Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илгари аёл-қизлар ўзини кўз-кўз қилиб кийинса ё ошиқча ҳаракат қилса, ҳимоячиси бўлмиш эр, ака ё отасига “қизингни (синглинг ё хотининг) бозорга соляпсанми” деган танбеҳ бўлар, бу танбеҳ кучи эркак бошини эгишига тенг эди. Ҳимоячи деганим, оила эркаклари ўз хонадони хотин-қизлари иффат, обрў, қадр-қимматининг ҳимоячиси саналади миллатда. Аёллар беандиша иш қилса “эркаги борми уйда?” деган савол қўйилади.
Буни кўринг: миллатда эркак қолмадими??? Роликдаги аёл-қизлар эси оғиб, андишадан чекингандир, аммо миллат эркаклари қайси юз билан рол ўйнадилар, тасвирга олиб, монтаж қилиб эфирга қўйдилар?
Наҳот бу билан калтафаҳм (балки бирор буюртмачи пулига миллат шаънини булғаш учун) “ижодкорлар” дунёга баралла “мана, аёлларимиз номус-орини сотволиш мумкин, бизда эркаклар қолмади!” деб жар солаётганини билмаса!
Бу - ижтимоий ахлоқ учун қизлар кўчага “эр керак” деган ёзув билан чиққандан юз марта хавфли! Конституция 34-бандига кўра буларга жазо қўлланилиши керак!
✍️ Шаҳло Аҳророва https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova

❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу фикрга қўшиламан лекин! ✍️ Шаҳло Аҳророва https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
👏4
fonzo.ru:5
fonzo.ru:
Sulton Ali Rahmatov - Tango
Маэстро Султон Али Раҳматовнинг «Танго» куйида яратилган энг кучли ноталар.
Скрипка меъёрига етказиб чалинган. Албатта бастакорнинг қаттиқ талаби билан шу даражага етказилган.
Бундай кучли ноталар ва ритмни дунё бастакорлари,
немис бастакори Людвиг Ван Бетховен,
Австриялик бастакор Моцарт,
Венециялик бастакор Антонио Лучио Вивалди асарларида, симфонияларида учрайди холос.
Самые сильные ноты, созданные в мелодии маэстро Султана Али Рахматова «Танго».
Скрипка была отлично разыграна. Конечно, по настоянию маэстро он был доведен до такого уровня.
Такие сильные ноты и ритм, как у композиторов мира,
немецкий композитор Людвиг Ван Бетховен,
Австрийский композитор Моцарт,
Венецианский композитор Антонио Лучио Вивальди встречается только в своих произведениях, симфониях.
@Sulton_Ali

🔥1🙏1
Forwarded from Sulton Ali Rahmatov 🎹 (Ёқуб Махмудов)
Юқоридаги пост учун батафсил видео.
Бастакор Султон Али Раҳматов ҳеч қачон «бўлаверади» қабилида ишламаган яъни асар яратмаган. Токи ўша куй (асар) меъёрига етмагунича созандаларга талаб қаттиқ бўлган. Шунинг учун ҳам куй кучли яратилган ва умрбоқий бўлиб қолган...
Бундан кейин ҳам яна бир неча юз йиллар яшайди.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу постни қўйиш оғир бўлди мен учун. Охирати обод бўлсин. Юрагим йиғлади... ✍️ Шаҳло Аҳророва https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
Бугун яна кўнгилнинг эски дафтари - "Жийда гулим" номли китобимни қўлимга олдим ва ундан қадрли шеърларимдан бирини тақдим этмоқчиман: * * *
"Аллоҳ Одам Атонинг қовурғасидан
Момо Ҳавони яратибди".
Менинг яралмишим - бир сиқим тупроқ,
Битта нафас ҳаво, бир қайсар сўздан.
Бир қултум сув, бир гул кўксидан титроқ,
Бир ҳовуч ўт ҳам бир қовурғангиздан...
Тупроққа қоришиб кетишим мумкин,
Ҳавога йўғрилиб кетгай бу танам,
Чақмоқда ёришиб кетишим мумкин,
Гул юзига тонгдан томган бир шабнам...
Ҳоҳи ўтман, ҳоҳ сув ва ҳоҳи тупроқ,
Сизни суймоқ Момо Ҳаводан мерос.
Мен сизни қизғониб қоврилган сўроқ,
Чунки қовурғангиз бириман, холос.
Муҳаббатим қалқон, рашк эса қилич,
Бировга ишониб бўларми сизни?
«Бир, икки, уч... ўн бир!» - Санайман ҳар кеч,
Қўриқлаб ётаман қовурғангизни...
2003 й

❤1🙏1
Forwarded from AZAMAT KAMOLOV
⚡️СУЛТОН АЛИ ВА МОЦАРТ
Уйқу элитдими, Султонни, ё дард,
Кечқурун тушига кирибди Моцарт.
Сўлғин юзларида кўриб таҳлика,
Сўз қотибди секин Султон Алига:
— Сен халқинг қалбида юрган пайтларинг,
Эллик, эллик бешга кирган пайтларинг,
Йўқлаб келгани йўқ, шогирд, мухлислар,
Куйинг чалиб машҳур бўлган артистлар...
Бу ҳол балки сенга сабоқ, панд бўлди,
Аччиқ ситамларинг қонда қанд бўлди.
Дунё тинглаб дерди: "Салом, ўзбеклар!"
Сендан кечди хуллас калом, ўзбеклар...
Ҳали ортингдан кўп гиналар бўлар,
Энди фарқи йўқдир — нималар бўлар.
Билсанг, истеъдодлар кўп яшамаслар,
Кўп яшаса — билки, хўб ярамаслар...
Мен ҳам қон қусгандим саҳарлар билан,
Ҳасадгўй ичирган заҳарлар билан!
Ўшанда қўл силтаб дўсту хешларга,
Кетгандим кирганда ўттиз бешларга...
Бизни билмадилар юрак етишмай,
Иккимиз қийналдик буйрак етишмай.
Майли, яшасинлар шулар ўзи ҳам,
Энди керак бўлмас, диализи ҳам!..
Тургил оғам, келгин олиб бошингни,
Нишонлаймиз эллик олти ёшингни...
Ғайрат Шералиев
👉@azamatkamak81👈
Уйқу элитдими, Султонни, ё дард,
Кечқурун тушига кирибди Моцарт.
Сўлғин юзларида кўриб таҳлика,
Сўз қотибди секин Султон Алига:
— Сен халқинг қалбида юрган пайтларинг,
Эллик, эллик бешга кирган пайтларинг,
Йўқлаб келгани йўқ, шогирд, мухлислар,
Куйинг чалиб машҳур бўлган артистлар...
Бу ҳол балки сенга сабоқ, панд бўлди,
Аччиқ ситамларинг қонда қанд бўлди.
Дунё тинглаб дерди: "Салом, ўзбеклар!"
Сендан кечди хуллас калом, ўзбеклар...
Ҳали ортингдан кўп гиналар бўлар,
Энди фарқи йўқдир — нималар бўлар.
Билсанг, истеъдодлар кўп яшамаслар,
Кўп яшаса — билки, хўб ярамаслар...
Мен ҳам қон қусгандим саҳарлар билан,
Ҳасадгўй ичирган заҳарлар билан!
Ўшанда қўл силтаб дўсту хешларга,
Кетгандим кирганда ўттиз бешларга...
Бизни билмадилар юрак етишмай,
Иккимиз қийналдик буйрак етишмай.
Майли, яшасинлар шулар ўзи ҳам,
Энди керак бўлмас, диализи ҳам!..
Тургил оғам, келгин олиб бошингни,
Нишонлаймиз эллик олти ёшингни...
Ғайрат Шералиев
👉@azamatkamak81👈
👍1
Ана шунақа... Истеъдодларни қадрлашимиз лозим. Бугун сизга яна бир истеъдодли шоира синглимиз Гулжамолойнинг сиз севган гўзал бир шеърини тақдим этаман:
***
Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик,
Энг сўлим, энг оппоқ тонгдан кечгулик.
Тўртта томонингни қибла этса ҳам,
«Бор-эй» деб шу тўртта ёндан кечгулик.
Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик...
Арзиса кўзингда ёшларинггача,
Сиғинса кўксингда тошларинггача,
Кўзларинг минг нафрат ҳадя этса ҳам,
Севолса кипригу қошларинггача
...Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик...
Куйдириб, куйиб ҳам кулса ўзингга
Титрамай, титроқлар солса тизингга.
Ўзидан ўзганинг васлин кўрсатмай
Иккита пичоқ санчиб кетса кўзингга,
...Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик...
Бир умр ишқига жонни қоргудек,
Зарра ҳижрони ҳам юрак ёргудек,
«КЕЛ» деса етмишта томиринг узиб,
Ҳаёлдан ҳам олдин ўзинг боргудек,
...Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик,
«Бор-эй» деб шу тўртта ёндан кечгулик...
1997
✍🏼Гулжамол АСҚАРОВА
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova

Менинг яралмишим – бир сиқим тупроқ,
Битта нафас ҳаво, бир қайсар сўздан,
Бир қултум сув, бир гул кўксидан титроқ,
Бир ҳовуч ўт ҳам бир қовурғангиздан...
Ушбу шеъримни Шаҳноза Розиқова ўқиган.
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
Битта нафас ҳаво, бир қайсар сўздан,
Бир қултум сув, бир гул кўксидан титроқ,
Бир ҳовуч ўт ҳам бир қовурғангиздан...
Ушбу шеъримни Шаҳноза Розиқова ўқиган.
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
Рафаэль Санти – машҳур итальян рассоси. У 1483 -йилда дунёга келган ва жуда қисқа – 37 йилгина умр кўрган. Бироқ у чизган суратлар бугун дунёнинг машҳур санъат галереяларин безаб турибди.
У чизган ушбу сурат Донна Велата ёки ҳарир рўмолли хоним, деб номланади. Бу суратда новвой қизи Маргарита Лути тасвирланган. Ривоятга кўра, Рафаэль уни севиб қолган ушбу сурат айнан шу севги эҳтироси билан чизилган экан. Демак бу суратни гўзал муҳаббат ҳосили, десак ҳам бўлар экан...
Кўринг, руҳий гўзалликдан сиз ҳам завқланинг, дея улашдим.
✍️ Шаҳло Аҳророва

Нақ ўзбекона ҳикмат экан ўзиям: "Эсинг бўлса хотин-халаж билан тортишиб юрма, ғолиб бўлсанг ҳам, мағлуб бўлсанг ҳам сен учун шармандали якун топади. Енгсанг, «Ҳэ, ўл-э, кучинг хотин кишига етдими?», агар мағлуб бўлсанг, «Ўл-э, эркак бўлмай, хотиндан енгилиб ўтирибсан!» дейишади".
© Шароф БОШБЕКОВ (Адабиёт-аудио саҳифасидан олинди.) https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
© Шароф БОШБЕКОВ (Адабиёт-аудио саҳифасидан олинди.) https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
Онам ёлғон гапирардилар, доим.
-Мен тўқман, тўйдим, - дердилар тўймасалар ҳам.
-Мен гўштни унча хуш кўрмайман, сен ейқол, - дердилар биримизга, аслида гўштни яхши кўрсалар ҳам.
-Чарчаган бўлсанг, кириб дамингни ол, мен чарчамадим ҳали, - дердилар чарчаган бўлсалар ҳам.
-Йўқ, ишим кўп эмас, совуқ ҳам эмас, ҳозир, тугатиб, 10 дақиқада кираман уйга, - дердилар ҳовлида куймаланганча, ҳали икки соатлик ишлари бўлса ҳам.
-Мен совқотмаяпман, негадир танам қизиб кетяпти, сен ёпиниб олақол” – дердилар аслида совқотсалар ҳам...
-Қўрқма. Игнани кирганини сезганим ҳам йўқ, оғримаяпти, - дердилар таналарига йўғон игнани юбориб муолажа қилишганда ҳам.
Ва ниҳоят, - мен тузалиб кетаман, - дердилар касалликлари тузалмас эканини билсалар ҳам...
Бу ёлғонларнинг ёлғон эканлигини она бўлганимдан кейин била бошладим...

🔥2
Бу шеърни онам ётиб қолганларида ёзгандим: ОНА, БУГУН ТИЛАНЧИМАН.
Она, бугун Худойимдан
дунёю-тахт сўрамадим,
Ундан Сизга умр сўраб
тиланчиман, тиланчиман,
Сизни минг бор куйга солиб,
бир яхши сўз тополмадим,
Она, сизни куйлолмасам,
айтинг, қандай ўланчиман?
Она, Сизга умр сўраб
тиланчиман, тиланчиман.
Бахту-қувончимни кўпроқ
дўстлар билан кўрдим баҳам,
Сизни ёдга олдим фақат
юрагимга ғам ботган дам,
Англадим-ки, ғамларимга
Сиздайин дардкаш йўқ экан,
Жон онажон, дарё-дарё
дардингиздан бир томчиман,
Она, Сизга умр сўраб
тиланчиман, тиланчиман.
Қўлим гоҳ ойга етди-ю,
лек Сиз томон етмай қолди,
Дил тилар жойга етди-ю,
лек Сиз томон етмай қолди,
Аммо дастим узун қилган -
Сизлигингиз англаган дам
Она, бугун юрагимдан
битта ўкинч кетмай қолди -
Она,Сизга умр сўраб
тиланчиман, тиланчиман.
Дардни берган давосин ҳам
бергай ёлғиз Худо, Она,
Бу оламда не-ки дард бор,
асли меҳр шифо, Она,
Лекин ахир шу дунё ҳам
меҳрингиздан яралган-ку!
Шу биргина жонингизга
дунё бўлсин фидо,Она!
Она, Сизга умр сўраб
тиланчиман, тиланчиман.
Умримнинг ҳар қатларидан
Сизга чимдиб, бериб келай,
Момолардан ҳовуч-ҳовуч
дуолардан териб келай,
Жон Онажон, боғим менинг,
баҳор бўлиб яшнаб туринг,
Ҳар кўкламда боғингизга
чечак бўлиб кириб келай!
Жон Онажон, бугун Сизга
умр сўраб, тиланчиман... ✍️ Шаҳло Аҳророва

❤6👍2
Forwarded from Sulton Ali Rahmatov 🎹 (Ёқуб Махмудов)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мандан фойдаланишмайдими!!!
-Ҳа, сиздан фойдаланишни билишмади ўзбек Бетховени. Энди умуман ҳам фойдалана олишмайди минг афсус...
Эх, оқкўнгил самимий инсон, юртимиз санъатига доим холис хизмат қилдингиз.
Мусиқадан бошқасига қарамай, ўзидан фақат олтин асарлар қолдиришга ҳаракат қилган санъаткор...
Орзуларини армонга айлантириб ўзи билан олиб кетган инсон...

😢1
Шахло Ахророва
Мандан фойдаланишмайдими!!! -Ҳа, сиздан фойдаланишни билишмади ўзбек Бетховени. Энди умуман ҳам фойдалана олишмайди минг афсус... Эх, оқкўнгил самимий инсон, юртимиз санъатига доим холис хизмат қилдингиз. Мусиқадан бошқасига қарамай, ўзидан фақат олтин асарлар…
Ассалому алайкум. Шу каналга кириб, Султон Алининг куйларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. ✍️ Шаҳло Аҳророва
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
❤1
Бугун "Эъзозим" номли илк китобимни вароқладим. Шу китобдан бир шеър:
АЗА
Гар сой бўлсанг ҳайқирсанг бебош,
Қирғоқларга чанг солган мағрур,
Мен-чи, жилға бўлардим юввош ,
Ва бағрингга сингардим масрур.
Майлийди, сен гар сахро бўлиб,
Ястангсангу, пуркасанг оташ,
Ел тўзғитган қумдай сочилиб
Бағрингга бош қўярдим дилкаш...
Гар ғуруринг берсаю қанот,
Лочин бўлиб, этсайдинг парвоз.
Мен-чи, булут бўлардим оппоқ ,
Қулоч очиб чиқардим пешвоз.
Шамс бўлардим гар осмон бўлсанг,
Дилгинангга сочардим зиё ,
Чағалайман, гар уммон бўлсанг,
Тўш урардим кўксингга, аммо...
Сен-чи, ҳайҳот, тош бўлдинг музлаб,
Тош танангни қандоқ қучаман?
Чечак бўлиб, қошингда бўзлаб,
Қотган ҳисга аза очаман...
✍️ Шаҳло Аҳророва
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
АЗА
Гар сой бўлсанг ҳайқирсанг бебош,
Қирғоқларга чанг солган мағрур,
Мен-чи, жилға бўлардим юввош ,
Ва бағрингга сингардим масрур.
Майлийди, сен гар сахро бўлиб,
Ястангсангу, пуркасанг оташ,
Ел тўзғитган қумдай сочилиб
Бағрингга бош қўярдим дилкаш...
Гар ғуруринг берсаю қанот,
Лочин бўлиб, этсайдинг парвоз.
Мен-чи, булут бўлардим оппоқ ,
Қулоч очиб чиқардим пешвоз.
Шамс бўлардим гар осмон бўлсанг,
Дилгинангга сочардим зиё ,
Чағалайман, гар уммон бўлсанг,
Тўш урардим кўксингга, аммо...
Сен-чи, ҳайҳот, тош бўлдинг музлаб,
Тош танангни қандоқ қучаман?
Чечак бўлиб, қошингда бўзлаб,
Қотган ҳисга аза очаман...
✍️ Шаҳло Аҳророва
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova
❤2👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йигит тўғри айтяпти. Ростдан 40 ёшдан кейин аёллар ўзига эътибор қаратса яхши. Бироқ бу гапларни ё эркак киши, ё она бўлиб кўрмаган аёлгина айтиши ва ёқлаши мумкин.
Она зоти эса ўзгача. У юзта гўзаллик салону, фитнес клубни боласига битта ғамхўрликка алишади. Тиллани ўзи учун олади деб ўйлайсизми? Йўқ, у харид вақтидаёқ қизи ё келини ё набирани мўлжаллайди.
Тўғри, фигурага ярашадиган, қимматбаҳо кийим кийишни истайди, бироқ, уни сотволаётган вақтда кўзига бир боласининг контрактини тўлаш, қизи бўй етиб қолгани ва унга сеп йиғиш, набирасига бешиктўй қилиш лозимлиги, ҳатто уйланиб, бошқа уйга кўчиб чиққан ўғлининг ҳам уйида музлаткичми, нимадир йўқлиги ёки таъмирталаблиги кабилар эсига тушиб кетаверади.
Кейин топганини шуларга сарфлайди, фитнес клуб, гўзаллик салони, сиҳатгоҳларга эмас. Кейин у уйда овқат тайёрлайди, ресторанга пул сарфламайди.
Ана шунақа бизнинг она-аёлларимиз!

Лекин назарий жиҳатдан шу йигитнинг гапларини қувватлайман. Чунки бир вақтлар, тахминан 15-20 йиллар олдин, ҳали болаларим ёшлигида ўзим ҳам худди шу гапларни шеър қилиб ёзгандим. Қуйида ўша шеъримни ҳавола қиламан:
АЁЛЛАРГА
" Узун кўйлак туркман қизга уйланаман..."
М. Юсуф.
Сиз муниссиз, сиз мушфиқсиз, сиз аёлсиз!
Фариштасиз, кўзингиздан нур уфургай.
Сиз садоқат рамзи, дилкаш, сўзи болсиз,
Жафокашсиз, сочларингиз пой супургай.
Айланайин, соддагина кулишлардан,
Мен биламан, фурсат йўқдир пардозларга.
Қўйинг, сиз ҳам бир бор ортиб юмушлардан,
Бир боргина тақлид қилинг таннозларга.
Ташвишингиз тугамайди кеч бўлмаса,
Бир дам тиниб, сурма тортинг кўзингизга.
Худо берган қирқта жоннинг ҳеч бўлмаса
Биттасини асраб қўйинг ўзингизга.
Зар кўйлакни тўйда эмас, уйда кийинг,
Майли, суринг фарангларнинг упасини.
Кеч кирди. Қозон-товоқни шунда қўйинг,
Кутиб олинг болаларнинг отасини.
Сўзларимдан ранжимасин қалбларингиз,
Сўзим уқмай чўмиб қолманг армонларга.
Ҳуснингизни кўролмайин алпларингиз
Кетиб қолмасинлар яна... туркманларга!