Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нотариат, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш каби қатор йўналишдаги фаолияти сарҳисоби. "Ўзбекистон-24" телеканали "Студия-24"да Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов интервьюси шу ҳақда.
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Адлия вазирининг буйруғига асосан патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми;
- Патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси ҳамда якуний имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.
Мазкур низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4678348
10 НАФАР ХОДИМГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!

Қува туман адлия бўлимига Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежи махсус фан ўқитувчилари Музаффар Нишонов, Умид Холиқов, Нодирбек Йўлдашалиев, Шаҳодат Рустамова ва ходимлар Зарифа Атабоева, Сурайё Мамадалиева, Дилором Умарова, Муродил Райимов, Муборак Абдуллаева, Муаззамхон Розиқовалар штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, лекин ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлиги, ишдан бўшатиш нафақасини тўланишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганлар.
Молия бўлими киритилган алоқа хатлари натижасида коллеждан бўшатилган ўқитувчиларга
32 880 000 сўмдан ортиқ компенсация пуллари ундириб берилди.
Бузилган ҳуқуқлари тикланган ходимлар Адлия бўлимининг кўрсатган сайи ҳаракатларидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди. https://t.iss.one/adliya_fargona
37 ЙИЛДАН СЎНГ ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНДИ.

Қува тумани, “Тинчлик” МФЙ, “Истиқбол” кўчаси 56-уйда яшовчи Махситали Умурзақов Қува Мебель комбинатида ишлаб юрган вақтида 1982 йил, 10-декабрь куни иккала қўли станокка кириб кетганлиги, ходиса содир бўлган жойда Н-1 маълумотнома тузилганлиги, кейинчалик Қува Мебель комбинати “Қуббомебель” МЧЖга айлантирилганлиги, 2013-йил туман ҳокимининг қарорига асосан Қуббомебель” МЧЖ тугатилганлигини, хозирда товон пулини туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тўлаб берилишини таъминлашда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати Қува тумани Маъмурий ишлар бўйича судига пенсия тайинлаш юзасидан даъво аризаси киритилди.
Маъмурий ишлар бўйича Қува тумани суди томонидан фуқаро Умурзақовнинг фойдасига пенсия тайинлаш бўйича 2019-йилнинг, 1-декабрь куни қарор чиқаришга эришилди. https://t.iss.one/adliya_fargona
#Сўраган_эдингиз

Савол: Ихтирога патент қай тарзда олинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунига кўра ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
👉 Патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади.
👉 Патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин.

Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:
■ ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг тураржойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;
■ ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун етарли бўлган баёни;
■ ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;
■ агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;
■ ихтиро реферати.

Талабнома Ўзбекистон Республикасининг Ихтирога патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.

Талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
■ талабнома топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
■ патент вакили ёки ишончли шахс орқали талабнома топширилган ҳолларда талабнома топширувчи томонидан берилган ишончнома.

Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига мувофиқ конвенцион устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни истаган талабнома топширувчи талабномада буни кўрсатиши ва Агентликка талабнома топширилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай зарурий материалларни тақдим этиши зарур.

Савол: Ихтирога патент кундалик ҳаётда қандай аҳамиятга ега?

Жавоб: Патентланган ихтиролар инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига электр ёриткич (патент эгалари – Эдисон ва Свен) ва пластикдан (патент эгаси – Бейкленд) бошлаб, то шарикли ручкалар ишлаб чиқаришгача (патент эгаси – Биро) кириб борди.

Барча патент эгалари патент ҳимояси тақдим этилиши эвазига ўз ихтиролари тўғрисидаги маълумотларни омма учун ошкор қиладилар. Мунтазам равишда бойиб бораётган умумий билимлар хазинаси бошқа кишиларнинг ҳам ижодий фаолияти янада ривожланишига йўл очади. Шундай қилиб, ихтиро учун берилган патент нафақат ўз эгасига ҳимоя тақдим этади, балки ҳар жиҳатдан қимматли маълумотларни ўз ичига олади, бўлғуси тадқиқотчи ва ихтирочилар авлоди учун илҳом манбаи вазифасини ўтайди.
Шаҳар ҳокими қарори лойиҳаси бўйича

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тайёрланиб муҳокама учун қўйилган лойиҳа ижтимоий тармоқларда турли тушунмовчиликлар келтириб чиқарди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Биринчидан, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонун билан ушбу йўналишдаги асосий муносабатлар тартибга солинади. Хусусан, Қонуннинг 4-моддасига асосан дафн этиш жойлари туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади.

Иккинчидан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ҳокимлар ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар ва аҳоли учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бундай тусдаги қарорлар лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Учинчидан
, муҳокамага сабаб бўлаётган лойиҳада назарда тутилган ижтимоий муносабатни тартибга солиш ҳокимликлар зиммасига юкланган. Хусусан, Ҳукуматнинг 2011 йил 4 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомда эса гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича амалга оширилиши белгиланган.

Тўртинчидан
, қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қабр қазиш ва маросим хизматлари бўйича ишчилар эса пулли хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ойлик олишади.

Бешинчидан
, ҳозирги вақтда ҳам барча ҳудудларда дафн этиш жойларидаги хизматлар ҳақи миқдори тегишли вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган тарифлар бўйича ундирилади. Масалан, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 августдаги 213-қ-сон қарорига мувофиқ, катта ўлчамда мусулмонча қабр қазиш учун 84 964 сўм пул ундирилиши назарда тутилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 3 майдаги қарорига асосан катта ўлчамда мусулмонча қабр қазиш учун 92 000 сўм миқдорда пул ундирилиши белгиланган.

Олтинчидан, таклиф этилаётган лойиҳа ҳудудий молия органи билан келишилган. Нархлар ойлик иш ҳақи, сарфланаётган материаллар қийматининг ошганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, Адлия вазирлиги ахборот тарқатувчилардан ахборот тарқатишда жамият ва фуқаролар олдидаги масъулиятни унутмасликни сўраб қолади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши ва маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги таъкидланди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.
Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
www.president.uz/uz/3263
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по повышению эффективности оказания государственных услуг.
Отмечена необходимость перевода всех государственных услуг в электронную форму и цифровизации данных.
Поставлена цель увеличить число пользователей электронными госуслугами в не менее чем 5 раз до конца текущего года, а к 2025 году полностью перейти на электронное обслуживание.
Поручено разработать до 1 июля нынешнего года единую для всех услуг ЭЦП.
www.president.uz/ru/3263
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 январь –Ватан ҳимоячилари куни!
Бу кун Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларнигина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига масъул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрланиб нишонланадиган байрамдир.

Фурсатдан фойдаланиб Ватан ҳимоясига бел боғлаган юртдошларимизни ушбу байрам билан табриклаймиз! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, она Ватанимиз равнақи йўлидаги хизматларингизда янги муваффақиятлар, ғайрат -шижоат, бахт омад тилаймиз.
#Жамоатчилик_муҳокамаси
📝 Адлия вазирлиги томонидан ўз аҳамиятини йўқотган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан, барча фуқароларни жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишига чорлаб қоламиз. Фикр, таклиф ва қўшимчалар учун миннатдормиз.

↪️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонининг лойиҳаси: https://regulation.gov.uz/ru/document/11939

↪️ Ўзбекистон Республикаси ССР Министрлар Совети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорининг лойиҳаси: https://regulation.gov.uz/uz/document/11968

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеоблог

📹 Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: нималар ўзгарди? Батафсил маълумотлар видеороликда.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
Кўпчиликни қизиқтирган савол ва унга жавоб❗️

#Биласизми

Боғча ёши ўзгардими?

Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.

Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.

1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.

Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.

Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-моддасида эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.

Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.

2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.

3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон юридик фирмаларига хорижда фаолият юритиш имкони яратилмоқда

2020 йилнинг 10 январь куни Адлия вазирлигида адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов ва “Yingke Law Firm” юридик фирмасининг Марказий Осиё бўйича департамент бошлиғи Янг Тианьбинь ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: “Yingke Law Firm” юридик фирмаси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб 50 дан ортиқ давлатларда ўз филиалларига эга ҳамда уларда 5000 мингдан ортиқ ҳуқуқшунослар фаолият кўрсатади.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасида юридик фирмасини очиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

Хусусан, “Yingke Law Firm” юридик фирмаси вакили Янг Тианьбинь Пекин шаҳрида жойлашган бош офисидан Ўзбекистон юридик фирмасига бепул асосларда жой ажратишини ҳамда ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун кўмак берилишини билдирди.
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98705/
#Adliya_hudud

📌 Андижон туман адлия бўлими томонидан Бўтақора Мурувват уйида яшовчи 9 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг аризалари ўрганилди.

Улар шу кунга қадар паспорт олмаганликлари сабабли янги паспортлар олишда амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилишган.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда адлия бўлими ходимлари Мурувват уйига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида хар бир аризачи билан учрашув ўтказилди.

Сухбат жараёнида фотосуратлари (паспорт учун) олиниб, тегишли ҳужжатлари билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига топширилди. 15 кун муддатда барча фуқароларга янги паспортлар билан таъминланиши назоратга олинди.