Sevara Urinbayeva
2.5K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Munosabat

⚡️Адлия вазирлиги расмий муносабат беради

Жорий йилнинг 17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманидан бир фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасига спорт ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида e-ngo.uz сайти орқали 2022 йилнинг 13 ноябрь куни 7643-сон ариза билан мурожаат йўллаганлиги ҳамда ушбу мурожаатга ўз вақтида жавоб берилмаётганлиги ҳақидаги видеомурожаати эълон қилинди.

Видеомурожаатда назарда тутилаётган спорт ташкилоти – “Ўзбекистон Учартўп федерацияси”ни нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни фуқаро Ж. Бўтакулов томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига электрон давлат хизматларини кўрсатувчи вазирликнинг e-ngo.uz сайтига 7643-сон ариза келиб тушган.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни бир ойлик муддат ичида кўриб чиқади ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонунчиликнинг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради.

Вазирлик томонидан ушбу ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, ўз вақтида кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 13 декабрь куни мурожаатчи Ж. Бўтакуловнинг яшаш манзилига жавоб хати юборилганлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_онлайн

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (ЮСАИД) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда медиацияни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: назария ва амалиёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Давра суҳбатида турли манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, медиаторлар бевосита, шунингдек, онлайн шаклда иштирок этмоқда.

Тадбирда судлар фаолиятида медиация таомилини қўллашнинг айрим масалалари, медиаторларни тайёрлашнинг долзарб масалалари, адвокатлар томонидан медиаторлик фаолиятини олиб боришдаги айрим муаммолар, меросга доир медиатив келишувнинг ўзига хос жиҳатлари, медиатор фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари каби масалалар муҳокама қилинмоқда .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (сурдотаржима билан), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (русча таржимаси билан);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;
Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилишинг.

Началось Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису и народу Узбекистана.

Смотрите прямую трансляцию Послания:

на телеканалах "O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (с сурдопереводом), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (с русским переводом);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (с английским переводом);
на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook;
на канале пресс-службы Президента в YouTube.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шу боис, Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

"Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз?

Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар бор. Марказлашув юқори. Оқибатда, бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланмоқда.

Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда, таъбир жоиз бўлса, “овози йўқ”. Яъни, уларнинг ушбу қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас.

Президент шунинг учун янги маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Узоқ тайёргарлик кўрилган ушбу ислоҳот доирасида:

- Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#murojaatnoma2022

⚡️2023-yil — "Insonga e'tibor va sifatli ta'lim" yili deb e'lon qilindi.
#murojaatnoma2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўлламоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси ушбу Мурожаатномани тинглаб, унда айтилган устувор вазифаларни келгусидаги фаолиятига татбиқ этиш ва амалга ошириш учун навбатдаги режаларини белгилаб олди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Адлия тизимидаги ўтган ҳафта давомида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#maxsus_reportaj #sarhisob

Сарҳисоб: Давлат хизматлари марказларида имкониятлар кенгаймоқда
#Adliyadan_javob

Koʻchmas mulk buzilishga tushgan yoki tushmaganligi toʻgʻrisida maʻlumotnomani olish uchun nima qilish kerak?

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan “Koʻchmas mulk buzilishga tushgan yoki tushmaganligi toʻgʻrisida maʻlumotnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʻmuriy reglamenti”ga koʻra, ariza beruvchi ma’lumotnoma olish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXP orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi. Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotganda, soʻrovnomaga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma ilova qilinadi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun BHMning 5 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Davlat xizmati uchun yigʻim undirilganligini tasdiqlash elektron tarzda amalga oshiriladi. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Vakolatli organ soʻrovnoma tushgan va toʻlov amalga oshirilgan vaqtdan boshlab uch ish kuni mobaynida koʻrib chiqadi.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Litsenziyalash_xizmati

⚡️«Адвокатлик фаолияти учун лицензия» 2023 йил 1 январидан Лицензия ахборот тизими орқали берилади.

Ҳукумат қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

▫️фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
▫️маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

🔰Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

▫️Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️олий юридик маълумотга эга бўлиши;
▫️юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
▫️адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
▫️малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.

📲 Талабгор лицензия олиш учун аризани «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади.

☑️ Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.

💰Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади.

📝Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади.

📌Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга давлат божи (БҲМнинг 1 баравари – 300 минг сўм) тўлайди. Давлат божи тўлангач, талабгорга электрон шаклда QR-код қўйилган лицензия юборилади.