Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlarining faoliyati kengaytiriladi

👉Batafsil

@adliyangiliklari
ЭЪЛОН!

📌Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик вакилларини Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йилнинг 30 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказларига журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил қилинмоқда.

🚐 пресс-тур иштирокчилари махсус ажратилган транспортда вазирлик биносидан соат 15:00 да жўнаб кетади.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни пресс-турга таклиф этамиз. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақам орқали боғланишингиз мумкин:

+998 (71) 207-04-54
#Adliya_teleloyiha

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви йўлга қўйилди.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 30-март куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: "Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер олиш тартиби ҳамда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатлари".

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
⚡️Ўзбекистон медиаси: замонавий дискурс, чақириқлар ва трендлар
(Медиа Узбекистана: современный дискурс, вызовы и тренды)

Бугун айнан шу масалада Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (Центр развития современной журналистики) томонидан халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Мулоқот давомида ҳуқуқий ва рақамли саводхонлик, жамиятда медиасаводхонлик, таълим соҳасига медиасаводхонлик бўйича дарсларини киритиш масалалари, ОАВ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фейклар, уларни фарқлаш, ажратиш усуллари бу борадаги халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди.

Давлат органларининг очиқлиги, инфо майдонда уларнинг тутган ўрни, фейкларнинг олдини олишда юритилаётган очиқлик сиёсатининг аҳамияти, ахборот олиш манбалари ва чегаралари юзасидан ҳам нуқтаи назарлар билдирилди!!!

Бевосита фуқаролар ва ОАВ вакилларининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириш бўйича Адлиянинг тутган ўрни ҳақида алоҳида чиқишлар ҳам қилинди.

👉🏻https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=3127902390861390&id=100009249787631&comm
Ўзбекистон Адлия вазирлиги билан Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумнинг мақсади суд экспертизаси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилган ҳолда ушбу соҳада замонавий усуллар ва воситаларни қўллаш орқали жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишдан иборат.
Меморандум доирасида суд экспертизаси соҳасида институционал, ҳуқуқий ва методологик муаммолар бўйича тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш, ўқув курслари, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш кўзланмоқда.
Ҳужжат суд экспертизаси соҳасида замонавий илмий усуллар ва воситаларни қўллаган ҳолда экспертизанинг янги турларини амалиётга татбиқ этиш учун хизмат қилади.
Ўзбекистон телеканалида соат 12.00да тўғри тўғри эфирда ''Юридик клиника '' кўрсатувини ўтказиб юборманг

Саволлар бўлса 71.233-75-74 телефон рақамига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.

Мавзу:Фуқароларнинг ер олиш тартиблари,ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаш оқибатлари

Онлайн трансляция 👉https://youtu.be/-2RyPBr3-DM