Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2020 йил 9 октябрь куни соат 15:00 да “Мерос ишларини расмийлаштиришнинг узига хос хусусиятлари” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Мерос иши қандай тартибда очилади.
2. Мерос ишларини расмийлаштириш тартиби.

Фуқаролар мерос ишига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда идоравий ҳужжатлар тўлиқ электрон тизим орқали қабул қилинади. Хўш, электрон тизимнинг эски тизимдан қандай афзалликлари бор?
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Ҳозир Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2020 йил 9 октябрь куни соат 15:00 да “Мерос ишларини расмийлаштиришнинг узига хос хусусиятлари” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилмоқда .

Саволларга Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ходимлари ва нотариуслар жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Мерос иши қандай тартибда очилади.
2. Мерос ишларини расмийлаштириш тартиби.

Ютубда кузатиш учун :
https://www.youtube.com/embed/X4rTxqb3nRs
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

📣 Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади

🔰
Танлов 12 октябрь куни бошланиб, қуйидаги 3 босқичда бўлиб ўтади:
👉 1-босқич. @huquqiyaxborot”га дўстларингизни жалб қилинг.
👉 2-босқич. Тест саволларига жавоб беринг.
👉 3-босқич. Суҳбатда иштирок этиб, ғолиб бўлинг.

🔰 Ғолиблар қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

📱 1-ўрин – iPhone 11 Pro;

💻 2-ўрин – Ноутбук;

🛹 3-ўрин – Электрон самокат.

🎉 Танлов ғолиблари Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.

Танловнинг 1-босқич шартлари билан бу ерда танишинг.

ℹ️ Эслатма: Олий юридик маълумотга эга шахслар, юридик соҳада таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари танловда иштирок этиши тақиқланади.

Танлов харажатлари ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳуқуқни билиш фойдали. Билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилди

Автомобилларнинг орқа ён ойнасини тонировка қилиш нархи арзонлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари этиб белгиланди. Орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартириш тўлови миқдори эса аввалгидек сақланиб қолди

Ҳукуматнинг 9 октябрдаги тегишли қарори билан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган — БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).

Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.

ЎзА

@Rasmiy_xabarlar_Official
Шанба ва якшанба куни ишлайдиган нотариуслар

2020 йил 10-11 октябрь кунлари республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда ва сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

Батафсил: https://telegra.ph/palata-10-09
Forwarded from UzReport.news
"Volontyorlik faoliyatining huquqiy asoslari" – Adliya vazirligi mas'ul xodimi Zafar Mustafoqulov ishtirokida brifing boshlandi.

https://youtu.be/KmIH5jydyos

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/688613018421021/
Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Соҳани ривожлантириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб киришга қаратилган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллий товар белгиларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Состоялось совещание по совершенствованию охраны объектов интеллектуальной собственности.
Поставлена задача разработать трехлетнюю программу развития сферы, внедрения научных достижений в каждое ведомство и отрасль.
Указано на важность налаживания подготовки оценщиков совместно со Всемирной организацией интеллектуальной собственности.
Глава государства уделил особое внимание вопросам международной регистрации отечественных товарных знаков.

#Mirziyoyev #yigilish #intellektualmulk #brend

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилганидан буён ўтган даврда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласига ташриф буюрди. Бу ерда 40 та беш қаватли уйдан иборат янги мавзе барпо этилди.
- Қудратимиз борлигига, бирлашсак, меҳрли бўлсак, кўп ишларни амалга оширишимизга ҳамма инонди, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев танишув чоғида.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область для ознакомления с созидательной работой, проделанной в регионе после прорыва дамбы Сардобинского водохранилища.
Глава государства посетил махаллю «Хакикат» Мирзаабадского района. Здесь возведен новый массив из 40 пятиэтажных домов.
- Все убедились - если мы объединимся, будем заботиться друг о друге, то способны сделать многое, и в этом наша сила, - сказал Шавкат Мирзиёев в ходе ознакомления.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #yangiuylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter