Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

Қорақалпоғистон Республикасида ўн бешинчи замонавий Давлат хизматлари биноси маркази фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида Давлат хизматлари марказининг очилиши нафақат Кегейлиликлар учун, балки барчамиз учун муҳим воқеадир. Эндиликда ушбу марказ орқали фуқаролар 300 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ўн бешинчи янги Давлат хизматлари маркази ҳам давлат хизматларидан экстерриториаллик тамойили асосида, яъни яшаш жойидан қатъий назар фойдаланиш имконини беради. Шу ўринда такрорланмас меъморий дизайнга эга Марказ Кегейли туманининг 70 000 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларга эга.

Янги бинода Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва Давлат хизматлари марказининг бир жойда бўлиши ҳудуд аҳолисига яна бир қулайлик яратади.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Э.Турсунов ва Кегейли туман ҳокими A.Камалов, адлия бўлими вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

👉Батафсил
⚡️Талабалар диққатига!

🗓Ётоқхонага жойлашиш бўйича йўлланма чиқиши бошланди!

Аввал хабар беганимиздек
Давлат хизматлари маркази ҳамда my.gov.uz порталида “ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати ишга туширилган.

📝Унга кўра, 2023-2024-ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали бепул электрон ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашишлари имконини беради.

📄Шакилланган йўлланма ва шартномани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz порталида орқали олишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз:

👉Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунгагина амал қилади.

📌Унутманг: 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини ётоқхонага жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.

👉Ушбу янгилик ҳақида талаба бўлган танишларингизга юборишни унутманг!
#Adliya_xabari

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлиги Сизларни таниқли савдо белгили маҳсулотларга айнан ўхшаш тарзда тайёрланиб, савдога чиқарилаётган озиқ-овқат ҳамда парфюмерия воситаларини харид қилишда эҳтиёт бўлишга чақиради.

Сабаби айрим қўштирноқ ичидаги ноҳалол “тадбиркор”лар томонидан ўз товарлари савдосини ошириш, шунингдек харидорлар эътиборини жалб қилиш мақсадида машҳур савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарувчи номи, манзили, маҳсулотнинг сифат сертифакати кўрсатилмаган ҳамда инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилаётгани кузатилмоқда.

Ўз соғлиғингизга бефарқ бўлманг, асл маҳсулотдан сифат жиҳатдан жиддий фарқ қилувчи маҳсулотларни харид қилишда эътиборли бўлинг!

Сизнинг танловингиз Сиз ва яқинларингиз соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёдингиздан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга биноан ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Mustaqilligimizning 32 yilligi muborak bo‘lsin

31-avgust kuni Adliya vazirligida davlatimiz mustaqilligining 32 yilligi munosabati bilan “Yangi hayot uchun, Yangi O‘zbekiston uchun!” shiori ostida bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi.

Tadbirda vazirlik rahbariyati, adliya organ va muassasalarining rahbarlari hamda markaziy apparat xodimlari vakillari ishtirok etdi.

Tadbir avvalida adliya vaziri Akbar Tashkulov so‘zga chiqib, barchani qutlug‘ ayyom bilan samimiy tabrikladi.

O‘tgan vaqt mobaynida sohada qator ishlar amalga oshirildi. Mamlakatimiz rivoji yo‘lida Adliya organlari xodimlarining ham xizmatlari borligi ta’kidlandi. Tadbir davomida Davlatimiz mustaqilligining 32 yilligi munosabati bilan Prezident farmoniga binoan davlat mukofotlariga sazovor bo‘lgan bir guruh davlat xizmatchilari qatorida Adliya vazirligi tizimida mehnat qilib kelayotgan xodimlar “Shuhrat” hamda “Sodiq xizmatlari uchun” medali bilan taqdirlanganligi e’tirof etildi.

Adliya vazirligi tizimida o‘z samarali mehnati bilan qonun ijodkorligi va huquqni qo‘llash amaliyotini shakllantirishga qo‘shib kelayotgan hissasi uchun bir guruh xodimlar Faxriy yorliqlar bilan taqdirlandi.

Fursatdan foydalanib, Adliya vazirligi jamoasi hamyurtlarimizni Mustaqilligimizning 32 yilligi bilan chin dildan tabriklaydi. Ularga mustahkam sog‘liq, baxt-saodat hamda xonadonlariga tinchlik-xotirjamlik, fayzu-baraka tilaydi.
Географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш нима учун керак?

Географик кўрсаткич аниқ бир шахсга тегишли бўлмасдан ундан фойдаланиш ҳуқуқи худди шу географик объектда жойлашган (Фуқаролик кодексининг 46-моддасига мувофиқ юридик шахснинг жойлашган ери у давлат рўйхатидан ўтказилган жой) ва худди шундай хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсга ҳам берилиши мумкин. Бунда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўз ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди.

Географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш учун қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига муайян географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахс талабнома топширишлари мумкин.

Батафсил ушбу мақолада👉🏻https://adliya.uz/inner-page/yangiliklar/geogarafik-korsatkichlar-mintaqaviy-brendlarni-riv
#ОАВ_биз_ҳақимизда

«Энг яхши хизмат – уни олганингизни билмай қоладиган хизматдир». ДХМлардаги хизмат турлари 500 га яқинлашади. Бунинг қандай оқибатлари бор?

Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари кунига ўртача 70 минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Келаси йил охиригача тақдим қилинаётган давлат хизматлари сони 310 дан 450 га етказилади. Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Kun.uz'га тақдим қилган мақоласида хизматлар сонининг ошиши фонида – кутиш вақти ва ходимлар иш юкламаси ортиши каби қатор рискларни ҳисобга олиш, фойдаланувчилар учун максимал қулайликларни сақлаб қолишга қаратилган ишлар ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/55940398
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Бугунги қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_сентябрдан

🗓 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

🔹Субсидия ажратиш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔹Ўқувчилар 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатилади БАТАФСИЛ

🔹Судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔹Айрим маҳсулотларнинг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔹Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади БАТАФСИЛ

🔹Қишлоқ хўжалиги техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги учун талон бериш бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔹Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади БАТАФСИЛ

🔹Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади БАТАФСИЛ

🔹Коммунал соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

🔹“Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔹Мактаб директорларига бир қатор ҳуқуқлар берилади БАТАФСИЛ

🔹Боғчаларнинг истеъмол рационига асал қўшилиши мумкин БАТАФСИЛ

🔹Янги турдаги стипендия таъсис этилади БАТАФСИЛ

🔹Замонавий жиҳозланган кутубхона ва кинотеатрлар ташкил этилади БАТАФСИЛ

🔹“Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot