Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ўтган ҳафта давомида мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги маълумотлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_31_йил #Мустақиллик_ёшлари

Сарвиноз Сунатиллаева: Қилаётган ишингиздан фархланаётган бўлсангиз, сиз тўғри йўлдасиз

Замонамиз ёшларининг ҳаётда бирор бир мақсадга эришишга бўлган интилиши, янгиликларга ўчлиги албатта яратилаётган имконият ва ишончнинг самараси деб бемалол айтиш мумкин.

Адлия тизимида ҳам ана шундай тиришқоқ ва ўз устида ишлашдан чарчамайдиган ёшлар фаолият кўрсатиши албатта қувонарли ҳол. Сарвиноз Сунатиллаева ҳам тизимнинг ёш ва умидли ходимлардан биридир.

Адлия вазирлигининг "Мустақиллик ёшлари" лойиҳаси доирасида бугун иқтидорли ёш ҳуқуқшунос қизимиз Сарвиноз ҳақида сўз юритамиз.

Сарвиноз бошқа тенгдош дугоналари сингари билим олиш,касб танлаш, ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнига эга бўла олиш имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқда. Албатта, она-отасининг, устозларининг кўмагида.

Батафсил видеолавҳада 👆🏻
Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
🥳Бугун www.ekolog.uz сайти жамоаси учун тарихий кун.

😊 Сайтимиз жамоаси "EKOLOG" JAMOAT BIRLASHMASI тузиб, Нодавлат нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2022- йил 9-августдаги 1034-сон ГУВОҲНОМАСИни олди.📄.☘️

📌Нодавлат нотижорат ташкилотимизнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экологик муаммоларни бартараф қилишда давлат органларига ёрдам бериш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат ва маҳалий ҳокимият органларининг табиатга нисбатан инсонпарварлик сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишда ёрдам беришдан иборат. 🌱

Адлия вазири, вазирликнинг ходимларига экология борасидаги ННТларнинг очилишини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!.😊

Насиб қилса келажакда катта лойиҳалар кутяпти бизни. 🚀

@ekologuz
#Adliya_xabari #tashabbus

⚡️Адлия халқ орасида” фестивали

Жорий йил 29 август куни Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль илк маротаба ўтказилди.

Тошкент марказий Эко боғида ташкил этилган ушбу тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари, адлия органлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кўплаб фуқаролар иштирок этишди.

Адлия вазирлиги масъули фестивални кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. “Ёшлар” радиоканали ҳамда “Ориат доно” радиоканали ижодкорлари билан ҳамкорликда қизиқарли ўйин ва викториналар ташкил этилди.

Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

● Вақти: АОКАда Бугун, 30 август куни соат 16:00

● Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосариАлишер Каримов, Олий суд, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_сентябрдан

📌 Фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Bu_muhim

yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

🔹Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?

🔹Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

❗️Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз
#Сўраган_эдингиз

Масъулияти чекланган жамият ва хусусий корхона фарқи нимада?

📊Юқоридаги инфографика ушбу саволга жавоб беради👆

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг!
#Adliya_onlayn


🔰“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

АОКАда Адлия вазири ўринбосариАлишер Каримов, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир