилсин! Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин!
Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар Қадрни топсам, Аллоҳдан нима сўрай?” деганларида, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўргатганлар:
“Аллоҳим! Албатта Сен ўта авф қилувча карим Зотсан, авф қилишни севасан, шундай экан мени афв қилгин!”
(Термизий ривоят қилган, ҳасан саҳиҳ ҳадис!)

Зикр аҳлидан сўранг

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​‼️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!✔️

☝️Бугун Рамазоннинг 27-кечаси бўлади иншаАллоҳ.

Расулуллоҳﷺ дедилар:

🌙☝️ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ КЕЧАДАДИР.

(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти)

​​🌙ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО🤲🏻

☝️Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

📚Термизий, Ибн Можа ривояти

Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».