Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазири А.Тошқулов БАА ишчи ташрифи давомида БАА да фаолият юритаётган тадбиркор ватандошларимиз билан учрашди

Учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон учун янги ўсиш нуқталарини аниқлаш, сармояларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ватандошларимиз халқаро пул ўтказмаларини соддалаштириш, меҳмонхона бизнеси, тиббиёт, туризм, спорт, ер ислоҳотлари ва миграция масалалари бўйича БАА тажрибаси ва ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди.

Вазир А.Тошқулов Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар учун яратилаётган кафолатлар бўйича амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар бўйича батафсил маълумот берди.

Томонлар мазкур турдаги учрашувларни онлайн ва офлайн тарзда тизимли равишда ўтказиб туриш мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун жуда фойдали эканлигини билдиришди.

Учрашув норасмий ва самимий кайфиятда ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari_video

Bugun, 11-iyun kuni Adliya vazirligida “Bolalar va yoshlarning huquqlarini himoya qilishning dolzarb masalalari. Muammolar va takliflar” mavzusidagi davra suhbati oʻtkazildi.

👉Batafsil
Маҳаллаларда давлат хизматларидан фойдаланишни янада осонлаштириш масалалари ўрганилмоқда

Адлия вазирлигининг БААга ишчи ташрифи давомида SEDCO компаниясининг раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: SEDCO компанияси (1983 йилда ташкил қилинган) давлат ташкилотлари, ҳусусий сектор ва банклар учун инновацион технологияларни жорий қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш, навбатларни бошқариш, мижозларнинг фикрини таҳлил қилиш ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш воситалари ҳамда дастурий таъминотларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.

Учрашувда компания вакиллари томонидан давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имконини берувчи интерактив инфокиосклар ва уларни бошқарувчи дастурий таъминот имкониятлари тақдимот қилинди.

Мазкур инфокиосклар  орқали аҳоли давлат хизмати марказларига бормасдан, навбат кутмасдан тегишли давлат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Инфокиоскаларни туман (шаҳар) марказларидан олис ҳудудларда ва маҳаллаларда босқичма-босқич ўрнатиш орқали талаб энг юқори бўлган 100 турдаги давлат хизматларини аҳолига янада яқинлаштириш режалаштирилган.

Маълумот учун: Киоскалар орқали хизматлардан фойдаланиш учун фуқародан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Бунда, шахсни аниқлаш усули Face ID орқали амалга оширилади.

Хизматлардан фойдаланиш учун идентификациядан (Face ID) ўтилади ва хизмат танланади, тўлов амалга оширилгач тегишли ҳужжат чоп этиб олиниши мумкин.

Тўловлар онлайн (мобил иловалар ёки пластик карта рақамини киритиш орқали) амалга оширилиши мумкин.
Адлия вазирлиги ва БААнинг Ҳукумат ишлари вазирлиги ўртасида истиқболли ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди

Адлия вазири А.Тошқулов ва БАА Давлат вазири, Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Марям бинт Ахмед Ал Хаммади ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ислоҳотларни амалга оширишда сифатли қонунчилик базасини яратиш, қонунлар тўғри ишлаши ва кўзланган мақсадларга эришиши учун зарур механизмлар, тартибга солиш воситалари ҳамда соҳадаги янги ташаббуслар бўйича фикр алмашишди.

Ал Хаммади хоним стратегик режалаштириш, давлат органлари самарадорлигини ошириш ҳамда уларни натижага асосланган баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича 20 йиллик тажрибаси билан яқиндан ўртоқлашди.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича KPI тизими , қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича лойиҳалар билан таништирди.

А.Тошқулов Адлия вазирлигининг норма ижодкорлиги, давлат органларининг функциялар реестрини юритиш, ортиқча, ишлаямаётган, бир бирини такрорловчи функцияларни бекор қилиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиши билан боғлиқ фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув якунида томонлар БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг юқорида қайд этилган йўналишлардаги фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш учун эксперт кўмагини тақдим этиш ва мутахассисларнинг ишчи ташрифларини амалга оширишга келишиб олишди.
#Adliya_teleloyiha

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви бошланди.

Кўрсатув "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Мавзу: 2024--2025 ўқув йили учун жорий этилаётган янгиликлар

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти  ёки тўғридан-тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, уни ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги   масъуллари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

📹 https://youtu.be/rCMtUeDm7b4
“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта
олиш ва сотиш қай даражада қонуний?


Криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz қуйида шу хусусида сўз юритади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Эслатма #Биласизми

❗️ Ота-оналар қуйидаги ҳавола орқали, оромгоҳлар қандай талабларга жавоб бериши, оромгоҳ учун йўлланмалар пулида имтиёзлар борлиги, оромгоҳдаги гуруҳлар таркибидаги болалар сони қанча бўлиши, оромгоҳлар давомийлиги неча кун бўлиши ва шу каби бошқа ҳуқуқий эслатмалар билан танишишлари мумкин.

Батафсил: https://hudud24.uz/news/farzandini-lagerga-iuboraiotgan-ota-onalar-uchun-khukukii-eslatmalar
O‘zbekistonda davlat xizmatlarini yanada takomillashtirish istiqbollari kelishib olindi

2024-yilning 12-iyun kuni adliya vaziri o‘rinbosari X.Meliyev bilan Yevropa Ittifoqining O‘zbekistondagi Delegatsiyasining hamkorlik bo‘limi rahbari Vim Riepma hamda Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot Dasturining (BMTTD) O‘zbekistondagi doimiy vakili v.b. Anas Karman o‘rtasida uchrashuv bo‘lib o‘tdi.

Uchrashuvda “O‘zbekistonning qishloq hududlarida davlat xizmatlarini taqdim etishni takomillashtirish va boshqaruv darajasini oshirish” qo‘shma loyihasining 2023-yil yakuni bo‘yicha natijalari muhokama qilindi.

Xususan, janob V. Riepma va A.Karman loyiha doirasida erishilgan natijalarni ijobiy baholab, Adliya vazirligi bilan bu borada olib borilayotgan ishlarni yanada jadallashtirishga tayyor ekanliklarini bildirishdi.

Uchrashuv davomida BMT TDning loyiha guruhi tomonidan 2023-yil davomida Loyiha doirasida erishilgan yutuqlar hamda 2024-yilgi rejalar haqidagi taqdimot o‘tkazildi. 

Jumladan, adliya vaziri o‘rinbosari X.Meliyev tomonidan o‘tgan davr mobaynida loyiha doirasida bir qancha ijobiy ishlar amalga oshirilganligi, shuningdek, 2023-yil davomida bajarilishi yakuniga yetmagan vazifalar borligi va ularni joriy yilda loyiha guruhi tomonidan yakuniga yetkazilishi zarurligi ta’kidlandi.

Shuningdek, ushbu loyiha doirasida ishlarni samarali amalga oshirish maqsadida Loyihaning 2-fazasini ishga tushirish rejalashtirilayotgani ta’kidlandi.

Adliya vaziri o‘rinbosari X.Meliyev tomonidan keyingi bosqichda asosiy e’tibor onlayn xizmatlar sifatini oshirishga qaratilishi zarurligi, bu orqali fuqarolarning ortiqcha vaqti va xarajatini tejash, byurokratik to‘siqlarni bartaraf etish bo‘yicha zarur choralar ko‘rilishi muhimligi va yaqin yillarda O‘zbekistonning davlat xizmatlari ko‘rsatilishi borasida Top-20 talik davlatlar qatoriga kirishi yuzasidan Adliya vazirligi o‘z oldiga katta maqsad qo‘yganligi ta’kidlandi.

Shundan so‘ng taraflar hamkorlikdagi ishlarni yanada samarali amalga oshirish maqsadida zarur masalalarni doimiy ravishda muhokama qilib borishga kelishib oldilar.