Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазири ва БАА Вазирлар Маҳкамаси ижрочи директори Салим Ал Шоами ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси БААдаги хизмат сафари чоғида БАА ҳукумат ишлари биносида адлия вазири А.Тошқулов БАА Вазирлар Маҳкамаси ижрочи директори Салим Ал Шоами билан учрашди. Томонлар ҳар икки давлатдаги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида эришилган ютуқлар муҳокама қилишди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида БАА томони Адлия вазирлигининг давлат хизматлари соҳасидаги фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Маълумот учун, Амирликлар 2017 йилда бошланган сунъий интеллект стратегиясига мувофиқ, дунёда биринчилардан бўлиб давлат хизматлари ва маълумотларни таҳлил қилишда тўлиқ сунъий интеллектни жорий қилишни мақсад қилган.

Ҳар бир давлат хизматларида сирли мизож йўлга қўйилганлиги, бунда махсус илова асосида хизмат кўрсатилгандан сўнг, мижозларга эслатма юборилиб, берилган хизматларга баҳо бериши сўралиши ва олинган маълумот таҳлил қилиниши айтилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари марказида мижозларинг кайфияти, қанча вақт сарфлангани, қайси хизматлардан кўпроқ ва қаерда фойдаланаётганига оид маълумотлар сунъий интеллект томонидан таҳлил қилиниши ва статистик маълумот тайёрланиши сўзлаб берилди.

Ўз навбатда, А.Тошқулов томонидан Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш ва ихчамлаштириш, e-имзо ва Face-ID жорий қилиш, онлайн нотариал ҳаракатлар сонини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Салим Ал Шоами Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан БАА ҳукумати ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўртасида онлайн хизматлар сифатини оширишда қўлланиладиган методлар юзасидан тажриба алмашишда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Вазир А.Тошқулов юқорида қайд этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар давлат хизматлари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда малака ошириш тадбирларини йўлга қўйишга келишилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
Адлия вазири А.Тошқулов Бирлашган Араб Амирликлари
Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари Тариқ Ҳумаид Ал-Таер билан учрашди


Хабарингиз бор, адлия вазири А.Тошқулов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида адлия вазири Бирлашган Араб Амирликлари Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари, Дубай Халқаро арбитраж маркази Директорлар кенгаши раиси ва Дубай Савдо палатаси Маслаҳат кенгаши раиси Тариқ Ҳумаид Ал-Таер билан учрашди.

Учрашув аввалида А.Тошқулов сўнгги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамлашиб бораётгани, мамлакатларимиз парламентлари, ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида яқин ҳамда конструктив мулоқот йўлга қўйилгани, инвестициялар учун яратилаётган шароитлар ва кафолатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тариқ Ҳумаид Ал-Таер жаноби олийлари Ўзбекистон ишончли дўст ва вақт синовидан ўтган ҳамкор эканлигини, оҳирги йиллар икки давлат муносабатлари шиддатлик билан ривожланиб бораётганлигини ва бу алоқалар халқларимиз учун ўзаро манфаатли эканлигини билдирди.

Ўзбекистон ва БАА ўз стратегик мақсадларга эга эканлиги, ушбу мақсадлар кўп йўналишларда ўхшаш эканлигини ҳамда икки  давлатнинг ҳукуматлараро комиссиялари жуда самарали фаолият юритаётганлиги таъкидлаб, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилган Стратегик шериклик шартномасини қабул қилиниши келгусида ушбу алоқаларни янги босқича олиб чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, Амирликлар томони Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб қувватлашди ҳамда ушбу суд фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича кўмак беришга тайёр эканлигини билдиришди.

Тариқ Ҳумаид Ал-Таер жаноби олийлари инвестицион жозибадорликни оширишда нафақат сифатли қонунчилик базасини яратиш ва балки инвесторлар капиталининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш муҳимлигини, бундай турдаги судлар ушбу мақсадларга хизмат килишини қайд этди.

Учрашув якунида, А.Тошқулов давлатлар ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқ ва адлия соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида БАА Парламенти ва Ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди.
#Adliya_xabari

Ikkita yangi qonun bilan O‘zbekiston Respublikasi xalqaro hujjatlarga qo‘shildi. Bu aslida nima beradi? Nimalar O‘zgaradi?


👉Batafsil
Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
Адлия вазири А.Тошқулов БАА ишчи ташрифи давомида БАА да фаолият юритаётган тадбиркор ватандошларимиз билан учрашди

Учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон учун янги ўсиш нуқталарини аниқлаш, сармояларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ватандошларимиз халқаро пул ўтказмаларини соддалаштириш, меҳмонхона бизнеси, тиббиёт, туризм, спорт, ер ислоҳотлари ва миграция масалалари бўйича БАА тажрибаси ва ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди.

Вазир А.Тошқулов Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар учун яратилаётган кафолатлар бўйича амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар бўйича батафсил маълумот берди.

Томонлар мазкур турдаги учрашувларни онлайн ва офлайн тарзда тизимли равишда ўтказиб туриш мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун жуда фойдали эканлигини билдиришди.

Учрашув норасмий ва самимий кайфиятда ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari_video

Bugun, 11-iyun kuni Adliya vazirligida “Bolalar va yoshlarning huquqlarini himoya qilishning dolzarb masalalari. Muammolar va takliflar” mavzusidagi davra suhbati oʻtkazildi.

👉Batafsil