Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_Муносабат

‼️Адлия вазирлиги: Фермер ғалласини тортиб олган қонунбузарлар жазоланади!

Мамлакатимизда айни дамларда заҳматкаш деҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ғалла хирмонга йиғилмоқда. Шундай пайтда, фермерлар ҳосилининг давлат режасидан ортиқча қисмини ҳам тортиб олиш ҳолатлари, шунингдек, эгасининг розилигисиз омборидан ҳосилни олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Шу ўринда, Адлия вазирлиги қонунларни менсимасдан фермернинг режадан ортиқча ғалласини тортиб олаётган айрим мансабдор шахсларга амалдаги қонунчиликни эслатиб, уларга нисабатан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантиради.

Биринчидан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга кўра фермер етиштирган маҳсулот унинг мулкдир ва у давлат ҳимоясида. Конституциянинг 53-моддасига кўра хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Худди шундай, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда ҳам тадбиркор ҳисобланган фермерларнинг мулки давлат томонидан ҳимояланиши кўрсатилган бўлиб, фермерларнинг мулкий ҳуқуқларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий (9,8 млн. сўмдан 19,6 млн. сўмгача жарима) ва жиноий (7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) жавобгарлик белгиланган.

Иккинчидан, режадан ортиқча ғаллани олиш мақсадида фуқароларнинг уй-жойларига уларнинг рухсатисиз кириш Конституциянинг 27-моддасига тўғридан-тўғри зид келади ва айбдор Жиноят кодексининг 142-моддасига кўра 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Учинчидан, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига асосан, фермерлар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга кўра фермерлар давлат эҳтиёжлари учун етиштирган ҳосилни контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмларда етказиб беришга мажбурдир.

Контрактация шартномаларида назарда тутилган мажбуриятдан ортиқ ҳажмда маҳсулот талаб қилиш қонунчилик ҳужжатларига зид ҳисобланади.

Шартномавий муносабатлар бўйича вужудга келган низолар фақат ўзаро ёки суд тартибида ҳал этилиши лозим. Бундай ҳолатларда зўравонлик ишлатиш ёки ўзгача усулда ноқонуний мажбурлаш – қонун бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликни келтириб чиқаради.

Адлия вазирлиги тегишли мансабдор шахслар ва давлат хизматчиларини қонунларни ҳурмат қилишга ҳамда фермерларнинг ҳуқуқларини бузмасликка чақиради.

Қонунни менсимаган ва фермерларнинг ҳуқуқларини бузган ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилиши ҳақида яна бир маротаба огоҳлантирамиз.

Ҳурматли фермерлар, ҳуқуқингиз бузилган ҳар қандай ҳолатда, зудлик билан адлия органларига (“1008” – телефон рақам ёки @fermermadadbot – телеграм орқали) мурожаат қилинг.

Сизнинг ҳуқуқларингиз албатта ҳимоя қилинади!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари #Адлия_муносабат #Эслатма

«Самосуд» учун қандай жазолар бор?

“Ўзича судлаш” (самосуд) бу ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган ёки ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахс ҳақида тегишли давлат органига хабар бермай, уни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда жазолаш ҳисобланади.

Конституциянинг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Яъни, тегишли суднинг қарорисиз бировни айбдор ҳисоблаш ҳам, жазолаш ҳам мумкин эмас.

Шунингдек, ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса,фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.

Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлие белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, –

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, ўзича судлаш (самосуд) оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “л”-банди яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари #Адлия_муносабат #Эслатма

«Самосуд» учун қандай жазолар бор?

“Ўзича судлаш” (самосуд) бу ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган ёки ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахс ҳақида тегишли давлат органига хабар бермай, уни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда жазолаш ҳисобланади.

Конституциянинг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Яъни, тегишли суднинг қарорисиз бировни айбдор ҳисоблаш ҳам, жазолаш ҳам мумкин эмас.

Шунингдек, ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса,фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.

Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлие белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, –

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, ўзича судлаш (самосуд) оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “л”-банди яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.
#Адлия_муносабат

‼️“ФЕРМЕРГА МАДАД” ҳуқуқий акцияси доирасида адлия органлари томонидан фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари таъминланмоқда

Қарши туманида фаолият олиб бораётган “Ражаб момо” фермер хўжалиги раҳбари С.Маматовнинг турли хил ижтимоий тармоқларга, хусусан Daryo.uz сайтига “Қаршида фермернинг режадан ортиқча ғалласи ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида тортиб олинди.” ( https://dy.uz/sKXvH) сарлавҳаси остида чиқарилган мақола Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Адлия бошқармаси томонидан кўрилган қонуний чора-тадбирлар натижасида мазкур мурожаат қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги томонидан ортиқча топширилган арпа маҳсулоти натура шаклида қайтариб олиб берилиши ҳамда қолган арпа маҳсулоти ҳақини бозор нархида тўлаб бериш бўйича тарафлар ўртасида расмийлаштирилган фьючерс шартномасига қўшимча келишув тузилиши таъминланди.

Қашқадарё вилоят
адлия бошқармаси
#Адлия_муносабат

⚡️Адлия вазирлиги: “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасида соҳани вазирлик назоратга олиши белгиланмаган

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (https://regulation.gov.uz/uz/d/51721).
Лойиҳа бўйича ижтимоий тармоқлар орқали турли хил, хусусанАдлия вазирлиги бепул юридик ёрдам соҳасини ўз таъсири ва назорати остига олмоқда” ва бошқа шунга ўхшаш фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Адлия вазирлиги билдирилган айрим фикр ва мулоҳазалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил👉🏻 https://minjust.uz/uz/press-center/news/102738/
#Адлия_муносабат

Нормани тўғри талқин қилайлик!

Бугун “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонун билан ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин бўлди.

Ижтимоий тармоқлар орқали “энди машина бошқараётганда ҳам телефондан фойдаланиш мумкин” ёки “рулда бўлган ҳолда телефонда гаплашишга рухсат берилди” ва шунга ўхшаш хабарлар тарқалмоқда.

Аслида қандай

Киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга телефондан фақат “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар орқали фойдаланишга рухсат берилмоқда. Бу телефондан фойдаланишга ёки унда гаплашишга рухсат берилди дегани эмас.

Агарда ҳайдовчилар рулда бўлган вақтида телефондан “bluetooth”СИЗ, қулоқчинСИЗ ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитураларСИЗ фойдаланса жавобгар бўлади. Шуни унутмаслик лозим.

Шунингдек, Қонун билан машина салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатишга рухсат берилди, яъни бунинг учун аввал мавжуд бўлган жавобгарлик олиб ташланди.

Ҳурматли Ҳайдовчилар!
Транспорт воситасини бошқариш пайтида машина салонининг олд қисмидаги монитор (дисплей)да теле- ёки видеодастурларни томоша қилиш жавобгарликка сабаб бўлишини ёдда тутинг . Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-2 – моддасига кўра, БҲМнинг бир баравари (ҳозирда 270 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Салоннинг олд қисмидаги монитор (дисплей)дан йўналишни аниқлаш ёки узоқ манзилни яқин қилиш мақсадида “GPS” қурилма сифатида фойдаланиш мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабат

Ўқувчилар таълимдан ташқари ишларга жалб қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги мактабларнинг бирида меҳмонларни кутиб олиш учун мактаб ўқувчилари чиқарилганлиги бўйича маълумотлар тарқалди.

Конституцияга кўра, ҳар ким бепул билим олиш ҳуқуқига эга ва мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Ўқувчилар таълимдан ташқари ишларга жалб қилинадими?

ЙЎҚ.

📌 “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ таълим ташкилотларида таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.

Таълим тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Таълим ташкилоти раҳбарлари ва масъул ходимларидан таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмасликлари талаб этилади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан адлия органлари томонидан ўрганиш олиб борилаётганлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабат

Шахсга доир маълумотларнинг ОАВ (шу жумладан ижтимоий тармоқлар) орқали эркин фойдаланилишига йўл қўйилмайди

Ижтимоий тармоқларда туманлар Халқ депутатлари Кенгашларининг шахсга доир маълумотларни ўзида акс эттирган қарорлари очиқ фойдаланишда бўлганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Вазирлик томонидан ўрганиш ўтказилиши натижасида ҳақиқатдан ҳам бир қатор туман Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ёпиқ тусда қабул қилиниши лозим бўлган қарорлар очиқ шаклда қабул қилинганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатдан сўнг Адлия вазирлиги томонидан Э-қарор электрон тизимидаги барча қарорлар ҳатловдан ўтказилиб, шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган барча қарорлар ёпиқ шаклга ўтказилди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабат

ФҲДЁ органлари тугатилмайди

Ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органлари тугатилармиш деган асоссиз миш-мишлар тарқалди.

Шу муносабат билан ушбу масалага ойдинлик киритиб ўтишни зарур деб топдик.

Ҳозирги кунда никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Никоҳ уйлари фақат никоҳни расмийлаштиради. ФҲДЁ бўлимлари томонидан эса 4 та (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) турдаги ҳаракатлар амалга оширилади.

Аслида, Никоҳ уйлари мустақиллигимизнинг илк йилларида барча ФҲДЁ органларида етарлича шароит бўлмаган, бинолар билан боғлиқ муаммолар фонида аҳолининг никоҳни тантанали қайд этилишига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун айрим ҳудудларда ташкил этилган эди.

Ҳозирги кунда, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши туфайли барча ФҲДЁ органларида никоҳни тантанали қайд этиш учун алоҳида хоналар ва шароитлар яратилган.

Шундан келиб чиқиб, никоҳ уйларини сақлаб туришнинг зарурияти қолмаганлиги сабабли, никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад эса адлия органлари фаолиятини оптималлаштириш, ходимларга келаётган иш юкламасини тўғри тақсимлаш, бинолардан унумли фойдаланишдир.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабат

Халқаро грантлар шаффоф ва қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади

Давлат органларининг ННТлар томонидан халқаро грантларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишига оид Ҳукумат қарори ижтимоий тармоқда айрим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, мазкур қарор юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Биринчидан, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, давлат ННТларни қўллаб-қувватлаш шакллари ва шартларини белгилайди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, ННТларнинг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.

Ҳукуматнинг юқорида қайд этилган қарорининг асосий мақсади эса, грантларни амалга оширишда ННТларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг манзилли олиб борилишига ҳисса қўшишдир.

Ҳужжатнинг бирор бир қоидаси ННТларга халқаро грантларни олишда бюрократик тўсиқ ёки чеклов ўрнатишга қаратилмаган, аксинча бу борда ННТлар кўмак кўрсатишнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш кўзланган.

Иккинчидан, мазкур ҳужжат билан олдин амалда бўлган қоидалар, яъни айнан грант лойиҳалари доирасида ишларни биргаликда самарали ташкил этиш учун ННТларга ортиқча юк эмас, кўмак назарда тутиляпти.

Ҳозир ҳам ННТлар халқаро грантлар олиб, уларни давлат органлари билан биргаликда ва ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Шу билан бирга, ННТларнинг халқаро грантларини амалга оширишда давлат органларининг фаолиятида ягона ёндашув бўлмаган. Айрим давлат органларининг ННТлар билан ишлаши эътибордан четда қолиб келган. Эндиликда эса, миллий ҳамкорни бириктириш орқали давлат органларига ННТларга ёрдам бериш мажбурияти юкланмоқда.

Учинчидан, ННТларнинг грант олиш жараёнлари билан боғлиқ фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган тартиб жорий қилинмади.

Қонунчиликка мувофиқ, ННТлар халқаро ННТлар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

Бунда, хорижий ҳамкорларидан пул маблағлари олишни адлия органлари билан олдиндан келишиб олиш мажбурияти амалдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида белгилаб қўйилган.

Ушбу қарорда хорижий манбалардан олинган маблағлар доирасида грант лойиҳалари амалга оширилиш жараёнида, фақат ва фақат давлат органлари зиммаларига қўшимча вазифалар юклатилмоқда, йўл хариталари тузилади ва ижроси биргаликда таъминланади ва мониторинг қилинади.

Қарорга асосан ҳамкор давлат органини танлашда ННТларнинг фикри, таклифи устунликка эга бўлади.

Ҳужжатнинг 11-бандида миллий ҳамкор ННТга грант лойиҳасининг сифатли, ўз вақтида амалга оширилишида амалий ёрдам бериш учун масъул эканлиги, бунда миллий ҳамкорнинг ННТ ички ишларига аралашишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

Қайд этиш лозимки, давлат органлари грант бўйича тегишли режаларни ишлаб чиқишда, ННТларга зарур маълумотларни вақтида тақдим этишда, грант доирасидаги муаммоларни зудлик билан ҳал этишда ННТларга ёрдам беради.

Лойиҳаларнинг янада самарадор бўлиши учун, зарурат бўлса, тавсия ва таклифлар бериш билан чекланади холос.

Грантлар ижросига, амалга ошириш усулига давлат органларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. ННТлар бу борада мустақил, уларнинг грантлар бўйича позициясини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Жараёнлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди, давлат органларининг ННТларга амалий кўмак бериш бўйича масъулияти оширилди, уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Қолаверса, қарордан кўзланган мақсад – ҳар бир грант ҳақиқий самара беришига эришиш ва грант доирасидаги ҳамда давлат органларининг тегишли соҳадаги фаолияти ҳамоҳанглигини таъминлашга бўлган ҳаракат Ўзбекистоннинг айнан ташқи кўмакка янада кўпроқ очилаётганлигидан далолат беради.

Қонунларда белгиланган ННТлар фаолиятига оид кафолатлар таъминланади.

Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш, ННТларга кўмак бериш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг фаол иштирок этишини вазирлик қўллаб-қувватлайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабат

Давлат хизматчисининг совға олишини тартибга солиш коррупцион хавфларни бартараф қилади

Мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати тизимини тартибга солишга қаратилган махсус қонун қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солиш имкони яратилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида коррупцион хавфни минималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқларда, электрон оммавий ахборот воситаларида турли нотўғри талқинлар пайдо бўлмоқда. Қуйида низомдан кўзланган асосий мақсад ва бу йўналишдаги хориж тажрибасидан айримларига тўхталиб ўтамиз.

Биринчидан, бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда давлат хизматчилари томонидан турли маросимлар, тадбирлар, учрашувлар давомида совғалар бериш ва қабул қилиш анъанаси мавжуд. Бу анъана меҳмондўстлик, иш юритишда ўзаро ҳурмат каби қадриятлар устига қурилган. Низом лойиҳасидан асосий кўзланган мақсад эса давлат фуқаролик хизматчиларининг мана шу қадриятларини ҳуқуқий тартибга солиш, унинг коррупцион хавфга айланмасдан туриб аниқ чегараларини белгилашдан иборат.

Умуман олганда, низом лойиҳаси орқали давлат фуқаролик хизматчиси томонидан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш талаблари ҳамда аниқ мезонлари белгиланади.

Иккинчидан, низом лойиҳасида совға қабул қилишнинг талаблари, аниқ миқдори белгиланган. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан совғалар фақат хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин. Умумий қоидага кўра совғанинг қиймати БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.

Ушбу нормалардан англашиладики, давлат фуқаролик хизматчилари фуқаролар ёки бевосита бошқа манфаатдор шахслардан муайян ишни ҳал қилиб бериш ёки келгусидаги манфаатлар учун совға олмайди, бу қонунлар билан тақиқланган.

Низом лойиҳаси – давлат фуқаролик хизматчиларига фуқаролардан совға олишига рухсат бермайди!

Учинчидан, давлат фуқаролик хизматчиларининг совға олиш масаласи бир қатор ривожланган давлатлар томонидан ҳуқуқий тартибга солинган, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси қабул қилиши мумкин бўлган бир марталик совғанинг қиймати АҚШда 20 доллар, йиллик миқдори сенаторлар учун 350, конгрессменлар учун 250 АҚШ долларидан ошмаслиги лозим, Сингапурда 50 сингапур доллари, Буюк Британияда 140 фунт стерлинг (160 АҚШ доллари), Францияда 35 евро (34 АҚШ доллари), Россия Федерациясида 3 минг рубль (49 АҚШ доллари) Грузияда 150 лари (54 АҚШ доллари) этиб белгиланган.
Мазкур низом лойиҳаси давлат фуқаролик хизматида коррупциянинг олдини олиш соҳасида ҳуқуқий базани такомиллаштиришга хизмат қилади.

ОАВ, журналистлар ва блогерларни қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг лойиҳаларини кенг жамоатчиликка етказишда нотўғри талқинга йўл қўймасликка чақирамиз.
#Адлия_муносабат

Ҳар бир шахс бошқаларнинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда очиқдан очиқ ёки турли яширин шахсий саҳифалар, гуруҳлар орқали шахснинг қадр-қимматини камситиш орқали ҳақорат қилиш ва уни шарманда қилишга қаратилган ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, туҳмат қилганлиги учун 2018–2022 йилларда 11 574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни шу даврда ОАВ ёки интернет орқали ушбу жиноятни содир этган 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

ОАВ ва интернет тармоғи орқали ҳақорат қилиш билан жиноятини содир этганлиги учун 2020 йилда 16, 2021 йилда 31, 2022 йилда 58 нафар шахслар суд томонидан айбдор деб топилиб, тегишли жавобгарликка тортилган.

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатганлик учун 2021-2022 йилларда 159 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, ахборот майдонида туҳмат, ҳақорат, шахс қадр-кимматини камситиш каби жиноятларга қарши кураш бугун пайдо бўлиб қолмаган, балки сўз эркинлигини таъминлаш билан параллел равишда мунтазам кечаётган жараёндир.

Адлия вазирлиги мазкур ҳолатларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланганлигини яна бир бор эслатади.

Батафсил 👉https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid034uiVGqZqZhCxnQVVTgDBcjLVoy3mK14uKfCwauYiVgibnjWSv8btCuDyY9yEaNk5l&id=100069377732222&mibextid=Nif5oz
#Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: Ўзбекистон Республикаси блогерлар ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси блогерлар ассоциацияси вакили деб ўзини таништирган фуқаро ва давлат органи вакили ўртасида вужудга келган баҳс юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси блогерлар ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Маълумот ўрнида билдириладики, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошириши – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими