#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа
25 ДАН ОРТИҚ ФАОЛИЯТ ТУРИ БЎЙИЧА МОНОПОЛИЯЛАР ТУГАТИЛАДИ
⚡️ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди !!!
Фармон лойиҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги тадбирларни келгуси йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда:
–пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн баробардан ўн икки баробаригача ошириш;
–ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;
–пенсия ҳисоблашда болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш;
Шунингдек, лойиҳага кўра:
☝️Маҳалланинг “фаол” модели яратилади
–барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади.
–маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, ушбу мақсадда маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти жорий этилади;
–фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилади;
Аҳоли саломатлигини cақлаш соҳасида “бир қадам” тамойили
–2022 йилда ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизмати “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;
–2022 йил 1 июлдан бошлаб “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни ўзини ўзи банд қилиш асосида амалга оширишга рухсат берилади;
❗️25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади
аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, сертификатлаштириш хизматлари, нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларида ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари,
қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати, темир йўлда экспедиторлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги давлат иштирокидаги корхоналар хусусийлаштирилади.
Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича
–“Е-патруль” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади.
Лойиҳани кўриш ва муҳокамада иштирок этиш учун ҳавола👇:
▫️https://regulation.gov.uz/oz/d/55274

regulation.gov.uz
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида
#Диққат_муҳим
⚡️Вакцина ҳақида кўп берилаётган саволларга жавоблар
❓Вакцина зарар етказадими, бепушт қиладими, ўлдирадими?
❓Нега вакцина олгач ҳам касал бўлишяпти?
❓Агар ҳамма вакцина олмаса, оммавий иммунитет пайдо бўлмаса, нима бўлади?
❓Вакцинага мажбурлаш нима: оёқ-қўлини боғлаб олиб бориб қилдиришадими ё танлов эрки инсоннинг ўзида қоладими?
❓Вакцина олмаганларни ишдан четлатиш қанча муддатгача давом этади?
❓Вакцианага мажбурлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига зидми?
Шу каби муҳим саволларга ушбу видеодан жавоб топасиз. 20 дақиқа вақтингизни аяманг, вакцина ҳақидаги саволларингизга жавобни билиб оласиз.
https://youtu.be/kRWnDxFWZ5E

YouTube
Vaksina: 12 muhim savolga javob
#ДИҚҚАТ_МУҲИМ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ БИЛАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ АЙРИМ САҲИФАЛАР ВА КАНАЛЛАР ЭКСТРЕМИСТИК ДЕБ ТОПИЛДИ
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди.
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, тақиқланган ташкилотлар (материаллар)нинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинмоқда.
Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишишингиз мумкин.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик
билан алоқалар бўлими

📌2022 йил 29 январь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-01-28-3
📌2022 йил 30 январь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-01-28-4
e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

#Диққат_муҳим #Мутахассис_шарҳи
⚡️Меҳнат миграциясининг етарли даражада тартибга солинмаганлиги "меҳнат қуллари" савдосини кучайтирмоқда
Сўнгги пайтларда миграциянинг ўсиши ва юзага келаётган муаммолар, белгиланган тартибларни четлаб ўтиш орқали ноқонуний меҳнат миграция фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар ортиб бораётгани ҳамда ноқонуний меҳнат миграциянинг кўпаётгани қайд этилмоқда.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоли масалалари ўрганилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/342060

Uza.uz
Меҳнат миграциясининг етарли даражада тартибга солинмаганлиги
Сўнгги пайтларда миграциянинг ўсиши ва юзага келаётган муаммолар, белгиланган тартибларни четлаб ўтиш орқали ноқонуний м
#Диққат_муҳим
Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди
Эндиликда, автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда, электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга булади. Қўшимча ФКнинг 565-моддасига киритилди.
Батафсил👉🏻https://yuz.uz/news/avtomobilni-ijara-berish-tartibi-soddalashtirildi

Янги Ўзбекистон
Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди
Президент томонидан 9 февраль куни «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-752-сон Қонун…