Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_va_OAV

Маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди

Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 23 апрель куни Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғига хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб журналистлар туманнинг Ўзбекистон маҳалласида ташкил этилган “Адлия кутубхонаси” билан танишди. Мазкур маҳаллада 1105 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилади. Кутубхонанинг топширилиши маҳалла ёшлари учун катта совға бўлди. Вилоятнинг барча туман шаҳарларида 22 та кутубхоналар ташкил қилиниб, 7 минг 100 дан ортиқ бадиий, чет эл ҳамда ҳуқуқий адабиётлар, мебель жиҳозлари ва компьютер тўпламлари билан таъминланди.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда ушбу кутубхоналардаги адабиётлардан 1357 нафар ёшлар фойдаланди.

Маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари туман адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.

Адлия органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг “бир том” остида қулай, ортиқча вақт ва пул сарфламасдан олиш имконияти яратилганлигига гувоҳ бўлишди.

Ташкил этилган пресс-тур давомида хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғида оталиққа олинган ёшлар учун ўтказилган Ёшлар сайлида ҳам қатнашишди. Улар билан ишлаш борасида адлия органлари томонидан олиб борилган ишлар билан танишишди.

Овжазсой қишлоғида бошқарма ва туман адлия бўлими томонидан Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан тақдимоти ўтказилди. Спорт беллашувлари, истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Пресс-тур мобайнида журналистлар туризм қишлоғида ташкил этилган меҳмон уйларининг фаолияти, дам олишга келувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида қишлоқ аҳолиси учун туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_teleloyiha

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви бошланди.

Кўрсатув "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Мавзу: Давлат ташкилотларида меҳнат қонунчилиги ва ходимлар ҳуқуқлари

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти  ёки тўғридан-тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги масъуллари ва ТДЮУ ўқитувчилари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

📹https://www.youtube.com/embed/ISJSKDJ22wM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Адлия вазирлиги жамоаси ҳам ушбу лойиҳада фаол иштирок этмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
#Adliya_munosabat

“Konvension markaz” davlat muassasasi adliya organlari va muassasalari ish faoliyati samaradorligini yanada oshirish hamda xodimlarni sog‘lomlashtirish maqsadida tashkil qilingan.

“Konvension markaz” davlat muassasasida 2021–2024-yillar davomida 96 ta xalqaro va mahalliy konferensiya, seminar va treninglar tashkil etilgan bo‘lib, ularda 440 nafardan ziyod xalqaro tashkilotlar va xorijiy davlatlardan mutaxassislar ishtirok etgan.

Shuningdek, muassasa o‘z ustaviga muvofiq yuklatilgan vazifalardan tashqari, aholi va xorijiy sayyohlarga sifatli umumiy ovqatlanish, bar va restoran xizmatlarini ham ko‘rsatadi.

Ayrim ijtimoiy tarmoqlarda yoritilgan spirtli ichimliklarni sotib olish yuzasidan shartnoma tuzilganligi masalasi bo‘yicha “Saphir Distribution Co” MChJ bilan respublika tovar xom ashyo birjasining elektron portali (xarid.uzex.uz) orqali tuzilgan 2023-yil 27-fevraldagi 57-son shartnoma 2023-yil 6-aprelda bekor qilingan hamda spirtli ichimliklar xaridi amalga oshirilmagan.

@adliyangiliklari
#Diqqat_muhim

📣Ҳурматли ҳамюртлар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли мутахасислар томонидан чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
Forwarded from Huquqiy Gap
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliyadan_xushxabar

Халоскор ўрдакча

Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя қуёнвойни ёвуз бўрилар галасидан қутқарган ўрдакча ҳақида.

Улар ўрмонда ёлғиз адашиб қолган қуёнвойга ҳамла қилмоқчи бўлишди. Буни кўриб қолган ўрдакча эса…

Унутманг, қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!

Мультфильмни кўриш 👆🏻
#OAVga_ma’lumot
  
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirligi tomonidan “O‘zsuvta’minot” AJning hududiy filiallarida davlat xizmatlari ko‘rsatish ahvoli yuzasidan o‘rganish o‘tkazilganda 204 748 ta qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlari aniqlandi.

Shundan, 142 751 tasi muddat buzilishi, 38 117 tasi ortiqcha hujjat talab qilish, 11 930 tasi asossiz rad etish, 735 tasi to‘g‘ridan-to‘g‘ri davlat xizmati ko‘rsatish hamda 11 215 tasi boshqa turdagi qonun buzilishini tashkil etadi.

Aniqlangan qonun buzilishi holatlari yuzasidan hududiy suv ta’minoti korxonalariga 37 ta taqdimnoma kiritildi hamda 200 dan ortiq ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi bayonnoma rasmiylashtirildi.

Eslatma:
 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmon va qarorlariga asosan davlat xizmatlarini ko‘rsatuvchi vakolatli organlar tomonidan aholi va tadbirkorlik subyektlaridan 120 turdagi ma’lumotnoma va hujjatlarni talab qilish bekor qilinib, ushbu ma’lumot va hujjatlarni “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan holda olishi belgilangan.


Hurmatli fuqarolar!
Hududiy suv ta’minoti korxonalari tomonidan davlat xizmatlari ko‘rsatish jarayonida Sizdan shaxsini tasdiqlovchi hujjat, kadastr hujjati nusxasi yoki shunga o‘xshash talab qilinishi bekor qilingan hujjatlarni taqdim etish so‘ralganda Adliya vazirligining 1148-ishonch telefoniga murojaat qilishingizni so‘raymiz.

Talab qilinishi bekor qilingan ma’lumot yoki hujjatlarning davlat organlari va tashkilotlari tomonidan aholidan talab qilinishi ma’muriy javobgarlikni keltirib chiqaradi.

😄Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан билан учрашди

Жорий йилнинг 25 апрель куни адлия вазири Акбар Тoшқулов ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқи ўртасида турли йўналишларда, шунингдек, адлия ва ҳуқуқ соҳасида ҳамкорлик алоқалари самарали амалга оширилиб келинаётганлиги ҳамда улар жадал суратларда ривожланиб бораётганлиги таъкидланди.

Адлия вазири А. Тошқулов вазирликнинг Европа Иттифоқи ҳамда БМТ Таррақиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси доирасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиб янги имкониятлар яратилаётганлигини айтиб ўтди.

Жумладан, республика бўйлаб кўрсатилаётган давлат хизматларини реал вақт режимида масофавий мониторинг қилиш, сифатини баҳолаш ва самарадорлигини таҳлил қилиш бўйича “Ситуацион марказ” яратилганлиги ҳамда олис ҳудудлардаги давлат хизматлари марказлари биноларининг жисмоний инклюзивлиги оширилганлиги алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан инсон ҳуқуқлари, маъмурий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ютуқлар Европарламент ҳисоботларида ҳам муносиб баҳоланганлиги ва тегишли тавсиялар берилганлигини маълум қилди.

Учрашув давомида Европа Иттифоқининг махсус имтиёзлар тизими (GSP+) доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда тез кунда ишга туширилиши режалаштирилаётган TWINNING дастури доирасида “Норматив-ҳуқуқий базани тизимлаштириш ва соддалаштириш” номли лойиҳаси муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар амалдаги лойиҳалар доирасида ҳамкорликни жадаллаштиришга ҳамда адлия ва ҳуқуқ соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
#Adliya_xabari

Бухоро вилоятида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва Бухоро вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги Мономарказ биносида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат идоралари раҳбарлари ҳамда 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг вакиллари иштирок этди.

Дастлаб учрашув қатнашчиларига Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Баҳронов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор мазмунини кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан 20 апрелдан 20 майга қадар “Зарбдор тарғибот ойлиги” эълон қилиниб, вилоятдаги 544 та маҳаллалар, барча корхона, ташкилот ва идораларда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш учун вилоят адлия органларининг малакали ходимлари тўлиқ сафарбар этилган.

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорларнинг муаммолари эшитилиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, иссиқхона фаолияти бўйича табиий газ учун тўловлар, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда қабул қилинди, айримларига эса жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.