Sevara Urinbayeva
2.21K subscribers
9.94K photos
1.21K videos
23 files
4.51K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_tarixi

Shohki ish adl ila bunyod etar,
Adl buzuq mulkni obod etar...

Buyuk mutafakkir Alisher Navoiy tavalludi munosabati bilan adliya organlari rahbariyati va xodimlaridan Hazratning adolat haqidagi baytlari
Forwarded from Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

🔰 Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

🔸 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

🔸 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

🔰 Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:

🔻 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача);

🔻 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ochiq_adliya

📹Adliya vazirligining JAMOATCHILIKKA HISOBOTI
📿Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

⛔️Виждон эркинлигини таъминлашда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

📍Конфессиялар ўртасида тинчлик ва тотувлик мустаҳкамланади, жамиятда диний бағрикенглик таъминланади.

📉Виждон эркинлигини таъминлашда дунёвий давлат қурилиши сақлаб қолинади.

⛔️Жамоат тартибига, фуқаролар соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашилади.

📜Ҳуқуқий асос: "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси.

Батафсил👉 https://lex.uz/docs/5491534
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳуқуқий барқарорлик таъминланади

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Adliya_xabari

“E-qaror” orqali 7 oy davomida 100 000 dan ortiq qarorlar qabul qilindi

O‘tgan yilning 18-fevralida respublikamiz tarixida ilk bor hokim qarori Qashqadaryo viloyat hokimi tomonidan elektron shaklda “E-qaror” tizimi orqali qabul qilingan edi.

Adliya vazirligi tomonidan respublika bo‘yicha jami 11 000 dan ortiq hududiy davlat organlari xodimlarini “E-qaror” elektron tizimiga ulanishi ta'minlandi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Хабарингиз бор февраль ойида икки буюк шахс Ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган.

Адлия вазирлиги жамоаси ҳам бугун буюк аждодларимиз хотирасини ёд олди.Уларнинг ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйишди.

Мутафаккирларимизнинг ибратли ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар беришди.Ғазалларидан намуналар ўқиб,саҳна асарларидан парча қўйишди.
#Адлия_лойиҳа

⚡️Адлия вазирлиги: қарздорлик муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Шартномавий муносабатлар фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади ва ўз мажбуриятларини бажармаган субъектлар шартнома шартларига ёки фуқаролик қонунчилигига кўра жавобгар бўлади.

‼️Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

👉🏻Лойиҳада қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутилмоқда:

 дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юборганлик;
 корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузганлик;
 шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликлар бекор қилинмоқда.

Ҳозирда шартнома тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Бу эса шартнома тарафларига мажбуриятни бажармаганлик учун иккита таъсир чораси қўлланилишига, яъни ҳам маъмурий, ҳам мулкий жавобгарликка тортилишига олиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, илғор хорижий давлатлар қонунчилигида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳолатини маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш амалиёти мавжуд эмас.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Жиноят кодексининг 156-моддасига кўра, диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар 5 йилгача, оғирлаштирувчи ҳолатларда эса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчиларининг таълим муассасасида иситиш тизимидаги муаммолар баён этилиб, Вазирлар Маҳкамасига йўллаган мурожаати юзасидан

Батафсил:
https://telegra.ph/adliya-02-10-10

https://t.iss.one/sirdaryoyangiliklari
#Диққат_муҳим

Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди

Эндиликда, автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда, электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга булади. Қўшимча ФКнинг 565-моддасига киритилди.

Батафсил👉🏻https://yuz.uz/news/avtomobilni-ijara-berish-tartibi-soddalashtirildi