Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Мутахассис_шарҳи

Бола асраб олган ходимга “декрет” пули тўланмайди, аммо...

Асраб
олинган фарзанд парвариши учун ҳам оналик таътилига чиқиш ва уларга бундай ҳолларда тўланадиган нафақа тартиби ҳақида Адлия вазирлиги масъул ходими Зафар Раҳмонов бу ҳақда қуйидагиларни билдирди.

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 235-моддасига асосан янги туғилган болаларни бевосита туғруқхонадан фарзандликка олган ёки васий қилиб тайинланган шахсларга бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан, эллик олти календарь кун, икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса етмиш кунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаган ҳолда таътил берилади. Бундан ташқари, бундай шахсларнинг хоҳишига кўра, бола уч ёшга тўлгунига қадар қўшимча таътиллар ҳам берилади. Бир маълумотни алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардим, фарзанд асраб олган оналарга “декрет” пули тўланмайди. Аммо меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.
"Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги 2667-сонли йўриқноманинг 29-бандида мазкур қоида мустаҳкамланган.
Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик пулини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
- Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
- Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори белгиланади.
Мазкур вазиятда янги чақалоқ асраб олаётган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиб, юқоридаги тартибда таътил берилади.
Бола асраб олинганда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақанинг фарқи мавжуд.
Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла 126 календарь кунига берилади.
Маълумот ўрнида қўшимча қилиш лозимки, мамлакатимизда фарзандликка олиш тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи қоидалар белгиланмаган. Хусусан, фарзандликка олиш учун ҳужжатларни масофадан топшириш, фарзандликка олиш мумкин бўлган болалар тўғрисида маълумотлар олиш имконияти яратилмаган.
Қонунчиликда фарзандликка олишнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд эмас. Мазкур ҳолат яқин қариндошлар томонидан фарзандликка олиш тартибининг одатдаги тартиби билан бир хил жараёнлардан ўтишига, расмийлаштириш муддатларининг узайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли болаларни фарзандикка олишдан кўра, васийликка олиш ҳолатлари сони ошиб бормоқда.

https://uza.uz/uz/posts/bola-asrab-olgan-xodimga-dekret-puli-tolanmaydi-ammo_235183
#Мутахассис_шарҳи

Экспертларнинг фикрига кўра, дунё бўйича бюрократик қоидаларга риоя этишга сарфланадиган харажатлар жаҳон ЯИМнинг 17-20 фоизини ташкил этади.

Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган.

Давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги тизимли изчил сиёсатнинг ифодаси бўлди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Мақолани ўқиш: 👉🏻 https://huquqburch.uz/uz/istemolchilar-ҳuқuқiga-taalluқli-қonun-bugungi-kun-talabiga-zhavob-beradimi/
#Мутахассис_шарҳи

❗️Жамиятдаги ахлоқий муносабатларнинг чегаралари ҳам қонунлар билан белгиланади

Яқинда юз берган айрим воқеалар муносабати билан кўп қаватли уйдаги турар жойнинг балконида жинсий алоқага киришиш мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳуқуқшунос С.Авезов ушбу холатни таҳлил қилиб, миллий ва халқаро қонунчиликдаги нормалар ва холатларни ўз мақоласини таҳлил этибди.

Батафсил: https://hsti.uz/?p=27152
#Диққат_муҳим #Мутахассис_шарҳи

⚡️Меҳнат миграциясининг етарли даражада тартибга солинмаганлиги "меҳнат қуллари" савдосини кучайтирмоқда

Сўнгги пайтларда миграциянинг ўсиши ва юзага келаётган муаммолар, белгиланган тартибларни четлаб ўтиш орқали ноқонуний меҳнат миграция фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар ортиб бораётгани ҳамда ноқонуний меҳнат миграциянинг кўпаётгани қайд этилмоқда.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоли масалалари ўрганилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/342060
#Мутахассис_шарҳи

Яширин тасвирга олиш мумкинми?

Ахборот ва коммуникация технологияларининг жадал тараққий этаётгани инсоният учун катта қулайлик яратиш билан бирга айрим нохушликлар ҳам келтириб чиқармоқда.

Нафақат смартфонлар, балки мини ва микро камералар, мини овоз ёзиш мосламалари кўпайгани сари яширин тасвирга олиш, яширин овоз ёзиб олиш каби ҳолатлар учрай бошлади.

Қонунчилик бундай “яширин фаолият”га қандай баҳо беради? Бу саволга батафсил жавоб👇🏻

https://uza.uz/uz/posts/yashirin-tasvirga-olish-mumkinmi_354774
#Мутахассис_шарҳи

ТАЪҚИБ ЭТИШ” (СТАЛКИНГ)НИ ЧЕКЛАШ ЗАРУРМИ

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликка “таъқиб этиш” (сталкинг) тушунчасини киритиш ҳамда таъқиб остида қолган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тизимини жорий этиш таклиф этилган эди.

Ушбу мақолада “таъқиб этиш” (сталкинг)нинг моҳияти, ижтимоий хавфли хусусиятлари, бу борадаги хориж тажрибаси ҳамда уни чеклаш зарурияти ҳақида сўз юритамиз.

👉https://minjust.uz/uz/press-center/news/103408/
#Мутахассис_шарҳи

Хорижий давлатларда банкоматдан нақд пул олишда комиссия тўловлари миқдори қанча?

Бугунги кунда фуқаролар пластик карталаридаги пулларни банкоматлар орқали нақд пул қилиш хизматидан деярли ҳар куни фойдаланиб келмоқдалар.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудидаги айрим банкларда нақд пул ечиш бўйича комиссия тўловлари 3 фоизгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хўш, Ўзбекистонга қўшни ва бошқа айрим хорижий давлатларда банкоматлар орқали нақд пул ечганлик учун неча фоиз комиссия тўлови амалга оширилади?

Бу борадаги хорижий амалиёт Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан таҳлил қилинди.

Аниқланишича, Қозоғистонда картадаги пулларни банкоматлар орқали нақд пул қилишда фуқароларга анча қулайлик яратилган. Ушбу давлатдаги кўплаб банкларда картадаги электрон пулларни бир ойда маълум бир миқдоргача нақдлаштиришда комиссия тўловлари ундирилмайди, яъни текин.

Батафсил
#Мутахассис_шарҳи

Вояга етмаган шахслар жиноят содир этганда қандай тартибда сўроқ қилиниши керак?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига асосан вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритишда қонуний вакилнинг қатнашиши шарт. Қонунчиликка кўра, қонуний вакил деганда, шахснинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васийлар ёки ҳомийлар тушунилади.

Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади.

Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур.

Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш вақтида ҳимоячи билан бир қаторда вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳам иштирок этади.

Вояга етмаган гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ҳимоячи, қонуний вакил иштирокида амалга оширилади.

Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ якунлангач, ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишишга ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эга.

Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак.
#Мутахассис_шарҳи

Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш қонуний(ми?)

Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар — туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.

Бугун биз фуқаролардан келиб тушаётган саволлар асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш тартиби ҳақида маълумот берамиз.

Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш, тўлдириш тартиби

Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг тегишли далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра, бунинг акси бўлган ҳолларда уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади. Бундай жараён консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Вафот этган шахснинг далолатнома ёзувларига ҳам ўзгартиришлар киритиладими?

Қонунчиликка кўра, вафот этган шахсларнинг ҳам тегишли далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар киритилади. Фақат вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар киритиш суд қарорига асосан бажарилади. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш эса яқин қариндош(лар) ёки меросхўр(лар)нинг аризасига кўра амалга оширилади.

Батафсил
#Мутахассис_шарҳи

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади

Референдум нима?

Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Батафсил👈🏻
#Мутахассис_шарҳи

Ўзбекистонда ажримлар кўрсаткичи МДҲ бўйича энг паст: ижобий тенденциялар ва муаммолар

Мамлакатимизда 9 миллиондан ортиқ оила мавжуд. Йилига ўртача 250 – 300 минг янги оила қурилмоқда. Аммо, шу билан бирга, ҳар йили ўртача 45-49 минг оилавий ажримлар ҳам кузатилмоқда. Ачинарлиси, никоҳдан ажрашаётганларнинг 4-5 фоизини бир йилгача, 40 фоизини эса беш йилгача бир оила бўлиб яшаганлар ташкил этмоқда.

Батафсил 👉https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonda-azhrimlar-korsatkichi-mdh-boyicha-eng-past-izhobiy-tendenciyalar-va-muammolar_571150
#Мутахассис_шарҳи

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади

Президент томонидан 2024 йил 18 март куни имзоланган Қонун (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонунига ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Мазкур Қонунда кўзда тутилган янгиликлар ҳақида Адлия вазирлиги масъул ходими Тожиддин Тожимирзаев қуйидагиларни билдирди.

Қонуннинг аввалги таҳририда ижарачи ногирон бўлиб қолган ҳолларда шартноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва шартларда тўхтатилиши назарда тутилган бўлиб, бу ногиронлиги бўлган шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлаётган эди.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг эканликлари белгилаб қўйилган.
Шунингдек, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглигини таъминлаш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принципларидан ҳисобланади.

Мазкур Қонун билан “Ижара тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ижарачи ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган ҳолларда у билан тузилган ижара шартномаси тўхтатилмайди ва ижара муносабатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давом этаверади.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу Қонун ногиронлиги бўлган шахслар учун инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглигини таъминлашга, уларнинг ижара муносабатларига оид ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Sevara Urinbayeva
#Адлия_ташаббус Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мутахассис_шарҳи

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги қарорига асосан жорий этилаётган янгиликлар ҳақида мутахассис шарҳи.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мутахассис_шарҳи

Адлия вазирлиги: талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2024 йил 13 июлдаги  қарорига асосан қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда мутахассис шарҳида батафсил маълумот берилди.