Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_пресс_тур

📹Навоийда пресс-тур

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Навоий вилоятидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда Нурота туманида адлия органларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш борасидаги фаолияти билан яқиндан танишишди.

Нурота туман аҳолиси учун сайёр қабул, сайёр давлат хизматлари, нотариус ва ФҲДЁ хизматлари ҳам кўрсатилди.

Нурота туманининг Ғофур Ғулом номли маҳалласида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш учун ўрнатилган инфокиоскдан фойдаланиш бўйича ОАВ вакилларига мастер класс ўтказилди.

Шу билан бирга, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижроси қандай таъминланаётганини жойига чиққан ҳолда кўришди.

Батафсил видеода☝️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
^#ОАВ_Адлия

“Фуқаро – маҳалла – адлия” тизимининг Самарқанддаги ижроси қандай?

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туманида адлия органларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш борасидаги фаолиятини ўрганиш орқали шу саволга жавоб изланди.
📢 8 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


⚫️Мавзу:
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” Ўзбекистон Президенти Фармони ижроси
⚫️Вақти:
10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

⚫️Мавзу: Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва давлат назоратини амалга ошириш
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Наврўз Норбобоев, "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари

⚫️Мавзу: "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан ёшлар учун яратилаётган янги имкониятлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ботирали Муҳамадалиев, Жамғарма ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

“Adliya kuni” tadbiri doirasida aniqlangan 2,5 mingdan ortiq huquqiy muammolar hal etildi

Bugun AOKAda Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida brifing bo'lib o'tdi.

Unda keng jamoatchilikka “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida”gi Prezident Farmoni ijrosi yuzasidan axborot berildi.

👉Batafsil
#Диққат_эълон

📣Журналистлар ва блогерлар диққатига!

10 июль куни соат 10:00 да Адлия вазирлиги томонидан Яшнобод тумани „Беҳизор“ маҳалласида навбатдаги пресс тур ўтказилади.

Мавзу: Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” Фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар

Пресс-тур давомида "Адлия куни", "Ҳуқуқий тарғибот куни", сайёр қабул ва сайёр давлат хизматлари ўтказилади. Унда Сиз ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконига эга бўласиз☝️

👉 Ушбу пресс - турга ОАВ вакилларини, мустақил журналист ва блогерларни, фаол жамоатчилик вакилларини таклиф қиламиз.

📌Пресс-турда иштирок этиш истагида бўлганлар вазирлик биноси ёнига соат 9.00га келишлари сўралади.
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
#Muhim

O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 2024-yilda nodavlat notijorat tashkilotlari o‘rtasida muhim ijtimoiy ahamiyatga molik loyihani amalga oshirishga davlat ijtimoiy buyurtmasini taqdim etish uchun tanlov e'lon qiladi

👉
Batafsil
______________


Министерство юстиции Республики Узбекистан объявляет среди негосударственных некоммерческих организаций конкурс на предоставление государственного социального заказа на реализацию социально значимого проекта в 2024 году


👉Подробнее

@adliyangiliklari
Адлияда ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив шароитлар
#Adliya_teleloyiha

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви бошланди.

Кўрсатув "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Мавзу: Давлат ташкилотларида меҳнат қонунчилиги ва ходимлар ҳуқуқлари

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти  ёки тўғридан-тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги масъуллари ва ТДЮУ ўқитувчилари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

📹 https://youtu.be/_NQ_UBpl1Q0
#Adliya_xabari

Adliya
vaziri  Dang‘arada "mahalla yettiligi" bilan uchrashdi

Adliya vaziri A.Toshqulov Fargʻona viloyati Dang‘ara tumanining  “Urganji” mahalla fuqarolar yigʻinida “mahalla yettiligi” bilan uchrashdi.

Uchrashuv davomida tuman adliya bo‘limi boshlig‘ining O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PF-80-sonli Farmoni ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida axboroti tinglandi.

Adliya vaziri tomonidan MFY xodimlariga  ko‘plab vakolatlar, tashkiliy va moliyaviy imkoniyatlar berilayotgani hamda sohada amalga oshirilayotgan samarali islohotlar to‘g‘risida ma'lumotlar berildi.

Shuningdek, aholi bandligini taʼminlash, bunda daromad topishga qaratilgan muayyan mehnat faoliyati bilan shug‘ullanish va faoliyat turini kengaytirish istagini bildirgan shaxslarni  qo‘llab-quvvatlash masalalarida tavsiya va ko‘rsatmalar berildi.
Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan Qonun Senat tomonidan ma’qullandi

Joriy yilning 10-iyul kuni bo‘lib o‘tgan O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining navbatdagi yalpi majlisida Adliya vazirligi tashabbusi bilan ishlab chiqilgan yangi tahrirdagi “Ma’muriy-tartib taomillar toʻgʻrisida”gi Qonun muhokama qilinib, senatorlar tomonidan maʼqullandi.

Jumaladan, ushbu Qonun bilan ma’muriy tartib-taomillarning prinsiplari xorijiy ekspertlarning fikrlari va zamonaviy ma’muriy huquq yutuqlarini hisobga olgan holda to‘liq va aniq bayon etilishi ta’minlandi.

Shu bilan birga, asosiy tushunchalarga tuzatishlar kiritilib, ma’muriy organ, ma’muriy hujjat, ma’muriy ixtiyoriylik va boshqa shu kabi tushunchalarga yanada aniq ta’riflar berildi.

Batafsil👈🏻