Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Sevara Urinbayeva
Photo
#Adliya_munosabat

Автомототранспорт воситаси кузовининг ёки унинг деталларининг рангини ўзгартирганлик МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА АСОС БЎЛМАЙДИ

Ҳозирги кунда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган автомобилнинг олд капоти ҳамда ён томон устунларига қора рангли плёнка ёпиштирганлиги натижасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги, яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўлланилганлиги ҳамда автотранспорт воситаси бугунги кунга қадар мазкур Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб турилганлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолатда Адлия вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг фуқарога нисбатан маъмурий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳаракатлари қонунчилик нормаларига зид деб ҳисоблайди.

Хусусан, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, рул бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши учун жавобгарлик белгиланган.

Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш билан боғлиқ масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомнинг 26-иловасига мувофиқ Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспортида кўрсатиб ўтилган.

Мазкур паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати кўрсатилган бўлиб, мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши назарда тутилмаган ва бу ҳолат учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 55-моддаларига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Шунга кўра, келгусида юқоридаги ҳолатларни олдини олиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 октябрда Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати
#Adliya_munosabat

Адлия муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳаси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Уставига мувофиқ Адвокатлар касб этикаси қоидаларини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Адвокатлар палатаси Конференциянинг мутлақ ваколатларидан бири ҳисобланади.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга кўра, Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида адвокатлик тузилмалари ва Адвокатлар палатасининг фаолиятига кўмаклашади.

Адвокатнинг касб этикаси қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлиши мумкин эмас.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ адвокат ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши шарт.

Адлия вазирлиги Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид келмаслигини таъминлашда кўмаклашишини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.

Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” telegram kanalida piyodalar uchun eslatma sifatida joylangan ma’lumot yuzasidan quyidagilar ma’lum qilinadi.

Birinchidan, “Huquqiy axborot” telegram kanali aholining huquqiy madaniyatini oshirish hamda qonunchilikdagi yangiliklarni yetkazish maqsadida huquqiy ma’lumotlarni tarqatadi. Shu sababli Adliya vazirligining rasmiy munosabatlari mazkur kanal orqali emas, balki vazirlikning boshqa rasmiy sahifalari (telegramda Adliya yangiliklari, facebookda Adliya bilan muloqot va boshqalar)orqali e’lon qilinadi.

Ikkinchidan, piyodalarga eslatma tariqasida e’lon qilingan ma’lumotning ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab bo’layotgan voqea-hodisalarga mutlaqo aloqasi yo’q. Kanalga ma’lumotlar ma’lum muddat avval aniq reja asosida joylashtiriladi. Yo’lovchilar uchun eslatma ham 16-fevral kuni soat 16:00 da kanalga oldindan rejalashtirilgan vaqt asosida joylangan.

Vazirlik ochiqlik va xolislikni ta’minlash maqsadida blogerlar va jamoatchilik faollariga ma’lumotning 16-fevral kuni joylanganligini ishchi tartibda ko’rsatishga tayyor.

Uchinchidan, vazirlikning asosiy maqsadi aholining huquqiy madaniyatini oshirish orqali jamiyatda qonuniylik va qonun ustuvorligini yanada kuchaytirishdan iborat.

Bu vazifalarni amalga oshirishda vazirlik insonparvarlik, xolislik, adolatlilik, ishonchlilik kabi qadriyatlariga sodiq qoladi.
#Adliya_munosabat

“Konvension markaz” davlat muassasasi adliya organlari va muassasalari ish faoliyati samaradorligini yanada oshirish hamda xodimlarni sog‘lomlashtirish maqsadida tashkil qilingan.

“Konvension markaz” davlat muassasasida 2021–2024-yillar davomida 96 ta xalqaro va mahalliy konferensiya, seminar va treninglar tashkil etilgan bo‘lib, ularda 440 nafardan ziyod xalqaro tashkilotlar va xorijiy davlatlardan mutaxassislar ishtirok etgan.

Shuningdek, muassasa o‘z ustaviga muvofiq yuklatilgan vazifalardan tashqari, aholi va xorijiy sayyohlarga sifatli umumiy ovqatlanish, bar va restoran xizmatlarini ham ko‘rsatadi.

Ayrim ijtimoiy tarmoqlarda yoritilgan spirtli ichimliklarni sotib olish yuzasidan shartnoma tuzilganligi masalasi bo‘yicha “Saphir Distribution Co” MChJ bilan respublika tovar xom ashyo birjasining elektron portali (xarid.uzex.uz) orqali tuzilgan 2023-yil 27-fevraldagi 57-son shartnoma 2023-yil 6-aprelda bekor qilingan hamda spirtli ichimliklar xaridi amalga oshirilmagan.

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

"Telegram" ijtimoiy tarmog'idagi "Xushnudbek.uz" kanalida Hujjatlar nusxasini so‘rash qonuniymi? Byurokratiyadan qachon qutilamiz? mavzusidagi maqolada Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi 5 yil staji bor ayollar uchun tavsiyanoma berish uchun 3 turdagi hujjatlarning nusxasi so'ralayotganligi ma'lum qilingan.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son Farmoni bilan shaxsni tasdiqlovchi hujjatning nusxasi, mehnat daftarchalari va ularning nusxalari hamda O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni bilan jismoniy shaxs tomonidan o‘rta maxsus, professional (kasb-hunar) ta’lim muassasasi tugatilganligini tasdiqlovchi hujjatlar davlat xizmatlarini ko‘rsatishda, ishga qabul qilish jarayonida va boshqa ma’muriy tartib-taomillarni amalga oshirishda aholi va tadbirkorlik subyektlaridan talab qilish bekor qilingan.

Ushbu hujjat va ma’lumotlarning davlat organlari va tashkilotlari tomonidan aholidan talab qilinishi davlat xizmatlari ko‘rsatish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish deb hisoblanib, MJtKning 215-5-moddasiga asosan ma'muriy javobgarlik keltirib chiqarishi ma'lum qilinadi.

Adliya vazirligi tomonidan davlat organlari va tashkilotlariga (xususan, Oila va xotin-qizlar qo‘mitasiga ham) talab qilinishi bekor qilingan ma'lumot va hujjatlarni aholi va tadbirkorlik subyektlaridan talab qilmaslik bo‘yicha ogohnomalar yuborilgan.

Hurmatli fuqarolar! Davlat xizmatlari ko‘rsatishda hamda boshqa ma’muriy tartib-taomillarni amalga oshirishda  Sizdan talab qilinishi bekor qilingan hujjatlarni taqdim etish so‘ralganda Adliya vazirligining 1148-ishonch telefoniga murojaat qilishingizni so‘raymiz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_munosabat

Адлия тушинтириш беради

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари С.Уринбаева томонидан 15.05.2024 йилда бўлиб ўтган брифингда “ЛОРОБEН” дори воситасининг контрафакт нусхаси ишлаб чиқарилишига чек қўйилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Аммо кўплаб интернет нашрлари бу хабарни тарқатишда АСФАРМА Компаниясига тегишли бўлган асл “ЛОРОБEН” товар белгисининг суратларидан фойдаланишмоқда. Табиийки, ушбу ҳолат асл ЛОРОБEН маҳсулотига нисбатан инсонлар орасида ишончсизлик ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, юқоридаги каби кўринишда эълон қилинган постларни тўғирлаб юборишингиз сўралади.

Постда келтирилган видеода дори воситаларининг асли ва қалбакисини фарқлаш ҳақида тушинтириш берилган.
#Adliya_munosabat

Qashqadaryo viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i S. Nuriyevning ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan chiqishi yuzasidan Adliya vazirligi tomonidan o‘rganish o‘tkazildi.

Xususan, matbuot anjumanida ishtirok etgan jurnalistlar va blogerlar bilan suhbatlashildi va boshqarma xodimlarining tushuntirshlari olindi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari