#Adliya_xabari
Адлия вазирлигида уч авлод учрашди
Бугун, Тошкент давлат юридик университетида 9-май – “Хотира ва қадрлаш” куни байрами муносабати билан “Фахрийлар доим эъзозда” мавзусида адлия органларида фаолият юритган фахрийлар, тизим ходимлари ва талабалар ўртасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Батафсил👈🏻

#Adliya_onlayn
Айни вақтда Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда. Унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.
Ҳайъат мажлисида 2024 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар, муҳокама қилинмоқда.

Йиғилишда норма ижодкорлиги, ҳуқуқий ва давлат хизматлари кўрсатиш, мурожаатлар билан ишлаш, очиқлик сиёсати ва бошқа соҳалар кесимида таҳлилий маълумотлар келтирилди.
Хусусан, 501 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ташаббус билан 63 та лойиҳа ишлаб чиқилди.
Жойларда 128 мингдан зиёд ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Келиб тушган 35 493 та мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилиб, фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.
Давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжатлари бекор қилиниб, қўпол қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 812 нафар айбдор шахслар интизомий ҳамда 1 371 нафар айбдор мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.
Юридик хизмат марказлари томонидан давлат ташкилотларининг 1,76 млн.дан зиёд ҳужжат лойиҳалари бўйича ҳуқуқий хулосалар берилди.

Forwarded from SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
МУНОСАБАТ
🔹Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги билан боғлиқ тарқалаётган хабарларга нисбатан Самарқанд вилоят адлия бошқармаи қуйидагиларни маълум қилади.
🔸Хусусан, апрель ойи иш ҳақлари жорий йилнинг 2-3 май кунлари бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказалри, ФҲДЁ органлари ва Нотариал архив ходимларига тўлиқ тўлаб берилган.
🔹Ойлик иш ҳақларини ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ тўлов тизимларида вақтинчалик кузатилган узилишлар бўлганлиги сабабли Давлат хизматлари марказлари ходимлари ойлик иш ҳақлари 6 май куни тўлиқ тўлаб берилди.
🔹Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан юқоридаги каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган ҳолда, ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтамиз.
Обуна бўлинг:
👉https://t.iss.one/qonun_va_huquq

Адлия вазирлиги делегацияси ва Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Адлия вазирлиги делегацияси ҳозирда ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турмоқда.
Ташриф дастурига кўра, бугун, 2024 йилнинг 7 май куни адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамда Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) раиси ўринбосари Сенг Юн Чон ўртасида икки томонлама учрашув ташкил этилиб, унда коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда соҳадаги муҳим масалалар ўзаро муҳокама қилинди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Комиссия вакиллари томонидан ташкилотнинг фаолияти, асосий вазифа ва функциялари бўйича тақдимот қилинди.
Хусусан, Комиссия мамлакатда коррупцияга қарши курашиш, жумладан, коррупциявий жиноятларни тергов қилиш, норма ижодкорлиги жараёнларида коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўича ваколатли орган ҳисобланиб, ўтган йиллар давомида Комиссия томонидан 500 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганлиги маълум қилинди.
Ташриф якунида томонлар амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича меморандум лойиҳасини тайёрлаш ва уни имзолашга тайёрлигини маълум қилди.

Адлия вазирлиги делегация ва Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Адлия вазирлиги делегацияси Корея Республикасидаги ташриф чоғида 2024 йилнинг 7 май куни Корея Республикасининг Сежонг шаҳрида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамда Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Янг Сунг Хо ўртасида учрашув ташкил этилиб, унда ҳар икки давлатдаги тартибга солиш таъсирини таҳлил қилиш тизими, соҳада эришилган ютуқлар муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Қўмита вакиллари томонидан фаолияти, асосий вазифа ва функциялари, жумладан, тартибга солиш таъсирини таҳлил қилиш тизими бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.
Хусусан, Қўмита тартибга солиш сиёсати ва ислоҳот стратегияларини ишлаб чиқиш, асосий йўналишларини белгилаш ва қабул қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжати лойиҳасининг таъсирини таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича якуний хулоса берувчи орган ҳисобланиши маълум қилинди.
Қўмита норма ижодкорлиги жараёнлардаги энг муҳим органлардан бири бўлиб, бутун маъмурият бўйлаб назоратни таъминлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради. Қўмита Бош вазир бошчилик қиладиган 21 та давлат ва хусусий сектор вакилларидан иборат бўлиб, Президент маъмурияти ҳузурида фаолият юритади.
Ташриф якунида томонлар амалий ҳамкорлик алоқаларига йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди.