#Адлия_онлайн
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тергов доирасидаги ҳамкорлиги ва биргаликдаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлари натижасида Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швейцария суд органларига оширилган.
Ундирилиши лозим бўлган жами сумма давом этаётган жиноий иш жараёнига боғлиқ бўлади, лекин тақрибан 686 миллион АҚШ долл. тенг.
Ушбу ишлар Швейцария судларида кўриб чиқилиб, тақрибан 336 миллион АҚШ доллар узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтиши хал бўлди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса якунига етмоқда.
Ҳозирги кунда, қўшимча тақрибан 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланди.
Ушбу битимнинг тузилишига 2 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ва ваколатли идоралари ҳамда Швейцариянинг Ташқи ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирликлари билан БМТ иштирокидаги самарали ҳамкорлик, шунингдек, пухта амалга оширилган ишлар ва бир неча давралардан иборат музокаралар бўлиб ўтди.
Мазкур битим ноқонуний орттирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.
Хусусан, маблағларни қайтариш Бирлашган миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Фонди” деб номланган кўп шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.
Кўриб турганингиздек, жамғарма тегишли функция ва ваколатларга эга бўлган ўзиги хос маъмурий-ташкилий тузилмага эга. Уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
Юқори даражадаги стратегик қўмита. Юқори даражадаги Стратегик қўмита реституция тўғрисида сиёсий мулоқотни амалга оширади, жамғарманинг тузилмаси ва стратегик йўналишларини белгилайди ва улар устидан назоратни амалга оширади. Юқори даражадаги стратегик қўмитанинг таркибини Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерациясидан бир нафардан вакил ташкил этади ва у ерда қарорлар тўлиқ консенсус асосида қабул қилади
Бошқарув қўмитаси. Бошқарув қўмитаси жамғарманинг бошқариш масалалари учун масъул орган ҳисобланади. Қўмита жамғарманинг операцион фаолияти, шу жумладан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тўлиқ консенсус асосида қарорлар қабул қилади. Унинг таркибига Ўзбекистон, Швейцария ва БМТдан бир нафардан вакил киради.
Котибият. Котибият БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координаторининг офисида жойлашган бўлиб, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори томонидан назорат қилинади. Котибият Бошқарув қўмитаси ва Юқори даражадаги Стратегик қўмитани уларнинг барча вазифаларининг амалга оширилишини таъминлайди ва жамғармани жорий бошқаришга масъулдир.
Маъмурий агент. Маъмурий агент БМТ Тараққиёт Дастурининг Нью-Йоркдаги Кўп шериклик траст жамғармаси офисидир. У жамғарманинг ўтказилган маблағларини бошқаради.
Бошқарув қўмита томонидан маъқулланган лойиҳалар БМТнинг иштирокчи ташкилотлари ҳамда БМТнинг ихтисослашган агентликлари томонидан амалга оширилади.
Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши. Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши миллий ва халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлади.
Кенгаш жамғарма ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди ҳамда консультатив ролга эга.
Умуман олганда, қайд этилган жамғарма маблағларни сарфлашда коррупцион хавф-хатарларни олдини олишга, очиқлик
ва ошкоралик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.
Қайтарилаётган маблағлар пировардида ижтимоий соҳага йўналтирилиши, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантиришга ишлатилиши режалаштирилмоқда.

#Adliya_xabari
Матбуот тадбирида қайд этилганидек, Швейцарияда жойлашган активлардан ташқари, Гулнора Каримова
ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳнинг бошқа хорижий давлатлардан ҳам жиноий активларини қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Франция Республикаси.
Франция Республикасидан 2020 ва 2021 йилларда тақрибан жиноий уюшган гуруҳ аъзоларига тегишли кўчмас мулкларни (Париж шаҳри яқинидаги 2 та қасрлар) сотилиши натижасида 20 миллион АҚШ долларига тенг пул маблағлари Ўзбекистонга қайтарилди.
Бельгия Қироллиги.
Бельгия Қироллигида ҳам жиноий уюшган гуруҳга тегишли бўлган активлар жойлашган. Уларни қайтариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мутасадди ташкилотлари ҳамда Бельгия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Таъкидлаш жоизки, Бельгияда тергов жараёни тугамаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида кўп маълумот ошкор қилиш имконияти мавжуд эмас.
Буюк Британия.
Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли бўлган 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида.
Латвия Республикаси.
Латвия Республикасида ҳам бир талай активлар мавжуд. Латвия суд органлари томонидан 2018 йили Ўзбекистон Республикасида чиқарилган ҳукмлар (Латвияда жойлашган активларни Ўзбекистон даромадига мусодара қилиш ҳақида) тан олинган.
Активлар 15 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг.) тенг олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуадан ташкил топган.
Бироқ, афсуски, бу борадаги барча ишлар ҳам осонликча амалга ошаётганлиги йўқ. Масалан, Латвиядаги юқоридаги активларни қайтаришда мураккабликлар юзага келмоқда. Шунга қарамай, ушбу давлатдаги активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Россия Федерацияси.
2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни (6 та хонадон) Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган.
Ҳозирги пайтда, ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Сотиш натижасида келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлиниши Москва шаҳар судининг қарорида ўз аксини топган.

Бундан ташқари бошқа мамлакатларда ҳам Г. Каримова ва унинг жиноий шериклари томонидан ноқонуний орттирилган ва Ўзбекистондан олиб чиқилган активларни қайтариш бўйича бир қатор давлатларда иш олиб борилмоқда. Жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Ўз навбатида ҳозирги кунга келиб, мазкур пуллар 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаблар қўрса бўлади.

#Adliya_munosabat
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилинмаганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига асосан “E-qaror” электрон тизимини 2021 йил республиканинг барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиб, қабул қилинаётган қарорларнинг мониторингини юритиш адлия органлари зиммасига юклатилган.
Шунга кўра, адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида ҳокимликларнинг ассосиз равишда эълон қилинмаган қарорлари аниқланган тақдирда, мустақил равишда тизимда тегишли ўзгартириш киритиш орқали уларни фойдаланувчиларга очиқ ҳолатда эълон қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида ҳокимликларнинг 1 800 дан ортиқ қарор ва фармойишлари ассосиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланди ҳамда ушбу қарорларни тизим фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши таъминланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, қонунчиликка мувофиқ ҳокимликлар томонидан айрим ҳолларда фойдаланилиши чекланган ахборотларни (мудофаа, хавфсизлик, шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ҳамда бошқалар) ўз ичига олган қарор ва фармойишлар қабул қилинади.
2. Мақолада келтирилган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 3 августдаги 788-14-0-Q/22-сонли ва 2022 йил 30 августдаги 895-14-0-Q/22-сонли қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинган, бироқ ушбу қарорлар фойдаланилиши чекланган ахборотларни ўз ичига олганлиги (мудофаа, хавфсизлик ва бошқалар) сабабли барча фойдаланувчилар учун эълон қилинмаган.
Адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини “E-qaror” электрон тизимида барча танишиши учун қулай шаклда очиқ эълон қилиб борилиши назоратда эканлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
@adliyangiliklari

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Nogironligi bo‘lgan shaxslar tomonidan tayyorlangan mahsulotlar IV Respublika savdo yarmarkasi o‘tkaziladi
Ushbu tadbir Adliya vazirligi tomonidan 2018-yildan buyon O‘zbekiston nogironlar jamiyati bilan hamkorlikda amalga oshirib kelinayotgan “Biz birgamiz” ijtimoiy loyihasi doirasida tashkil etilmoqda.
Yarmarkada o‘z uylarida turli xil buyum va mahsulotlar tayyorlash bilan shug‘ullanadigan, biroq ularni sotishda qiyinchiliklarga uchrayotgan nogironligi bo‘lgan shaxslar tayyorlagan mahsulotlar sotiladi.
Tadbir doirasida sayyor qabullar va taniqli san'atkorlar ishtirokida ko‘ngilochar tadbirlar o‘tkaziladi.
⏰ Vaqti va sanasi: 16—17-sentabr kunlari, 10.00 dan 17.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahri, Mirzo Ulug‘bek tumani, Temur Malik ko‘chasi, 3A-uy (“ECOBOZOR” savdo majmuasi)
Barchani yarmarkada faol ishtirok etishga, o‘zgalar parvarishiga muhtoj va turmushda qiynalayotgan nogironligi bo‘lgan shaxslarning yashash sharoitlarini yaxshilashga o‘z hissasini qo‘shishga chaqiramiz!

#Адлия_фахрийси
Устозлар ҳаёти биз учун ибрат
Дунёда шундай касблар борки, роҳатидан меҳнати, муваффақиятидан заҳмати кўп. Устозу мураббийларнинг фидойи меҳнатини ҳам шунга қиёслаш мумкин.
Устоз мураббийларнинг ҳаёт йўли, меҳнати ва ижоди қоронғи кечада шағамнинг нури зулматни ёритгани каби, бошқаларга ибрат ва намуна бўлади.
Ана шундай устоз муриббийлардан бири, Ҳалимбой Бобоевнинг ҳаёт йўлига қарасак, унинг ҳар бир дақиқаси мазмунли ва унумли ўтганининг гувоҳи бўламиз.
Болалиги уруш йилларига тўғри келган, бир бурда нон қадрини ҳис қилган устоз Ўзбекистон Конституцияси муаллифларидан биридир.
Қолаверса, Ҳалимбой Бобоев илмий доираларда ўз овозига, сўзига эга бўлган шахсдир.
Ҳалимбой Бобоевдек олийжаноб устозлар бугунги кунда ҳам Ўзбекистоннинг фахри ва ғуруридир.
Батафсил 👉https://minjust.uz/uz/press-center/news/104244/

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Biz_birgamiz
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар IV Республика савдо ярмаркаси ўтказилади
Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Ярмаркада ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
Тадбир санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
⏰ Вақти ва санаси: 16—17-сентябр кунлари, 10.00 дан 17.00 гача
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3А-уй (“ЭCОБОЗОР” савдо мажмуаси)
Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга, ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз!

#SCO2022
ШОС кенгайтирилган учрашувини мазкур ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
🎥 https://youtu.be/RfNQgD-8k0U
ШОС кенгайтирилган учрашувини мазкур ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
🎥 https://youtu.be/RfNQgD-8k0U
#Biz_birgamiz
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар IV Республика савдо ярмаркасига старт берилди
Ярмаркада ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
16—17-сентябр кунлари, 10.00 дан 17.00 гача
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3А-уй (“ЭКОБОЗОР” савдо мажмуаси) манзилида бўлиб ўтмоқда.
‼Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга, ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз!
Маълумот учун : Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.