#Адлия_таъзия
Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Динара Атажанованинг вафоти муносабати билан таъзия
Юриспруденция соҳасидаги таниқли олима, юридик фанлари доктори, доцент Атажанова Динара Салимжановна 28 июнь куни оғир хасталик туфайли 33 ёшида бевақт оламдан ўтди.
У шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университетининг Меҳнат ҳуқуқи кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келган эди.
Унинг соҳага оид кўплаб ўқув, ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Хусусан, Д.Атажанова гендер тенглик масалалари бўйича илмий изланишлар олиб борган. Шунингдек, малакали устоз сифатида кўплаб ёшларга сабоқ берган.
Ҳуқуқшунос олима, жонкуяр ходим ва камтарин инсон Динара Атажанованинг илмий мероси ва ёрқин хотираси қалбларда ҳамиша сақланиб қолади.
Адлия вазирлиги жамоаси Динара Атажанова вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафоти муносабати билан Адлия вазирлиги жамоасининг таъзияси
Бугун бош вазир ўринбосари, таниқли давлат арбоби, фидойи ва жонкуяр инсон Ўктам Барноев ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу хабар барча қатори Адлия вазирлиги жамоасини ҳам чуқур қайғуга солди.
Вазирлик жамоаси марҳумнинг яқинларига ва оила аъзоларига ўзининг ҳамдардлигини ва чуқур таъзиясини изҳор этади.
Ўктам Барноевнинг ёрқин хотираси яқинлари, шогирдлари, дўстлари қалбида абадий қолади.
Охиратлари обод бўлсин!