#Сайлов_2019
Хабарингиз бор, 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, Адлия вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий органлари ва муассасалари ходимлари сиёсий партиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида кўрсатилди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.
Эслатма: 2014 йилда бўлиб ўтган Парламент сайлови натижаларига кўра Адлия вазирлигининг 12 нафар ходими Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

#Эълон
18 декабрь куни Тошкент шаҳрида "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - халқ фаровонлиги ва давлат тараққиётининг кафолати" мавзусида мунозара клубининг йиғилиши бўлиб ўтади. Барчани ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз.
Тадбирда миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг боришини муҳокама қиладилар. Хусусан, кун тартибида:
▶️ конституциявий ислоҳотларнинг амалга оширилиши;
▶️ суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлаш;
▶️ адвокатнинг далилларни тўплаш ва тақдим этиш бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш;
▶️ жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш;
▶️ мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича чораларни амалга ошириш;
▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ислоҳотлар;
▶️ антикоррупцион қонунчилик ва коррупцияга қарши
курашишнинг янги методларини жорий этиш;
▶️ маиший зўравонликнинг олдини олиш ва гендер тенглиги соҳасидаги қонунчилик ривожи.
📍 Спикерлар сифатида адлия вазири Русланбек Давлетов, Олий суд раиси Козимжон Комилов, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмухамедова ва бошқаларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
✅ Вақти ва жойи: 18 декабрь соат 9:30да, Ўзбекистон ЭОАВМА Медиа-холи ("Зарафшан" зали).

#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамкорликка чорлайди
Адлия вазири раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда ва миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнига Ногиронлар ассоциацияси, Талабалар спорти ассоциацияси, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Эзгу мақсад” халқаро хайрия фонди ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг 25 дан ортиқ вакилларидан иборат таркибда шакллантирилган экспертлик гуруҳи жалб қилинган.
Бугунги кунда эксперт гуруҳи аъзолари томонидан тақдим қилинган соҳада мавжуд муаммоли масалалар таҳлили ва уларнинг ечимига оид таклифлар инобатга олинган ҳолда кодекс лойиҳаси такомиллаштирилмоқда.
Шу ўринда, барча жисмоний ва юридик шахслар кодекс лойиҳасига киритиш учун ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини қоғоз ёки электрон шаклда ([email protected] почтаси орқали) Адлия вазирлигига тақдим қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Сайлов бўйича акция ташкил этилди
https://telegra.ph/Sajlov-b%D1%9Ejicha-akciya-tashkil-ehtildi-12-18

Telegraph
Сайлов бўйича акция ташкил этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 17 декабрь куни сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, аҳолининг сайлов жараёнларидан хабардорлигини аниқлаш мақсадида «Адлия сайловга чорлайди» акцияси ташкил этилди. Акция Нукус шаҳридаги…
“Qalampir.uz” нашрига Адлия вазирлигининг раддияси
Жорий йилнинг 18 декабрь куни “Qalampir.uz” сайтида берилган хабарда адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзлари нотўғри талқинда берилган ва турли тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
1. “Qalampir.uz” хабари сарлавҳаси “Адлия вазири: ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ” тарзида берилган. Аслида контекстда бу жумла қуйидагича айтилган:
“Ўзбек тили – давлат тили. Адлия вазирлиги бунга кескин муносабат асосида бугунги кунда шунақа амалиёт шаклланганки, биронта бизга келаётган ҳужжат, ҳуқуқий экспертизага келаётган ҳужжат давлат тилида бўлмаса қабул қилинмайди. Биринчидан, ҳуқуқий экспертизага қабул қилинмайди.... лойиҳанинг ўзи.
Идоравий ҳужжатлар, биласизлар, буйруқ билан расмийлаштирилиб, биздан рўйхатдан ўтишга келади. 100 фоиз таъминланяпти давлат тилида. 100 фоиз. Биронта бу ерда ҳеч қандай истисно йўқ.
Қонунлар ҳам худди шунақа. 100 фоиз ўзбек тилида, давлат тилида бўляпти. Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳам.
Сиз айтаётган нарсалар лойиҳалар тўғрисида гап кетяпти. Лойиҳада у (бошқа) вазирлик томонидан биринчи ишлаб чиқиладида, кейин у порталга қўйилади. Жуда катта талаб бор. Биз талаб қиляпмиз, 90 фоизда ҳаммаси давлат тилида қўйиляпти. Лойиҳа билан ишлашда битта ўзига яраша объектив томони бор. Мана биз ҳам бу йил Фуқаролик кодексини ишлаяпмиз. У ерда ўндан ортиқ хорижлик экспертлар бор. Ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ. Чунки у сиз ишчи гуруҳда ишлаётган бўлса... Лойиҳа тўғрисида гап кетяптида... Олдин ҳамма норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рус тилида дердик, бошқа дердик. Ҳозирда лойиҳани талаб қилишни бошланди (давлат тилида). Тўппа-тўғри талаб. Биз ҳам шунга интиляпмиз. Иложи борича таъминлаяпмиз. Объектив бир томони бор. Эътиборга олинглар. ...биз, масалан, гуруҳда ишлайдиган ўнта чет элликка ҳар битта қадамимизни давлат тилига ўгириб ўтирилмайди. Ишчи тартибда ҳаммаси ишланади. (оғзаки нутқдан сўзма-сўз кўчирилди)
Контекстдан кўриниб турибдики, адлия вазири Р.Давлетов ҳамма қонун ҳужжатлари лойиҳалари эмас, хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилаётган айнан Фуқаролик кодексидан мисол келтирган, яъни бу ҳолатда объектив сабабларга кўра бир умумий ишчи тилда – яъни рус тилида ишлаб чиқилаётганини айтган. “Qalampir.uz” нашри эса бу гапни контекстдан узиб олгани сабабли, умуман қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ишчи тил рус тилидир, деган нотўғри маънони келтириб чиқарувчи сарлавҳа хабарга қўйилган. Бу эса фуқароларда нотўғри хулосалар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
2. Хабарда адлия вазирининг сўзлари нотўғри берилган.
“Qalampir.uz” хабаридан иқтибос: “Вазирнинг маълум қилишича, қабул қилинаётган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда хорижлик мутахассислар ҳам иш олиб бормоқда. Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин.”
Аслида, вазир Р.Давлетов “Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин” деган гапни ва шунга яқин маънодаги гапларни умуман айтмаган. Аксинча: “...лойиҳа тўғриланганидан кейин охирида давлат тилида тақдим этилиши шарт жамиятга ва буни биз бундан ҳам қаттиқ яна назорат қилиб борамиз” деган.
3. “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шарт. Бу журналистнинг қонун билан белгиланган мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 100-моддасида агар фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, Адлия вазирлиги “Qalampir.uz” нашрини мансабдор шахснинг шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳамда жамоатчилик фикрини чалғитувчи ахборот тарқатмасликка чақиради.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Forwarded from Advice.uz huquqiy axborot portali
#Сайлов_2019
Сайловга 2 кун қолди! Ўз конституциявий ҳуқуқингизни адо этишга тайёрмисиз?
👉🏿 Савол: Сайлов куни паспортимни топа олмаяпман, унинг ўрнига ҳайдовчилик гувоҳномаси билан сайловда қатнашсам бўладими?
Жавоб: Қонунга мувофиқ, шахс овоз бериш биносига келгач, участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шу билан бирга, 19.06.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 389-сон қарори билан, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган. Агар сизда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, уни тақдим этиб, сайлов бюллетенини олишингиз мумкин.
👉🏿 Савол: Сайлов куни овоз бергани эрталабдан бормоқчиман. Билишимча, илгари соат 6.00 дан овоз берса бўларди. Бу вақт ўзгардими?
Жавоб: Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ва сайлов куни дам олиш куни (якшанба) бўлганлиги сабабли, янги Сайлов кодекси билан бу вақт ўзгарди. Жумладан, овоз бериш сайлов куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.
Унутманг! 2019 йил 22 декабрь куни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
Каналга уланиш 👇🏿🇺🇿
https://t.iss.one/advice_uz

Telegram
Advice.uz huquqiy axborot portali
"Мадад" ННТ раҳнамолиги остида
Бизнинг сайтимиз: advice.uz
"Мадад" ННТ Адлия вазирлиги томонидан берилган 900-сон 📃гувоҳнома асосида фаолият олиб боради.

Янги қонунчилик: Сўз эркинлиги тўлиқ таъминланишига мустаҳкам замин яратиши керак
https://uza.uz/oz/society/yangi-onunchilik-s-z-erkinligi-t-li-taminlanishiga-musta-kam-20-12-2019

uza.uz
Янги қонунчилик: Сўз эркинлиги тўлиқ таъминланишига мустаҳкам замин яратиши керак
Русланбек Давлетов: Асосий эркинликлар – демократик сайловларни ўтказишнинг бош шарти сифатида
https://kun.uz/news/2019/12/20/ruslanbek-davletov-asosiy-erkinliklar-demokratik-saylovlarni-otkazishning-bosh-sharti-sifatida

Kun.uz
Русланбек Давлетов: Асосий эркинликлар – демократик сайловларни ўтказишнинг бош шарти сифатида
Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «сайловлар орқали халқимиз бугунги ислоҳотларимизга баҳо берса, жаҳон ҳамжамияти янгиланаётган Ўзбекистонга баҳо беради»…
Forwarded from HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xarid munosabatlari sohasida xorij tajribasi o‘rganildi
👉@hududmy5
Batafsil👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdv3Xu3AXdo9N3xSg

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:
✅ ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда:
👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;
👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;
✅ ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда:
👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;
👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Марказий банкнинг “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисида” ги низоми Адлия Вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомда қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш тартиби, қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини аниқлаш тартиби, қарз юки ўсишини чеклаш меъёри белгиланди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (https://lex.uz/m/acts/4654149) билан танишишингиз мумкин.

Мулкдорларга зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси 2019 йил 23 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилди.
Қонун лойиҳасида мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган бир қатор нормалар кўзда тутилган.
Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги 61-3-модда билан тўлдириш режалаштирилган. Унга кўра ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш
– мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташланиши оқибатида кўп бўлмаган миқдорда зарар етишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилмоқда.
Шунингдек, ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш ҳаракатлари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, Жиноят кодексига киритилиши таклиф этилаётган янги 173-1-моддада бунинг учун жиноий жавобгарлик келиб чиқиши белгилаб қўйилмоқда.
Модда санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари лойиҳада ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлган ҳолларда оғирроқ жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур ҳолатда жавобгарлик санаб ўтилган ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки мулкдорга анча миқдорда зарар етказилган тақдирда келиб чиқади.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мулкдорларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларни янада мустаҳкам кафолатлаш, уларга тегишли бўлган ер участкалари ва уларда жойлашган бино-иншоотларнинг ноқонуний олиб қўйилишига чек қўйиш, бу бўйича етказилган зарарларни ўз вақтида қоплаш, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг бу борадаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.

#Билиб_қўйган_яхши!
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни биласизми?
☑️ Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
☑️ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
☑️ Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
☑️ Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
☑️ Шахс ихтиёрида бўлиб, унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
▶️ Даъво муддати 3 йил, демак эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи умумий муддат 18 йилни ташкил этади.
Батафсил: Фуқаролик кодекси 187 моддаси https://lex.uz/docs/111189
Каналга уланиш 👇🏿✅
https://t.iss.one/advice_uz
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни биласизми?
☑️ Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
☑️ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
☑️ Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
☑️ Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
☑️ Шахс ихтиёрида бўлиб, унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
▶️ Даъво муддати 3 йил, демак эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи умумий муддат 18 йилни ташкил этади.
Батафсил: Фуқаролик кодекси 187 моддаси https://lex.uz/docs/111189
Каналга уланиш 👇🏿✅
https://t.iss.one/advice_uz
Telegram
Advice.uz huquqiy axborot portali
"Мадад" ННТ раҳнамолиги остида
Бизнинг сайтимиз: advice.uz
"Мадад" ННТ Адлия вазирлиги томонидан берилган 900-сон 📃гувоҳнома асосида фаолият олиб боради.
Бизнинг сайтимиз: advice.uz
"Мадад" ННТ Адлия вазирлиги томонидан берилган 900-сон 📃гувоҳнома асосида фаолият олиб боради.
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўзининг Facebook’даги саҳифасида таъсирли видеороликни улашди.
“23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз?
Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика, дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.
Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.
Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.
Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг.
Маълумот учун, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ ҳам қайд этилган”, - дея изоҳ қолдирган Давлетов.
Ролик ҳақиқатан ҳам таъсирли чиққан деса бўлади.
Ролик режиссёри Мухлиса Азизова.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди
➡ https://bit.ly/2MuayGB
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw