Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_тушунтириш

1008 – Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”

Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (“Call-center”) 1008 қисқа рақами ҳисобланиб, бу тўғрисида вазирликнинг расмий сайти ва бошқа ахборот воситаларида кўрсатиб ўтилган.

Вазирликнинг мазкур “Ишонч телефони” орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.

Бундан ташқари, вазирликнинг давлат хизматлари соҳасидаги масалалар бўйича 1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Kun.uz” таҳририяти томонидан “Ишонч телефон”ларга боғланиш учун 2022 йил 23 августда вазирликнинг 1008 ёки 1148 қисқа рақамли телефон рақамларига эмас, балки 0371-207-04-43 рақамига қўнғироқ қилинган.

Мазкур телефон рақами (0371 207-04-43) вазирликнинг “Ишонч телефони” ҳисобланмайди. Ушбу рақам умумий бўлим ходимларининг ишчи рақами бўлиб, у орқали вазирликка юборилган хат ва ҳужжатларнинг электрон ҳужжатлар алмашиш тизимдаги ижроси ва вазирлик фаолиятига оид умумий масалалар бўйича қўшимча маълумот олиш мумкин.

Маълумот учун қайд этиш лозимки, 2022 йилнинг 23 август куни юқоридаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилувчилар томонидан ўртача уланиш учун кутиш вақти икки дақиқани ташкил қилган.

Бунда шу куни:
1008 қисқа рақамли “Ишонч телефони” орқали жами 229 та қўнғироқлар қабул қилинган бўлиб, шундан 176 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 53 нафар мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари ўрганиш талаб этилганлиги сабабли рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган;

1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали жами 454 та қўнғироқлар қабул қилинган бўлиб, шундан 448 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 6 нафар мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари ўрганиш талаб этилганлиги сабабли рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_тушунтириш

‼️Уй-жой ижара шартномаси бир томонлама ўзгартирилмайди ва бекор қилинмайди

Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

1️⃣ Квартирани ижагара бериш бўйича шартнома шакли

📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.

📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.

📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.

🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2️⃣ Ижара шартномасининг муддати

📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ

🔹Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.

🔹Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

🔹Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.

4️⃣ Шартномани бекор қилиш

📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.

🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:

▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.

❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 03 43, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!

Ҳурматли мулкдорлар! Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка чақирамиз.
#Адлия_тушунтириш

Нодавлат нотижорат ташкилоти – давлатнинг асосий ҳамкори

Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) томонидан халқаро грантларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишига оид 2022 йил 13 июндаги 328-сон Ҳукумат қарори (кейинги ўринларда – қарор) ижтимоий тармоқда айрим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур масала юзасидан Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил август ойида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қарорнинг мақсади ва мазмун-моҳиятини тушунтирувчи мақолалар эълон қилинган.

Бироқ, айрим ННТлар вакиллари мазкур ҳужжат ННТларнинг қонуний фаолиятига тўсиқлар қўяётгани ҳақида аниқ факт ва далиллар келтирмай, қарор мазмунини нотўғри талқин қилишда давом этиб, жамоатчиликни чалғитмоқда.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги жамоатчилик эътиборига яна бир марта қуйидагиларни етказмоқда.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/104540/
#Адлия_тушунтириш

Дориларга рухсатнома бериш тартибини биласизми?

Дориларни қўллашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига берилади.

📝 Рухсатнома хорижий ишлаб чиқарувчиларга 5 йилга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз даврга берилади.

📋 Рухсатнома бериш ёки бермаслик ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши қабул қилади.

🔰 Дориларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг Марказ томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

1️⃣ Рўйхатдан ўтказиш бўлими:

▫️ҳужжатларни ва дори намуналарини дастлабки экспертизадан ўтказади;
▫️дастлабки экспертиза ижобий бўлса, Марказ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади;
▫️йиғим тўлангандан кейин ҳужжатлар ва дори намуналари экспертизадан ўтказиш учун Марказ лабораторияларига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига берилади.

2️⃣ Марказ лабораториялари:

▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник экспертизадан ўтказади;
▫️норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ўтказади;
▫️сўнг синов натижаларини, ҳужжатларни Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига беради.

3️⃣ Фармакопея қўмитаси:

▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари натижаларини экспертизадан ўтказади;
▫️мустақил экспертларни жалб этиб дориларни экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади;
▫️қўшимча синовлар ўтказиш учун Марказ лабораторияларига дори намуналари ва ҳужжатларини юборади;
▫️дориларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;
▫️ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дорини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.

4️⃣ Фармакология қўмитаси:

▫️мустақил экспертларни жалб этиб фармакологик ва дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
▫️қуйидаги ҳолларда дориларни клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади:
дориларни рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган дорилар тақдим этилганда;
дорининг GMP, GCP, GVP талаблари асосида яратилганлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланганлигига оид ҳужжатлар бўлганда;
Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ижобий хулосаси бўлганда.
▫️Ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник тадқиқотларсиз ёки клиник тадқиқотлар асосида дориларни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни киритади;

5️⃣ Фарминспекция янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда корхонага бориб зарур шароитларни ўрганади ва шароитлар тўғрисида маълумотнома беради.

6️⃣ “Зарур амалиётлар маркази” ДУК дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда “GMP” талаблари мавжудлигини текширади ва натижаларга кўра хулосаларни Экспертлар кенгашига беради;

7️⃣ Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Марказнинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида дорининг қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Асос:
Ҳукумат қарори (213-сон, 23.03.2018 й.)