Sevara Urinbayeva
2.5K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман.

Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!

Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам айнан мана шундан иборат".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан ўтказган учрашувидан лавҳа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Указом Президента в целях обеспечения безопасности граждан, защиты их прав и свобод, восстановления законности и правопорядка на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение на период с 00 часов 01 минуты 3 июля 2022 года до 00 часов 00 минут 2 августа 2022 года.

Facebook|Instagram|Twitter
#Эслатма

⚠️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.

☑️ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш.
#Биласизми

Жамоат тартибига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш тақиқланади
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқларни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турлари бўйича тадбиркорлар – 2024 йил 1 январгача;

🔹Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларидаги саноат тадбиркорлари – 2024 йил 1 январгача;

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аниқлаган рўйхат бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган тадбиркорлар – 2026 йил 1 январгача (Ушбу тадбиркорлар фойда солиғидан ҳам озод қилинади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш тартибини бузиш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

➡️ Шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этилса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в городе Нукусе Республики Каракалпакстан.

Сегодня утром глава государства провел видеоселекторное совещание с подключение ко всем районам Каракалпакстана. Хокимы и начальники правоохранительных органов районов доложили о принимаемых мерах по обеспечению безопасности граждан, укреплению законности и правопорядка. Отмечено, что после вчерашнего обращения главы государства обстановка стабилизировалась и возвращается в нормальное русло.

Как известно, указом Президента Республики Узбекистан с сегодняшнего дня на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение. Комендант территории дал отчет о текущей обстановке, отметив, что ситуация взята под полный контроль.

Facebook|Instagram|Twitter
#Бу_муҳим

⚠️ Қонунчиликка кўра, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (60 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

☑️ Ушбу ҳаракатлар олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан, шунингдек ОАВдан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, Интернетдан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Мамлакатимиз Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида мен 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида”ги Фармонни имзоладим.

Ишончим комил, ушбу фармон ижросини таъминлаш давомида кўпмиллатли Қорақалпоғистон халқи мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигининг пойдевори бўлган тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш учун бирлашиб, барча куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди ва умумхалқ муҳокамасидан ўтмоқда. У фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ва такомилга етказилади.

Шундан сўнг мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади ва фуқароларимиз эркин овоз бериш йўли билан ўз хоҳиш-иродасини ифода этадилар. Фақат шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний кучга эга бўлади.

Бундай ёндашув “Халқ – Конституциянинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи”, деган принципга тўла мос келади. Фақат шундагина ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – бу менинг Конституциям”, деб ғурур билан айта олади.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар жараёни давом этмоқда. Қорақалпоғистон аҳолиси томонидан билдирилаётган фикрларни ўрганиш асосида Жўқорғи Кенгес депутатлари, муҳтарам нуронийларимиз ҳамда Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда, ўзгартирмасдан қолдиришни таклиф этдим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яқин кунларда бу масалани кўриб чиқади".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Денгизнинг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Оролбўйи ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш бўйича беш йиллик миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи биринчи марта давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Юксак халқаро минбарлардан доимо Орол муаммосига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиб келмоқдамиз.

Тўлиқ ишонч билан айтаманки, Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бундан буён ҳам албатта изчил суръатларда давом эттирилади.

Чунки Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Мен ҳаёт синовларида тобланган қорақалпоқ халқининг донишмандлигига ишонаман ва уларни ақл-идрок билан иш тутишга, турли хил, жумладан, четдан бўлаётган ғаразли чорлов ва ҳаракатларга алданмаслик, уларнинг қурбонига айланмасликка чақираман.

Айирмачиликка, оммавий тартибсизликларга, ҳокимият органларига зўравонлик йўли билан қаршилик кўрсатишга даъват этадиган ҳар қандай ҳаракатларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ кескин чора кўрилади, айбдорлар эса муқаррар жазога тортилади.

Аминманки, Қорақалпоғистоннинг меҳнаткаш, донишманд, олижаноб ва бағрикенг эли мана шундай мураккаб даврда ўзбек ва қорақалпоқ халқлари тақдирининг бирлиги ва яхлитлигига, оғизбирчилигига асосланган муқаддас қадриятларини бундан буён ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшайди.

Содир бўлган воқеалар бизни янада ҳушёр ва сезгир бўлишга чақиради.
Бугун жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун, фарзандларимиз ва набираларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш учун метин ирода, жипслик ва якдиллик ҳар қачонгидан ҳам зарурдир".

Facebook|Instagram|Twitter
“Фурсатдан фойдаланиб, мен Ўзбекистонни ўз она Ватани деб биладиган барча ватандошларимизга, муҳтарам отахон ва онахонларимизга, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизга, азиз фарзандларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.

Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида ўзаро шафқатсиз рақобат, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, сепаратизм, миллатчилик, радикализм каби таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.

Ана шундай таҳликали вазиятда мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, гўзал диёримизда барқарор ва бардавом тараққиётни таъминлаш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш барчамизнинг, аввало, раҳбар ва мутасаддиларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас инсоний бурчидир.

Биз фақат мана шу йўл билан бугунги куннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларига муносиб жавоб беришимиз, турли бузғунчи ғояларга қарши жамиятимизда, аввало, ёшларимиз қалбида мустаҳкам иммунитет яратишимиз, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танланган демократик ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмасдан янада самарали натижаларга эришишимиз мумкин.

Азиз юртдошлар!

Барчамиз учун Ватан битта.
Бизни ягона, улуғ бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигидир.

Биз Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистонни барчамиз биргаликда албатта барпо этамиз.

Ўз ҳаёти давомида тарихнинг кўп-кўп машаққатли синовларини мардона енгиб ўтган азму шижоатли, олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган мана шундай буюк мақсадларга албатта эришади, деб ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
#Биласизми

☑️ Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot