Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#диққат_лойиҳа
#бола_ҳуқуқлари
#хотин-қизлар_ҳуқуқлари

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштириш мақсадида Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳада АҚШ, Буюк Бринтания, Канада, Германия, Белгия, Португалия, Сингапур каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор янги таклифлар илгари сурилмоқда.

Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда олиб борилаётган болалар ва хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тизими бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

❗️Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин👇🏻:

👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

Муҳокама 26 январга қадар давом этади.