#Фикримча..
Аслида ОАВ вакиллари билан ишлаш унчалик ҳам қийинчилик туғдирмайди.Фақат очиқ сиёсат юритган раҳбаргина уларни тушуна олади ва уларнинг чақириқларига лаббай дея жавоб беради.

#Эълон
📌Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри Миробод туманида “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
▶️ Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши белгиланган.
🏠 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 38-уй. (Мўлжал: собиқ “Perfectum mobile” биноси.
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
___________________________________
#Объявление
📌 6 декабря текущего года в 11:00 в Мирабадском районе города Ташкента состоится официальная церемония открытия центрального офиса негосударственной некоммерческой организации в форме учреждения «Мадад».
▶️ В данной церемонии ожидается участие депутатов Законодательной палаты и членов Сента Олий Мажлиса Республики Узбекистан, представителей министерств и ведомств, негосударственных некоммерческих организаций, международных организаций и средств массовой информации.
🏠 Адрес: город Ташкент, Мирабадский район, улица Т. Шевченко, 38 (Ориентир: бывшее здание «Perfectum mobile»).
✅ Подписаться на канал: https://t.iss.one/adliyangiliklari

Telegram
Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews
🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat

Кадрлар билан ишлашда Британия тажрибаси ўрганилмоқда
Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Буюк Британия кадрлар сиёсатини ўрганиш учун Лондонда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ушбу хизмат сафари Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британия Халқаро ҳамкорлик агентлиги (GPI) ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.
Ўтган 2 кун давомида Буюк Британия ҳукумати вакиллари билан давлат хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми, ижтимоий ҳимояси, шу билан бирга фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби билан танишдилар.
Ўтказилган учрашувлар давомида Ўзбекистон вакиллари давлат хизматига киришиш,уни ўташ ва фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятини тартиб солувчи қонунчиликни ўргандилар. Ушбу масала юзасидан фикрлар алмашилди, Британия тажрибаси таҳлил қилинди.
Сафар доирасида кадрлар билан ишлаш амалиёти бўйича қатор идора вакиллари билан мулоқот қилиш режалаштирилмоқда.

#Лондон
Британия музейи...
Кадрлар билан ишлашда Британия тажрибасини ўрганиш доирасидаги хизмат сафаримиз давомида Британия музейида ҳам бўлдик.(Дастурдан ўрин олганди)
Британия музейи Франциянинг Лувр музейидан кейинги ўринда турувчи дунёнинг йирик музейларидан бири. У тарихий -археологик маскан ҳисобланади. Маълум бўлишича, у 1753 йилда Британия парламенти акти асосида ташкил этилган.
У ерда бўлганимизда турли давлатлар тарихига оид археологик экспонатларни кўрдик. Ислом олами, Марказий осиёга оид заллари ҳам ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда...
P.S. Расмлар орқали бошқа бўлимларга оид экспонатларни ҳам кўришингиз мумкин.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2447871448864491&id=100009249787631

Лондон метроси
Дунё бўйича Лондон метрополитени энг йириклардан ҳисобланади.У 11 та линия ва 270 та метро бекатини қамраб олган.Бизга ҳамроҳлик қилувчи Маргаретнинг фикрича, ўрта ҳисобда метродан ҳар куни 3 млн.га яқин одам фойдаланади. Метро лондонликлар учун қулай транспорт. У ерости ва устида ҳам юради. Ўзимиз ҳам ҳар куни у орқали керакли манзилимизга боряпмиз.Ҳамма ёқда вай фай. Одамларни қўлида китоб , газета. Ҳамма ўзи билан овора. Поездлар қатнови оралиғи ҳам узоқмас. Борадиган манзилингизни аниқ билсангиз кифоя...
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2447442805574022&id=100009249787631

Йўл йўлакай олинган суратлар...
Ўша ерга бориб Биг Бенни енида суратга тушмабсизде дегувчилар учун маълумот.Ўша машҳур жойда ҳозир қайта таъмирлаш ишлари (Лондон бўйлаб шунақа.Деярли кўп жойлари реконструкция қилинмоқда) кетяпти.Буни расмдан ҳам кўриб билиб олишингиз мумкин.
Лондон ўз архитектурасига ва қиёфасига эга, деб бемалол айта оламиз.Сабаби бир неча асрлик тарихига оид дизайнга эга иншоотлари, ҳар қандай одамда катта қизиқиш уйғота олади. Бу ерликларнинг фикрича,айнан шунинг учун ҳам дунёнинг кўплаб жойларидан келувчи туристлар оқими кўп...
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2446411665677136&id=100009249787631

Адлия вазирлигида “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони илк марта соҳибларига топширилди
Бугун Адлия вазирлигида адлия органлари ходимлари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Конституция кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан адлия вазири Русланбек Давлетов йиғилганларни кириб келаётган буюк байрам – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан қутлади.
Шунингдек, вазир нутқида Конституция ва қонунларнинг аҳамиятини, бугунги кунда қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар алоҳида таъкидланди.
Тадбирда Президент Фармони билан таъсис этилган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони илк марта ўз соҳибларига топширилди. Ушбу нуфузли мукофот билан аҳоли орасида ҳуқуқий маданияни кенг тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётган турли касб эгалари ва жамоатчилик фаоллари тақдирландилар.
Бундан ташқари, бир гуруҳ адлия ходимлари самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун адлия вазири буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати ва “Constant Trading” МЧЖ маъмуриятининг қўшма баёноти
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати ва “Constant Trading” МЧЖ маъмурияти www.qalampir.uz веб-сайтида 2019 йил 5 декабрда эълон қилинган “Адлия вазирлигининг иши “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги саҳнани эслатди” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан “Constant Trading” МЧЖга кредит берилиб, ушбу кредит таъминоти сифатида жамиятга тегишли кўчмас мулк гаровга олинган.
Мазкур корхона мол-мулки билан боғлиқ низо 2019 йил 18 июлда Фарғона шаҳар маъмурий судида ва 2019 йил 29 августда вилоят маъмурий судида кўриб чиқилиб, “Constant Trading” МЧЖнинг мулк ҳуқуқига доир ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган.
Ушбу хусусийлаштирилган кўчмас мулк бўйича хусусийлаштириш натижаларини бекор қилиш бўйича Олий судда иш кўриб чиқилаётган вақтда, ушбу масалада тушунтириш беришни сўраб банк томонидан жорий йилнинг 21 октябрида Адлия вазирлигига мурожаат қилинди.
Адлия вазирлиги АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг мурожаатини кўриб чиқиб, жорий йилнинг 25 октябрида амалдаги қонунчиликка кўра давлат мулкини хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилиниши мумкин эмаслигини ҳақида ўз муносабатини билдирди.
Олий судда иш 2019 йил 1 ноябрда кўриб чиқилиб, “Constant Trading” МЧЖ фойдасига ҳал этилди.
“Constant Trading” МЧЖнинг мулки Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 сентябрдаги 965-сонли қарори билан мулк самарасиз фойдаланилаётганлиги ва бўш турганлиги важи билан шаҳар ҳокимлиги захирасига олинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича “Constant Trading” МЧЖнинг хорижий ҳамкори бўлган “Alpha International Consultancy DMCC” томонидан Адлия вазирлигига жорий йил 27 ноябрь куни мурожаат қилиниб, ҳокимнинг қарорини бекор қилишда амалий ёрдам сўралган.
Адлия вазирлиги хусусий мулк ҳуқуқи бузилишига сабаб бўлган Фарғона шаҳар ҳокимининг ушбу қарорини бекор қилиш бўйича жорий йилнинг 30 ноябрь куни Фарғона шаҳар ҳокимига тақдимнома киритди.
Қайд этиш керакки, мазкур тақдимнома юзасидан Адлия вазирлигининг баёноти оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши бошқа мансабдор шахслар бу каби ҳолатларга келгусида йўл қўймаслигига бўлган чақириқ ҳисобланади.
Бевосита Адлия вазирлигининг кўрсатган ёрдами билан анчадан буён ҳал бўлмаётган мазкур муаммоли вазият ўз ечимини топди ва “Constant Trading” МЧЖнинг хусусий мулкка эгалик ҳуқуқи тикланди.
Бизга маълум бўлишича, вазирлик томонидан бутун республикада бу каби ҳолатлар таҳлил қилиниб, юқори ташкилотларга тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритилган. Қайд этиш лозимки, Адлия вазирлиги мазкур низоли иш бўйича суд ишларига жалб этилмаган.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва “Constant Trading” МЧЖ ушбу низо юзасидан холисона ўз муносабатини билдиргани, кўрсатган амалий ёрдами учун Адлия вазирлигига, низонинг адолатли кўриб чиқилгани учун Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ва Қува туман маъмурий судига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Шу билан бирга, qalampir.uz веб-сайти таҳририятидан ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан мазкур масалага дахлдор ташкилотлар ва шахсларнинг розилигисиз турли хил нохолис ахборотлар тарқатмаслигини сўраб қоламиз.
Шуҳрат Орипов,
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
Ахборот хизмати раҳбари
Алишер Ходжаев,
“Constant Trading” МЧЖ
директори

“Мадад”нинг марказий офиси очилди
https://uza.uz/oz/society/madad-ning-markaziy-ofisi-ochildi--06-12-2019

uza.uz
“Мадад”нинг марказий офиси очилди