#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?
Бугунги кунда блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва инфлюэнсерлар фаолияти жамиятимиз ахборот майдонида катта аҳамиятга эга. Улар ахборот тарқатиш орқали юз минглаб, миллионлаб кузатувчиларга маълумот етказадилар ва у ёки бу ҳолат тўғрисида жамоатчилик фикрининг шаклланишига ҳисса қўшадилар. Пировардида, жамиятда очиқлик, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини амалга оширишда блогерликнинг ва халқ журналистикасининг ўрни муҳим.
Сўнгги вақтларда Адлия вазирлигига блогерликнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Шунга кўра Адлия вазирлиги соҳага оид муҳим саволларни умумлаштириб, амалдаги қонунчилик нормалари асосида қуйидаги жавобларни эълон қилади.
➡️https://bit.ly/3RRNctO

Teletype
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?
Бугунги кунда блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва инфлюэнсерлар фаолияти жамиятимиз ахборот майдонида катта аҳамиятга эга. Улар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_муқобил_энергия
⚡️Адлия органлари муқобил энергиядан фойдаланишга ўтмоқда
Адлия бошқармаси ва 7 та ДХМ биноларига қуёш электр панеллари ўрнатилди.
👉Фарғона вилоят адлия бошқармасининг маъмурий биносига ҳамда 7 та ДХМ биноларига жами 185 кВт.соат қувватга эга қуёш электр панеллари ўрнатилди. Булар: Фарғона ва Марғилон шаҳар, Фарғона, Данғара, Фурқат, Тошлоқ, Бешариқ туманлари
👉Бошқарма ва 4 та ДХМ биноларига (Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ тумани) ҳажми 1000 литр бўлган 5 та қуёш сув иситкичлари – геоколлекторлар ўрнатилди.
👉Ушбу қуёш панеллари бир йилда 387,9 минг кВт. соат электр энергия манбаи ишлаб чиқариши, йиллик 310 миллион сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини беради.

#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция
🔰 Васият қилувчи меросхўрлардан истаганини ҳеч қандай изоҳсиз меросдан маҳрум қилишга ҳақли.
➡️ Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиши ва ўзгартириши мумкин.
📝 Васиятнома ёзма шаклда жойи ва вақти кўрсатилиб тузилади.
❕ Васиятнома шахсан тузилади, уни вакил орқали тузиш мумкин эмас.
📌 Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим.
📃 Нотариал тасдиқланган васиятнома васият қилувчи томонидан ёзилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.

#Bilasizmi
🚶🏻Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.
✅ Бунинг учун:
1️⃣ My.gov.uz сайтига кириш
2️⃣ "Шахсий кабинет"га ўтиш
3️⃣"Фуқаролик" бўлимини танлаш
4️⃣ “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.
👨🏻💻Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу манзилнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.
🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотни ўртоқлашишни унутманг!

#Адлия_ҳуқуқ_ижодкорлиги
344 та ҳужжат лойиҳаларида 534 та коррупциявий омиллар аниқланган
❗️Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган 344 та лойиҳаларда 534 та коррупциявий омиллар аниқланган. Хусусан:
• 136 таси (26 фоиз) маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги
• 123 таси (23 фоиз) дискрецион ваколатларнинг кенглиги
• 43 таси (8 фоиз) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги
• 38 таси (7 фоиз) ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги
• 23 таси (4 фоиз) вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги
• 171 таси (32 фоиз) бошқа коррупциявий омиллар ҳисобланади.

#Onlayn_muloqot
17 февраль соат 16:00 да "Ворислик ҳуқуқи" мавзусида “Онлайн” мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқот вазирликнинг Фейсбук даги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва нотариуслар иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.
Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

#Adliya_tahlil
Давлат бошқарувида хотин-қизларнинг улуши қанча бўлиши керак?
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар даврида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш устувор вазифалардан бири бўлмоқда.
Маълумот учун: мамлакат умумий аҳолисининг 50 фоизини, шундан 29 фоизини – 14 ёшгача, 28 фоизини – 15-30 ёшгача, 21 фоизини – 31-45 ёшлилар, 15 фоизини – 46-60 ёшлилар ҳамда 7 фоизини – 60 ёшдан катта аёллар ташкил этади.
Бугунги кунда БМТга аъзо бўлган давлатлардан 120 тадан ортиғида гендер квотаси мавжуд. Хусусан, Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон
ва Ўзбекистонда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг умумий сонидан аёллар учун 30 %ли квоталар қонунийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига мувофиқ, аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши белгиланган.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлар сайловларида номзодлар кўрсатиш жараёнида сиёсий партиялар томонидан мазкур талабга риоя қилинди. Хусусан, 150 та сайлов округидан
750 нафар номзод рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 41,4 фоизини (310 нафарини) аёллар ташкил этган.
Парламент қуйи палатасида 48 нафар аёл (32 %) депутат бўлса, юқори палатасида 24 аёл (24 %) сенаторлар ишлаб келмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига янги сайланган депутатларнинг 247 нафари (30 %), туман ва шаҳар кенгашларида – 1 422 нафари (25 %) аёллар фаолият юритиб келмоқда .
Бироқ, амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамай, аёлларнинг давлат бошқаруви органларидаги салмоғи камлигича қолмоқда.
Батафсил👈🏻

#Bu_muhim
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг📣📣📣
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:
- адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари;
- юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
- ФҲДЁ органлари;
- давлат хизматлари марказлари;
- Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
- “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси;
- “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси;
- давлат нотариал идоралари ва архивлари;
- Юристлар малакасини ошириш маркази;
- Тошкент давлат юридик университети;
- юридик техникумлар;
- ТДЮ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “(71) 207-04-64 (1321 ёки 1322)” телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага (https://new.minjust.uz/feedback) юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Ўтган йилда ҳокимликларнинг 4 мингга яқин қарори бекор қилинган
❗️Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти “E-qaror” электрон тизими орқали мониторинг қилинганда 5 041 та қонунбузилиш ҳолатлари акс этган қарор ва фармойишлар аниқланган.
❗️Мазкур ҳужжатларнинг 4 359 тасини бекор қилиш юзасидан 1 638 та таъсир чораси киритилган
🔺Натижада ҳокимликларнинг 3 936 та қарорлари бекор қилинган.
🔺145 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилган.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sayyor_qabul
Navoiy viloyatining Xatirchi tumanida adliya vaziri o‘rinbosari Aktam Muxammadiyev sayyor qabul o‘tkazib, aholi muammolarini o‘rgandi.
@adliyangiliklari
Navoiy viloyatining Xatirchi tumanida adliya vaziri o‘rinbosari Aktam Muxammadiyev sayyor qabul o‘tkazib, aholi muammolarini o‘rgandi.
@adliyangiliklari
#Адлия_ҳуқуқ_ижодкорлиги
2022 йилда ҳокимларнинг 3 мингдан ошиқ ер муносабатларига оид қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган

#ОАВ_биз_ҳақимизда
Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш мақсадида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Соҳага “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили жорий этилди.
Бу тамойил қандай ишламоқда? Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев шу ҳақда сўзлаб берди:

Uza.uz
Худоёр Мелиев: фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади
Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камай
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Birja_12.pdf
2.1 MB
"Birja" gazetasining 12-sonida (2023-yil 16-fevral) "Jahon savdo tashkilotiga a'zo bo‘lish — muhim vazifa" nomli adliya vaziri o‘rinbosari Alisher Karimov bilan suhbat chop etildi.
Intervyu bilan tanishib chiqishingiz mumkin (1—2-sahifa).

Davlatlararo savdo qoidalarini boshqarib turuvchi yagona xalqaro organ — Jahon savdo tashkiloti (JST) O‘zbekiston uchun muhim hisoblanadi. Shuning uchun ham mamlakatimizni rivoj lantirishning Harakatlar va taraqqiyot strategiyasidagi dol zarb vazifalardan biri ushbu tashkilotga a'zo bo‘lib kirish jarayonini yanada faollashtirishdan iborat bo‘lib turibdi.
Adliya vaziri o‘rinbosari, milliy qonunchilikni JST bitimlariga uyg‘unlashtirish rejasini ishlab chiqish bo‘yicha ishchi guruh rahbari Alisher Karimov ayni shu guruh tomonidan amalga oshirilayotgan ishlarning borishi va ularning mazmun-mohiyati haqida so‘zlab berdi.

#Адлия_онлайн
Айни вақтда Адлия вазирлигида “2022 йилда қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари” мавзусида халқаро экспертлар, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари, 2022 йил давомида коррупцияга қарши экспертиза йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланганидек, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.
Экспертиза натижаларига кўра, 243 та ҳужжатда (13 фоиз) ёки экспертизадан ўтказилган жами ҳужжатларнинг 350 та коррупциявий омил аниқлаган.
Шунингдек давра суҳбати давомида бошқа вазирлик ва идораларнинг қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизани амалга оширишдаги фаолиятига тўхталиб ўтилди.
Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларда коррупциявий омиллар аниқланмаганлиги тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омиллар аниқланган.
Адлия вазирлиги томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш учун 3 та қонунчилик ҳужжати – қонун, Президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳалар билан амалдаги 243 та қонунчилик ҳужжатидаги коррупциявий ҳолатларни содир этишга имкон берувчи тартиб ва қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, Қонун лойиҳаси билан ногиронлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаса, экспертиза унинг ҳохишига кўра унинг уйида ёки шахс даволанишда бўлган стационарда ўтказилиши бўйича таклиф киритилганлиги қайд этиб ўтилди. Амалдаги тартибга кўра эса, мазкур танлов комиссия ихтиёрига кўра ҳал қилинмоқда.
Президент фармони лойиҳаси билан коррупцияга шароит яратувчи нормаларни бартараф этиш, тартибга солиш юкини камайтириш ва қонунчилик тизимлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси билан Ҳукуматнинг 61 та қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур ўргартириш ва қўшимчалар орасида Марказий банк томонидан банкларда ўтказиладиган текширувларнинг аниқ асосларини белгилаш назарда тутилган.