Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ўзбек ва хорижий тилларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур портал орқали қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш ҳамда уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар қабул қилинади.

Шунга кўра, фуқаролар конституциядаги ҳар бир модда бўйича таклифларини қолдириши мумкин.

Жараёнда таклифларингиз билан фаол иштирок этинг ва қонунчилик мустаҳкамланишида ўз ҳиссангизни қўшинг.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Bilasizmi

Nogironlik, boquvchisini yo‘qotganlik va yoshga doir nafaqalar tayinlanishi uchun davlat xizmatlari markazlari yoki my.gov.uz orqali murojaat qilinadi.

📈Batafsil Infografikada👆👆👆

📎Mavzuga doir qo'shimcha ma'lumotlar:

🟣Barcha uchun muhim raqamlar
🟣Pensiya (nafaqa) haqida ma’lumot olish tartibini bilasizmi?
🟣Parvarishlash nafaqasi kimlarga beriladi?
#Муносабат

Коррупциявий ҳолатларга аралашган ходимларга сафимизда ўрин йўқ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Зангиота туман давлат хизматлари маркази ходими билан боғлиқ бўлган вазият ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат ўрганилганида Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими томонидан амалга оширилган қонунбузилиш ҳолати унинг бевосита иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида рўй бермаганлиги аниқланди.

Марказ ходими юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган суғориладиган ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилиб ўзганинг ишончига кирган.

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини бузганлиги, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти ҳамда хизматдан ташқари вақтда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган.

Ҳозирда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Адлия тизимида коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлишни, давлат хизматчисиининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган ҳар қандай ходимларга сафимизда ўрин йўқлигини эслатиб ўтади.

❗️Эслатиб ўтамиз, бундай нохуш ҳолатлар юз берса адлия бошқармасининг 70-201-05-15 телефон рақами ёки   @antikorbot телеграм-боти орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

 Тошкент вилояти адлия бошқармаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Ochiq_adliya

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️"Ўзархив" агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Персоналлаштириш агентлиги;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар бор

Бу Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган.

Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:

◽️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

◽️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

◽️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;

◽️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга,
тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно;

◽️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;

◽️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;

◽️Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

🗣Бу ҳақда батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

2023 йил 23 июль - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
Батафсил:👉https://telegra.ph/palata-07-21-8

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Список нотариусов, работающих в воскресенье, 23 июля 2023 г.
🌐 Войдите на сайт e-notarius.uz и записывайтесь на прием к нотариусу в удобное для вас время.
Подробно:👉https://telegra.ph/palata-07-21-8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Нодавлат ташкилотларининг хорижий грантларни амалга ошириш тартиби соддалаштирилмоқда

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси юзасидан маълумот берди:

📌Лойиҳа қуйидаги талабларни бекор қилишни кўзда тутади:

⚫️нодавлат ташкилотларининг грант лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини олиш;

⚫️грант лойиҳасини амалга оширишга бириктирилган миллий ҳамкор томонидан лойиҳага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда унинг муддатини белгилаш юзасидан таклифлар ва тавсиялар бериш;

⚫️қиймати БҲМнинг 2 000 бараваригача бўлган грант лойиҳаси “йўл харитаси”ни миллий ҳамкор билан биргаликда тасдиқлаш;

⚫️қиймати БҲМнинг 2 000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳаси “йўл харитаси”ни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;

⚫️грант лойиҳаси “йўл харитаси” ижросига бағишланган йиғилишлар ўтказиш, грант лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорларни Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;

⚫️грант лойиҳаси “йўл харитаси” ижроси якуни бўйича умумлаштирилган маълумотни Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

⚫️Адлия вазирлиги томонидан миллий ҳамкордан “йўл хариталари”нинг ижроси бўйича жорий ва якуний маълумотни сўраб олиш;

⚫️давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида имзоланадиган меморандумлар лойиҳаларини Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиш.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Adliya vaziri Qashqadaryo viloyatida qurilayotgan adliya binolari bilan tanishdi

Adliya vaziri Akbar Toshqulov Qashqadaryo viloyatiga bo'lgan xizmat safari davomida 2023-2024- yillar o'quv yiliga mo'ljallangan Qashqadaryo viloyat yuridik texnikumini yangi binosini ko'zdan kechirdilar. Xozirgi kunda ichki va tashqi fasadlari tamirlanayotgan texnikum binosi 750 o'ringa mo'ljallangan bo'lib asosiy bino va 2 ta o'quv binosidan iborat. Shuningdek vazir texnikum binosining zamonaviy va sifatli bo'lishi yuzasidan tafsiyalar berdi.

Tashrif davomida adliya vaziri Akbar Toshqulov O'zbekiston Respublikasi adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazi Qashqadaryo viloyat bo'limi binosini ham ko'zdan kechirdilar.U yerda olib borilayotgan ishlar va ekspertizada foydalaniladigan xujjatlar bilan tanishdi.

Shu kuni vazir Qashqadaryo viloyat davlat arxiviga ham bo'ldi. Viloyat arxivida hujjatlar saqlanishi, elektronlashtirish jarayoni bilan yaqindan tanishdi. Kelgusida amalga oshiriladigan ishlar haqida tavsiyalar berdi.
#Адлия_хабари

Адлия вазирлигининг юридик техникумларига 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари 2023 йил
1 августдан 20 августгача
(20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади.

⚠️ Юридик техникумларга ўқувчиларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш бўйича қабул параметрлари билан юқоридаги жадвал орқали танишишингиз мумкин.