Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Diqqat_muhim

Расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш имконияти яратилди

Адлия вазирлиги томонидан расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи «E-App» (Electronic Apostille Programm) ва «E-register» дастурларининг ишлаб чиқилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда сифатли давлат хизматини кўрсатиш мақсадида расмий ҳужжатни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахсларнинг имзолари ва ташкилот муҳр изи намуналарини рақамлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Апостиль — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:

адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий суд;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги.

Апостиль қўйиш «E-App» дастури орқали штамп генерация қилинганидан сўнг расмий ҳужжатга апостиль босма изини босиш йўли билан амалга оширилади ва у генерация қилинган штампда мавжуд бўлган маълумотлар билан тўлдирилади.

Мазкур штампни «E-register» дастурида «E-App» дастури билан бериладиган махсус рақам орқали текшириб олиш имконияти мавжуд.
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари бўйича 1148 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.