Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Сайёр_хизматлар

ЎЗИМИЗ КЕЛДИК!

Аввал хабар берганимиздек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бугун йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилди .

Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Ўтказилаётган сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёни билан адлия вазирининг шахсан танишди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги сайёр хизмат кўрсатиш тадбири 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача бўлиб ўтади.

Маълумот учун бугунги кунга қадар Давлат хизматлари марказлари томонидан 1 млн.га яқин сайёр хизматлар кўрсатилган.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!
#Saylov2021

ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги Президент сайловини кузатиш миссияси жорий йилнинг 15 сентябридан 5 октябригача бўлган дастлабки ҳисоботида мамлакатда фуқароларни сайловлар ҳақида хабардор қилишда турли формат ва усуллардан фойдаланилганлигини, шу жумладан ижтимоий тармоқларда тарғиб қилувчи видео ва график материалларни тарқатилишини алоҳида қайд этган.

Айтиш жоизки, Адлия вазирлиги МСК билан ҳамкорликда аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг, сайлов қонунчилиги бўйича билимларини ва уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Севара Ўринбоева - Адлия Вазирлиги мутбуот хизмати раҳбари билан суҳбат
#11oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Adliya_munosabat

Тиббиёт институтида ходимлардан ушлаб қолинган 150 млн сўм адлия органлари томонидан қайтарилди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти ходимлари томонидан уларнинг ойлик иш ҳақидан шанбалик учун пул маблағлари ушлаб қолинаётганлиги мазмунида хабар кенг тарқалди.

Ушбу ҳолат Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Андижон давлат тиббиёт институти ректорининг 2021 йил 15 сентябрдаги буйруғи билан ходимларнинг иш ҳақларидан пул маблағларини ихтиёрий равишда шанбалик учун ушлаб қолиш белгиланганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Бироқ, институт ректорининг юқоридаги буйруғига асосан 743 нафар ходимларнинг сентябрь ойи учун ойлик иш ҳақидан 100—300 минг сўмдан жами 150 млн сўм маблағлар август ойида ўтказилган ҳашар муносабати билан ушлаб қолинган бўлиб, шундан 221 нафар ходимнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз пул маблағлари ушлаб қолинган.

Ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган институтнинг мансабдор шахслари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради — ходимнинг иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолишлар қонунга зид ҳисобланади ҳамда бунга йўл қўйган мансабдор шахслар албатта жавобгарликка тортилади!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
«Бу масалада юз-хотирчилик кетмайди. Керак бўлса шафқатсизроқ бўламиз» — вазир ўринбосари президент ҳужжатлари ижроси хусусида

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Kun.uz’га берган интервьюсида президент фармон, қарор ва фармойишлари, бюрократияни қисқартиришга қаратилган ҳужжатлар, видеоселекторларда берилган топшириқлари ижросини таъминлашдаги сусткашлик учун жавобгарлик ташкилий масалаларгача бориб етиши мумкинлигини маълум қилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мадад_жавоб_беради

🔹Савол: Сайлов бюллетенига кандай белги қўйиш мумкин ёки ҳохлаган белгини чизишим мумкинми?

🔹Жавоб: Сайлов кодексига кўра, сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради.

Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгисини қўяди.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Adliya_aralashgach

Фуқаро М.Р. уй-жойининг бир қисми Юнусобод туман ҳокимияти томонидан бузиб ташланиши натижасида етказилган зарар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат қолдирган.

Мазкур мурожаат Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

Фуқаро Д.М. онаси М.Т.нинг 2020 йил сентябрь ойида тўхтатилган пенсиясини тиклашда амалий ёрдам сўраб pm.gov.uz сайти орқали йўллаган мурожаати Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Сергели туманида рўйхатда турувчи фуқаро М.Т.нинг пенсияси 2020 йилнинг июнь ойидан кетма-кет 3 ой давомида олинмаганлиги туфайли пенсия 2020 йилнинг сентябрь ойидан тўхтатилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.

Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги (2020 йилга қараганда мамлакатлар сони 11 тага ортган) ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/102650/
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида ҳуқуқий байрам сайли ўтказилди.

Тадбир доирасида йиғилган хайрия маблағлари ҳақидаги сертификат адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан “Ezgu amal” хайрия жамғармасига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саратон касаллигига чалинган фарзандларини даволаш учун топширилди.

Шунингдек, байрам тадбири доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, адлия, давлат хизматлари марказлари, Интелектуал мулк агентлиги, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ ходимлари, нотариуслар томонидан аҳолига уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилади.

@adliyangiliklari