Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Адлия вазирлиги ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти кенгайтирилди
Жорий йилнинг 1 июнь куни адлия вазири Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида, Ангор туманида фаолият юритаётган «Аёл ва шодлик» аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази фаолияти билан танишиб, ташкилот фаолиятидаги муаммоларни ўрганган эди.
Учрашув давомида марказ директори Г .Юсупова марказда махсус тикув машинкалари етишмаётганлиги, агар зарур тикув машинкалар билан қўллаб қувватланса бошқа туманларда ҳам фаолиятини йўлга қўйиб чекка ҳудудларда ҳам темир дафтарга киритилган аёллар ва ёшларни бепул тикувчилик касбига ўргатишини маълум қилган эди.
Бугун Адлия вазирлиги томонидан ННТларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида марказга 5 дона махсус тикув машинкалари етказиб берилди.
Марказ ҳам ўз фаолиятини кенгайтириб Музработ туманининг “Наврўз” маҳалласида аёллар ва ёшларни тикувчиликка ўргатиш бўйича махсус ўқув курси ўз фаолиятини бошлади.
@adliyangiliklari

Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коррупционерлар қора рўйхати шакллантирилади, давлат хизматчилари даромадлари декларация қилинади, ишга қабул фақат очиқ танлов асосида бўлади, раҳбар кадрлар мажбурий ротацияси йўлга қўйилади — Президент топшириғи билан коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратишга қаратилган Фармон ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
#Timesuz
#Timesuz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
Лойиҳаларда:
👉 “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш;
👉 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
👉 Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
👉 2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш;
👉 даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш ва бошқа шу каби коррупцияга қарши кескин чораларни қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.
Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/d/46830
https://regulation.gov.uz/uz/d/46843
Мазкур лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирамиз.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаларида кўзда тутилаётган масалалар 👆
Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/d/46830
https://regulation.gov.uz/uz/d/46843
Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/d/46830
https://regulation.gov.uz/uz/d/46843
#Фармон_лойиҳаси
“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилиши белгиланмоқда.
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда.
Муҳокамаларда 👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/46830 ва https://regulation.gov.uz/uz/d/46843да фаол бўлинг! Сизнинг фикрингиз муҳим!

Юридик техникумга кириш юридик университетни "НАҚД" қилмайди ёхуд тушунмайдиганларга яна тушунтирамиз...
Бир неча кунлардан бери ижтимоий тармоқларда юридик техникумлар талабалари, уларнинг яқинлари томонидан билдирилаётган эътирозлар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган эди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Адлия вазирлиги вакили ҳамда ТДЮУ раҳбарияти томонидан АОКА анжуманлар залида очиқ мулоқот бўлди. Савол берадиганларга ҳеч бир тўсиқ қўйилмади. Жараён Узрепорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Тушунтирилди, бироқ муҳокамалар ҳалигача давом этмоқда.
Тўғри, тартиб ўзгарган, аниқроғи 2018 йилги тартиб бўйича белгиланган чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ўтказиладиган суҳбатнинг ўрнига инсон омилини камайтириш, шу орқали таниш-билишчиликнинг олдини олиш мақсадида битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши белгилаб қўйилган. Бу 2020 йилнинг октябрь ойида юз берган эди.
Эски тартиб бўйича ҳам юридик техникум талабалари ТДЮУга кириш учун йўлланма олишлари ва ТДЮУда суҳбатдан ўтиши (чет тилини билиш даражаси камида B1 даражада бўлиши шарт эканлиги) олдиндан маълум эди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Шу билан бирга, низомга ўзгартиришлар 2020 йил 30 октябрда киритилган. Техникум талабаларида камида 8 ой муддат бор эди. Агар талаба инглиз тилини B1 даражада билса, унда IELTSдан 5.5 даражадаги сертификат қўлга киритиш муаммо бўлмайди, деб ўйлаймиз.
Шу вазиятдаги талабанинг важларини тушуниш ва унга тушунтириш мумкин, лекин буни баъзи юрист/блогерларнинг ўзлари тушунишни истамаяпти.
Юридик техникум талабаларининг иш билан таъминланиши масаласига тўхталсак, бу жараён мурожаатда айтилганидек "кўзбўямачиликдан иборат бўлган Меҳнат ярмаркалари" орқали имкон қадар ҳал этиб келинмоқда.
2019/2020 ўқув йилида юридик техникумларини 4 364 нафар талаба битирган. Шундан, 1 542 нафар (35,3%) битирувчининг бандлиги таъминланган. Ишга жойлашиш бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилояти юридик техникумида қайд этилган (575 нафар битирувчидан 498 нафари ёки техникумнинг 86,6% битирувчиси иш билан таъминланган).
P/S: Қарорларнинг қанчалик мўрт эканлигини биладиган даражада эксперт бўлиш учун энг камида қарорнинг олдинги таҳририни топиш ва уни таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш керак...

Telegram
YURISTKADR
Бизга келган мурожаат.
Ассалому алайкум Саидали ака. Сизга бир илтимосим бор эди. Ҳозирда республика бўйича минглаб йигит қизларни қийнаётган масала. Яъни хабарингиз бўлса керак Юридик техникумларда бўлаётган муаммолар.
Ҳозирда шу ўқув йилида Республика…
Ассалому алайкум Саидали ака. Сизга бир илтимосим бор эди. Ҳозирда республика бўйича минглаб йигит қизларни қийнаётган масала. Яъни хабарингиз бўлса керак Юридик техникумларда бўлаётган муаммолар.
Ҳозирда шу ўқув йилида Республика…
Forwarded from Huquqiy axborot
#Лойиҳа
Коррупциявий жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестри юритилиши таклиф қилинмоқда
Мазкур Фармон лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага жойлаштирилган бўлиб, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
📍Лойиҳа билан батафсил танишиш: https://cc.uz/167jj
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коррупциявий жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестри юритилиши таклиф қилинмоқда
Мазкур Фармон лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага жойлаштирилган бўлиб, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
📍Лойиҳа билан батафсил танишиш: https://cc.uz/167jj
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти адлия вазири билан учрашди
Жорий йилнинг 23 июнь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув бошида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига ташриф буюрилиб, Сэр Сума Чакрабарти Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси С. Чакрабарти ҳамда адлия вазири Р. Давлетов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, хусусан коррупцияга қарши кураш ҳамда инглиз ҳуқуқини қўллаш соҳасида эришилган натижалар, шунингдек қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди.