#Адлия_хабари
Аҳолининг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади.

#Таъзия
Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одил Азимовнинг вафоти муносабати билан таъзия
Адлия тизимида узоқ йиллар масъулият ва ҳалол меҳнат қилиб келган Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одил Абдураимович Азимов бугун орамизда йўқ.
Одил Абдураимович шу йил 74 ёшга кирар эди. У 1949 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳри туғилган. 1973 йилда Тожикистон давлат университетини тугатган. Юридик фанлар номзоди эди.
Адлия тизимидаги меҳнат фаолиятини 1994 йилда бошлаган. 1994 – 2013 йилларда Фарғона ва Наманган вилояти адлия бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
1-даражали меҳнат фахрийси, “Адлия аълочиси” кўкрак нишон билан тақдирланган эди.
Тўрт нафар фарзанднинг отаси, оилапарвар, самимий, фидоий, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошадиган инсон эди.
Прокуратура ҳамда адлия тизимларида кўплаб шогирдлар етиштирган устоз.
Вазирлик жамоаси марҳумнинг яқинларига ва оила аъзоларига ўзининг ҳамдардлигини ва чуқур таъзиясини изҳор этади.
Одил Азимовнинг ёрқин хотираси яқинлари, шогирдлари, дўстлари қалбида абадий қолади.
Охиратлари обод бўлсин!

#Adliya_xabari
Давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди.
Ушбу Қонун билан:
– давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 15 турдаги ҳужжатларни (диплом, лицензия, рухсатнома, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва б.) талаб қилиш тартиби бекор қилинмоқда;
– адвокатлик гувоҳномасини бериш ҳамда оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш муддатлари қисқартирилмоқда;
– адвокатлик тузилмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи миқдори БҲМнинг 1 бараварига камайтирилмоқда;
– лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни рўйхатдан ўтказувчи орган орқали бепул қайта расмийлаштириш тартиби белгиланмоқда;
– нодавлат архив фаолиятини амалга оширганлик учун лицензия олиш талаби нодавлат архив фаолиятини бошланганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома бериш тартибига ўтказилмоқда.
Мазкур Қонун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тезкор ҳамда сифатли давлат хизматлари кўрсатишга хизмат қилади.

#Adliya_va_yoshlar
Аdliya vaziri yosh huquqshunoslar bilan uchrashdi
Adliya vaziri Akbar Toshqulovning Toshkent davlat yuridik universiteti talabalari, universitet qoshidagi akademik litsey hamda Adliya vazirligi yuridik texnikumlar oʻquvchilari bilan ochiq muloqoti boʻlib oʻtdi.
Mazkur muloqot “Raqamlashtirish davrida huquq sohadagi zamonaviy chaqiriqlar” mavzusidagi Yosh huquqshunoslar forumi doirasida oʻtkazildi.
Gibrid (onlayn va anʼanaviy) shaklda tashkil etilgan ochiq muloqotda 500 nafardan ortiq yosh huquqshunoslar ishtirok etdi.
Ochiq muloqotda A.Toshqulov oʻzining hayotiy tajribalari bilan oʻrtoqlashdi.
Vazir oʻz nutqida mamlakatimizda malakali kadrlar, xususan, professional huquqshunoslarni tayyorlash borasida qilinayotgan ishlar xususida soʻz yuritib, davlatni taraqqiyotga yetaklovchi avlodlar almashinuvi roʻy berishi uchun taʼlimga alohida eʼtibor qaratilishi lozimligini, bizning yoshlar ham dunyoning yetakchi kompaniyalarida faoliyat olib borib, yangi olamshumul korporatsiyalarga asos solishi kerakligini taʼkidladi. Shu bilan birga har bir iqtisodi rivojlangan davlatning orqasida koʻrinmas fundament – institutlar, qonunlar turishini, qonun hamma narsaga tarozi boʻlib xizmat qilishini, u adolat mezoni, davlatning vijdoni, standarti va oʻlchovi ekanini qayd etdi.
Shuningdek, A.Toshqulov barcha sohalar qatori huquq sohasida ham kun sayin yangidan yangi muammo va vazifalar paydo boʻlayotganini, huquq sohasi faqat qonunlar va qarorlar yigʻindisi emas, balki jamiyat tuzilishini shakllantiradigan tirik va nafas oluvchi kuch ekanini hamda yuridik kasbning muhim jihatlaridan biri uning adolatga sodiqligida ekanini aytib oʻtdi.
Forum doirasida ishtirokchilar raqamlashtirish va huquq, adliya tizimida ishlash tartibi, yosh huquqshunoslar uchun kerak boʻladigan koʻnikmalar haqida foydali maʼlumotlarga ega boʻldi.
Ochiq muloqot davomida Adliya vaziri talabalar va oʻquvchilarning savollariga batafsil javob berdi.

#Adliya_madaniy_hayot
Адлия вазирлиги томонидан доимий равишда ходимлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш, ижобий иш муҳитини яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилади.
Айни шу мақсадда, 20 декабрь куни вазирлик ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари маданий ҳордиқ чиқариши учун Ўзбекистон Миллий академик драма театрида спектакль томоша қилишга боришди.
Ушбу тадбир вазирлик ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг маданий ҳордиқ чиқариши баробарида ўзаро норасмий мулоқоти учун ҳам дўстона муҳит яратгани билан аҳамиятли бўлди.

Тадбиркорлар солиқчилар устидан тўғридан тўғри судга мурожаат қилишлари мумкин
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик соҳасидаги айрим бюрократик тартиб-таомилларни бекор қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди.
Амалдаги қонунчиликда тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари белгиланган.
Қонун билан Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, тадбиркорлик субъекти бундай солиқ текширувлари натижаларидан норози бўлган тақдирда, солиқ органининг қарори устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Бундан ташқари, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ҳамда “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунларга тадбиркорлик субъектлари томонидан устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганида оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш ҳамда 30 кунлик муддатда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилишга оид мажбуриятлари бекор қилинмоқда.
Ушбу Қонун тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда улар фаолиятини амалга оширишда ортиқча мажбурий талабларнинг бекор қилинишига хизмат қилади.