Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_korrupsiyaga_qarshi

⚡️Худоёр Мелиев: Ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди

2022
-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган юзта мақсаддан бири –жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдир.

– Бунга тўлиқ эришиш учун эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларни бартараф қилиш керак, – дейди адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев. – Чунки ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди. Шу боис Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.

Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги, дискрецион ваколатларнинг кенглиги, маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилгани билан боғлиқ.

Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 ҳужжатда 57, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 ҳужжатда 40, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 ҳужжатда 37, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 ҳужжатда 37 коррупциявий омил аниқланди. Уларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилди.