Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Биласизми

📌 Қонунчиликка кўра, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✔️ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
#Эслатма

📣Адлия эслатади

⚠️ Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.

📝 Ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

👉🏻Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун: https://lex.uz/docs/3796969

👉🏻Диний ташкилотлар учун: https://lex.uz/docs/4089832

🖥 Ҳисоботни қулай ва сифатли топшириш учун https://www.e-ngo.uz/ портали ишга туширилган.

Ҳисобот нодавлат нотижорат ташкилотининг шахсий кабинетида тўлдирилади.

☝🏻Ҳисобот топшириш давомида адлия органи ходими ёки ҳар қандай шахс томонидан коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар содир этилса ёки унинг аломатлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидагилар орқали Адлия вазирлигига хабар беришингиз сўралади:

@antikorbot телеграм канали;
– “1008” ишонч телефони;
– (71) 207 04 39;
[email protected];
[email protected].

📌 Унутманг: ҳисобот адлия органига 1 йилда фақат бир марта электрон тизим орқали топширилади. Қоғоз шаклда ҳисобот тақдим этиш талаб қилинмайди.
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya
#Билишингиз_шарт

Абитуриент тест материалларида нуқсон борлигини аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши керак.

📝 Тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, назоратчи унинг биринчи бетига "нуқсонли" деб ёзиши, ҳолат ҳақида далолатнома тузиши ҳамда абитуриентга бошқа тест топшириқлари китобини бериши керак.
Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Кодекс лойиҳаси билан амалдаги яхлит 9 тақонун, 2 та янги қонун лойиҳалари ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдан бошлаб уни тугатишгача бўлган барча жараёнларни тартибга солишга қаратилган.

Батафсил👈🏻
Тадбиркорлардан ортиқча статистика ва ҳисоботларни талаб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-10-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Киритилган ўзгартиришга асосан, эндиликда давлат органлари Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши, шунингдек, Ягона рўйхатда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Батафсил👈🏻
#Adliya_сўровнома

📣Сўровномада иштирок этинг!

‼️Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида ижтимоий сўровнома ишлаб чиқилди.

➡️ Мазкур сўровномада иштирок этиб, давлат хизматлари соҳасида сизга кўрсатилаётган хизматларга баҳо беринг.

Сўровномага қуйидаги ҳавола орқали ўтасиз👇

https://forms.gle/nGWupVvdStthG8az5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ZUKKO_KITOBXON

Адлия вазирлиги томонидан “Зиё улаш” акциясининг мантиқий давомида сифатида “Зукко китобхон” танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг биринчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) тафсилотлари
#Sayyor_qabul

Toshkent shahri Adliya boshqarmasida intellektual mulk sohasiga oid muammolarni o‘rganish va ko‘maklashish yuzasidan sayyor qabul o‘tkazildi
 
Joriy yilning 16-iyul kuni Adliya vazirligi huzuridagi «Intellektual mulk markazi» davlat muassasasi direktori B.Sagdullayev, Toshkent shahar adliya boshqarmasi boshlig‘i N.Muxammadiyev hamda markazning tegishli mutaxassislari ishtirokida Toshkentda sayyor qabul o‘tkazildi.

Mazkur sayyor qabul tadbirkorlik subyektlari, manfaatdor shaxslar, mualliflar, hammualliflar o‘rtasida davra suhbati tarzida bo‘lib o‘tdi.

Tadbir davomida ishtirokchilar tomonidan o‘z ishlanmalariga oid mavjud muammolar bo‘yicha berilgan savollarga javoblar, qo‘shimcha tavsiya va maslahatlar berildi.

Sayyor qabulda, intellektual mulk obyektlari bo‘yicha taqdim etilayotgan talabnomalar sifatini oshirish, xususan, talabnomalarni to‘g‘ri tuzish, topshirish, ular bo‘yicha ish yuritish masalalari bilan bog‘liq amaliy ko‘mak ko‘rsatildi.
#Xalqaro_hamkorlik

Adliya vaziri oʻrinbosari Butunjahon Intellektual Mulk Tashkiloti bo‘lim direktori bilan uchrashdi

 
Adliya vaziri oʻrinbosari M. Ikramov joriy yilning 16-iyul kuni Shveysariyaning Jeneva shahrida Butunjahon Intellektual Mulk Tashkilotining (BIMT) Oʻtish davri va rivojlangan mamlakatlar boʻlimi direktori Habip Asan bilan uchrashuv oʻtkazdi.

Uchrashuv 2024-yilning 9-17-iyul kunlari BIMTga aʼzo davlatlar Bosh assambleyasi yigʻilishining 65-sessiyasi doirasida tashkil etildi.

Uchrashuv davomida vazir o‘rinbosari M. Ikramov mamlakatimizda so‘nggi yillarda intellektual mulk sohasida olib borilayotgan islohotlar, amalga oshirilgan ishlar, erishilgan ijobiy natijalar hamda istiqbolli rejalar xususida to‘xtalib o‘tdi.

Shuningdek, vazir o‘rinbosari O‘zbekistonning Jahon Savdo Tashkilotiga (JST) kirishi jarayonlarida intellektual mulk sohasidagi milliy qonunchilikni JST talablari, xususan, Intellektual mulk huquqlarining savdo aspektlari to‘g‘risidagi bitim (TRIPS) qoidalari bilan uyg‘unlashtirishishlarida BIMT tomonidan ko‘rsatilayotgan ko‘mak uchun H. Asanga o‘z minnatdorchiligini bildirdi.

H. Asan Oʻzbekistonda sohada amalga oshirilayotgan ishlarni yuqori baholab,O‘zbekistonning intellektual mulk sohasidagi xalqaro hujjatlarga qo‘shilish va sohadagi huquqbuzarliklarga qarshi kurashish bo‘yicha olib borilayotgan amaliy saʼy-harakatlarni alohida e’tirof etdi.

Uchrashuv soʻnggida M. Ikramov va H. Asan Oʻzbekiston va BIMT o‘rtasidagi hamkorlik yo‘nalishlari hamda istiqboldagi rejalar borasida fikr almashdilar.

@adliyaimd
#Diqqat_muhim

📣Ҳурматли ҳамюртлар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли мутахасислар томонидан чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Adliya_xabari

O‘zbekiston va Qirg‘iziston o‘rtasida adliya va huquq sohasidagi hamkorlikning hozirgi holati va uning istiqbollari muhokama qilindi

Joriy yilning 15-iyul kuni adliya vaziri o‘rinbosari A.Karimov Qirg‘iziston Respublikasiga amalga oshirilgan tashrifi doirasida Qirg‘iziston Respublikasi adliya vaziri A.Bayetov bilan ikki tomonlama uchrashuv o‘tkazdi.

Uchrashuv chog‘ida tomonlar ikki vazirlik o‘rtasida hamkorlikning bugungi holati, qonun ustuvorligini mustahkamlash, inson huquqlarini ta’minlash, norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish borasida o‘zaro hamkorlik masalalarini muhokama qildilar.

Xususan, O‘zbekiston Respublikasi va Qirg‘iziston Respublikasi Adliya vazirliklari o‘rtasida 2024-2025 yillarga mo‘ljallangan hamkorlik dasturi doirasida amalga oshirilayotgan qo‘shma chora-tadbirlar doirasida erishilgan aniq natijalar atroflicha ko‘rib chiqildi.

Batafsil👈🏻

@adliyangiliklari