Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Диққат_лойиҳа

Тақиқловчи йўл белгилари жамоатчилик хабардор қилинганидан сўнг ўрнатилади ва йўл белгиларининг дислокацияси эълон қилиб борилади

Маълумотларга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳар йили ўртача 7 млндан ортиқ турли қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати шартлари ва ҳаракат режими ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги, йўл белгилари ўрнатилиши тўғрисида жамоатчилик олдиндан хабардор қилинмаслиги сингари омиллар қоидабузарликлар сонига таъсир қилмасдан қолмайди.

Йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатлар таҳлил қилинганда қуйидаги муаммолар аниқланди:

Биринчидан, йўл белгиларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки олиб ташлашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари аниқ белгиланмаган. Шу боисдан, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти турлича шаклланган бўлиб, йўл белгиларини тегишли асосларсиз ўрнатиш ҳолатлари мавжуд. Мисол учун, 2022 йил давомида туман ва шаҳар ҳокимларининг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган.

Бундан ташқари, йўл белгилари етишмаслиги ҳамда ўз вақтида ўрнатилмаслиги оқибатида қатор автоҳалокатлар келиб чиқишига сабаб бўлган.

Масалан, ўтган йил давомида 9 902 та автоҳалокат содир этилган бўлиб, уларнинг 10,3 фоизи пиёдалар ўтиш жойининг ташкил этилмаганлиги, 2,2 фоиз ҳолатда эса светофор ёки йўл белгиси ўрнатилмаганлиги оқибатида келиб чиққан.

Шу билан бирга, мавжуд йўл белгиларининг аксарияти халқаро стандарт талабларига жавоб бермайди, шунингдек, йўлларда 200 мингта йўл белгиси етишмайди.

Иккинчидан, тақиқловчи йўл белгилари йўл ҳаракати қатнашчиларини олдиндан хабардор қилмасдан ўрнатилади.

Бундан ташқари, йўл белгилари ўрнатилишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш учун етарлича шарт-шароит яратилмаган. Хусусан, йўл белгиларининг реестрини юритиш ва дислокациясини эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаган.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан қуйидаги тартиблар ўрнатилмоқда:

1) тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади;
2) йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди;
3) йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади;
4) тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади;
5) халқаро стандарт талабларига жавоб бермайдиган йўл белгилари мунтазам янгилаб борилади.

Агарда Сизда лойиҳа юзасидан фикр, мулоҳаза ва таклифлар мавжуд бўлса, ушбу ҳавола орқали муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
👉https://regulation.gov.uz/oz/d/81246
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

📁 Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Ушбу ҳаволалар орқали лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этинг:

▫️https://regulation.gov.uz/oz/d/83808
▫️
https://2030.strategy.uz/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш жараёни тартибга солинади

📁 “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

▫️Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тарзда тартибга солинади;

▫️Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шартлари ва давомийлик муддати ҳамда эксперимент ўтказиш мумкин бўлмаган соҳалар белгиланади;

▫️Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш, унинг натижаларни баҳолаш ва расмийлаштириш тартибга солинади;

▫️Ҳуқуқий эксперимент тартиб-таомилларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент лавозимга тайинлаш ва озод этишга, давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини қисқартириш ёки тугатишга, амнистия ва афв этишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, бекор қиладиган ёки уларнинг аҳволини оғирлаштирадиган ҳолатларга нисбатан қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

⚠️ Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ва (ёки) шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

➡️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/88193