Sevara Urinbayeva
2.22K subscribers
9.94K photos
1.21K videos
23 files
4.5K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардобада фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар ҳужжатлари йўқолган фуқароларга 740 та туғилганлик, 264 та никоҳ, 8 та ўлим, 1 та никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома, жами 1013 та тикланган ҳужжатлар ўз эгаларига топширилди.

Мониторинг
давом этмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Адлия_хабари #Adliya_hudud

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ СУВ БОСГАН ҲУДУДДА ҲАШАРДА

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси бугун Мирзаобод туманидаги Мирзачўл МФЙ да ҳашарга чиқишди.

https://telegra.ph/adliya-05-16-3
#Адлия_хабари

12 ёшли Жамшидбекка туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди.

Қува тумани Пандигон МФЙда истиқомат қилувчи Ғиёев Қўчқорали ака ва Абдурахмонова Солияхон опалар хонадонида 2008 йилда туғилган Жамшидбекка шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаган эди.

Қува туман адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими туман васийлик ва ҳомийлик органи ва Пандигон маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари биргаликда ушбу муаммони бартараф этдилар. 15 май Халқаро оила кунида ушбу хонадонга ташриф буюрилиб, туман ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси Жамшидбекка топширилди. Зеро оила қувончи бўлган фарзандларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: фуқароларнинг мурожаатлари ва сўровлари билан ишлаш виртуал маконда ҳам олиб борилмоқда

👉Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/99051/
_________________________________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции: работа с обращениями и запросами граждан осуществляется и в виртуальном пространстве

👉Подробнее: https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/99050/

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook |

@adliyangiliklari
#Biz_birgamiz

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси: бефарқ бўлмаган фуқароларимизнинг меҳри сирдарёликларга куч ато этади

❤️ Техноген офатдан жабрланганлар тақдирига даҳлдорлик ҳиссини ифода этиб, уларга қулай шароитлар яратилишини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга, уларга ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлашга ошиққан фуқароларимиз кундан-кун кўпаймоқда.

👉Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/99061/
_______________________________________________

#Мы_вместе

Акция «Здравствуй, Сардоба, мы вместе»: тепло сердец неравнодушных граждан придает сил сырдарьинцам

❤️ Акция стала еще одним доказательством безмерного милосердия и великодушия жителей страны. Они, проявляя сопричастность, содействуют в обеспечении лучших условий для пострадавших сырдарьинцев, помогают и поддерживают их в этой непростой ситуации.

👉Подробнее: https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/99062/

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook |

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Тўлқин Абдусатторов - Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги директори билан суҳбат

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Эртага, 17 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент — Қозон — Тошкент 🕖 11:00

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Биласизми
Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
👉 ишсизлик нафақаси тўлаш;
👉 қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
👉 касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
👉 ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги — @hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Huquqiy axborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссиясининг ахбороти

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot