Sevara Urinbayeva
2.16K subscribers
9.97K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

Адлия вазири Самарқанддаги адлия органларида бўлди

Бугун адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоятида хизмат сафарида. Дастлаб вазир вилоятдаги адлия органларида бўлди ва тизим ходимларининг иш шароитлари, иш жараёнидаги муаммолар ҳамда давлат хизматчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш борасдаги имкониятларни кўздан кечирди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар адлия бўлими, Давлат хизматлари марказида бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларидан янада қулай, осон фойдаланишлари учун яратилаётган имкониятлар кўлами билан танишди. Уларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларни берди. Шунингдек, марказда хизматлардан фойдаланишда йўлга қўйилган янги тажриба — “осон”, “ўрта” ҳамда “мураккаб” тоифалар, бошқа қулайликларни кўздан кечирди.

— Маълумки, Самарқанд шаҳри “Миллионли шаҳар”га айлантирилмоқда, — дейди Акбар Тошқулов. — Натижада шаҳарнинг ўзи 5 та туманга бўлинади. Бу ўз навбатида шаҳар аҳолисининг давлат хизматларидан фойдаланишлари учун янада кенг шароитларни яратишни тақазо этади. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида келгусида бир нечта янги марказ бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Қорасув, Сиёб, Сўғдиёна, Боғишамол ва Мароқанд туманларида замонавий давлат хизматлари марказлари ишга туширилади. Уларнинг дастлабкиси “Қорасув” массивида қадростлайди. Ташкилий ишларни ҳозирдан бошлаб юборганмиз.

Адлия вазири тизим масъуллари билан ўзаро мулоқотда бу борада аҳамият қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларни ўртага ташлади, таклифлар билан қизиқди, кераклиф тафсияларни берди.

Хизмат сафари давомида адлия вазири Самарқанд вилоят юридик техникуми биносини ҳам кўздан кечирди. Муассаса фаолияти, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
👍5🔥1
#Адлия_хабари

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишди

Айни вақтда Тожикистон Республикаси адлия вазири Музаффар Ашуриён бошчилигидаги Тожикистон Республикаси делегацияси Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида делегация Адлия вазири масъуллари билан биргаликда Чилонзор, Юнусобод ва Қибрай туманлари Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишишди.

Учрашув давомида ҳар иккала томон давлат хизматлари соҳасида эришилган ютуқлари билан фикр алмашишди. Жумладан электрон ҳужжат алмашинувининг йўлга қўйилиши натижасида қоғоз ва вақт сарфининг камайишига эришилганлиги, ФҲДЁ органлари ва нотариус тизимлари фаолиятининг рақамлаштирилиши, компазит ва проактив давлат хизматлари яратилиши натижасида аҳолига яратилаётган қулайликлар ҳақида айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш тизимининг такомиллаштирилиши ҳамда «Лицензия» ахборот тизимида яратилаётган лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартибидаги давлат хизматлари натижасида тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, хорижий фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига хорижий консулликлар орқали кўрсатилаётган хизматлар, ахборот хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган фаолият ҳамда халқаро ҳамкорлик юзасидан батафсил маълуот берилди.

Самарали мулоқот сўнгида томонлар аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳамкорликни йўлга қуйиш бўйича келишиб олдилар.
👍2
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

❗️Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мавзусида аудиоподкаст ўтказилади

🎧 Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси доирасида “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш" мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 25 август куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари.

📥 Саволларингизни @ayollardaftari_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.
👍2👏1
#Сўраган_эдингиз

"Litsenziya" ахборот тизими орқали "Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия" олиш мумкин.

Давлат хизматини кўрсатувчи субект:
– Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.

🔸Мурожаатлар қабул қилинади:

"Litsenziya" АТ - license.gov.uz орқали;
YIDXPmy.gov.uz;

🔰Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

💠Тўланадиган йиғим миқдори:

— Аризани кўриб чиқиш учун йғим ундирилмайди
— Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: БҲМнинг 1 баробари

Аризани кўриб чиқиш муддати – 5 кун.

📌Лицензиянинг амал қилиш муддати — чекланмаган

❗️Маълумот учун: Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_davlat_xizmatlari

Талабаликка тавсия этилдингизми?

Ётоқхонага жойлашмоқчимисиз? Унда мазкур видео айнан сиз учун!
👍3
#Adliya_onlayn

Айни вақтда хотин -қизлар муаммолари бўйича  Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида аудиоподкаст ўтказилмоқда. Киринг ,эшитинг!
Уни онлайн ҳам кузатиш мумкин
👉https://www.youtube.com/embed/fgGCPVTKvss
👍4
#Adliya_xabari

Адлия вазири Ургутлик тадбиркорлар ва ёшлар билан мулоқотда бўлди

Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоятига хизмат сафари давомида Ургутда бўлиб, эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва у ердаги ёшлар муаммоларини ўрганди.
👍2