Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади.

Ёшлартараққиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қизиққонлик билан эмас, қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизни тилаб қоламиз.

Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_tahlil

Прогнозлаш, стратегик режалаштириш ва форсайт

Прогноз-режалаштириш бу бугунги кундан келажакка бўлган ҳаракат. “Форсайт”, аксинча, келажакдан ҳозирги кунгача бўлган ҳаракатдир. Фарқ аслида уларнинг мафкуравий жиҳатида. Прогнозлаш, айтайлик, келажакни тахмин қилиш, ҳозирги ҳолатга асосланган ва мумкин бўлган, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади, аммо, кўп ҳолларда ривожланишлар доирасига кескин тарзда таъсир ўтказа олмайди.

“Форсайт”нинг вазифаси эса келажакни тахмин қилиш эмас, балки қарор қабул қилувчилар ва етакчи экспертларнинг фикрлари билан консенсус асосида келажакни “мақсадли” кўришни шакллантириш ва асосий муаммоларга жавоб бериш ҳамда тегишли мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга киришишдир.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Очиқ_адлия

Адлия вазирлиги вакант лавозимларига танлов жараёнини онлайн кузатинг

Айни дамда Адлия вазирлиги марказий аппаратида мавжуд бўш (вакант) лавозимларга танлов бўлиб ўтмоқда.

Жараённи Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали онлайн кузатиб боринг.

Танлов натижалари вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинади.

Онлайн трансляция учун ҳавола👇👇👇:

https://www.youtube.com/embed/6Hk8fZAgyXo
❗️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

“қизил”
ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

〰️〰️〰️〰️

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

в) “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:

😷 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиш;

📌 йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;

📌 супермаркет
ва бошқа йирик дўконларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;

〰️〰️〰️〰️

🟡 “сариқ” ҳудудларда (соат 06:00дан – 22:00 га қадар) ва

🔴 “қизил” ҳудудларда (07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача)

‼️ АВТОТРАНСПОРТ
ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК;

〰️〰️〰️〰️

🔰 тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Инфографика

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ҳақида маълумот!
#Адлия_хабари

Бугун, 30 июнь куни, соат 14:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Ўз саволларингизни [email protected] электрон почта орқали юборишингиз мумкин.

🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
_______________________________

#Сообщение_юстиции

Сегодня, 30 июня, в 14:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием пресс-секретаря Министерства юстиции Севары Уринбаевой, посвященный правовым аспектам пандемии коронавируса.

Свои вопросы можете направить на электронную почту [email protected].

🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

1-Савол. Кўчамизда яшовчи қўшнимизни иш жойидан карантинга олишган. Унинг ёш болаларига яқин қариндошлари қарамоқда. Ушбу қариндошларига вақтинча меҳнатга яроқсизлик варақаси бериладими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

2-Савол. Мен ташкилотга 3 ой синов муддати билан ишга қабул қилиндим. 3 ой синов муддати тугаётганида менга синов муддатидан ўта олмадинг деб меҳнат шартномасини бекор қилишмоқчи. Шу тўғрими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

4-Савол. Мен газ идорасида истеъмолчиларнинг қарзини ҳисоб-китоб қиламан. Ҳар куни 100 нафар одамга хизмат қиламан. Истеъмолчилар билан орамиз 1 метр. Оралиқ масофани узайтириш имкони йўқ. Истеъмолчилар билан бевосита мулоқот қилишга, уларнинг қоғоз квитанцияларини ушлашга тўғри келяпти. Бу ҳолат юзасидан корхонага санитария ҳолати бўйича шикоят қилсам бўладими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарди

📹 АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Адлия_хабари

Адлия: навоийлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 30 июндаги буйруғи билан Навоий вилояти Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ойдинов Маъруфжон Эргашовичнинг лицензияси (лицензия: NV №0020, 22.04.2020 йил) хизмат текшируви ўтказиш даврида 10 кун муддатга тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Тошкент шаҳри ва наманганлик хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти тўхтатилган эди.
#Adliya_tahlil

Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назоратини ривожлантиришнинг айрим омиллари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни 2016 йилда қабул қилинган бўлса-да, жамият ва давлат ҳаётининг айрим соҳаларида ушбу турдаги бошқарув асослари аллақачон ўрнатилган эди.

Қатор турдош қонунчилик ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқликни ҳам таъкидлаш керак. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни 10-моддасида “йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари раҳбарларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиши” қайд этилган. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ҳокимият ходимларининг фуқаролар йиғинлари олдида ҳисобот бериш мажбуриятини белгиламайди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEk
#Adliya_xabari

Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз!

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.

Танловда Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимига
6 нафар, ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 9 нафар, Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимига 4 нафар, ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 5 нафар ва катта маслаҳатчиси лавозимига 11 нафар номзод иштирок этди.

Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 35 нафар номзоддан 12 нафари қуйидаги лавозимларга тавсия қилинди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Юридик фанлар ахборотномасининг махсус сонида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг "КОРОНАВИРУС НИМАЛАРНИ ЎЗГАРТИРАДИ: ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАР" номли мақоласи чоп этилган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
ЮФа Махсус сон охирги пандемия.pdf
7.1 MB
Юридик фанлар ахборотномасининг махсус сони билан танишиб чиқсангиз бўлади

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди

Адлия вазирлигининг ташаббуси билан 2019 йилдан бошлаб қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, вазирликлар ва идоралар ўртасида келишиш электрон тизим (project.gov.uz) орқали амалга оширилиши йўлга қўйилган эди.

Ўтган давр мобайнида 5 874 та лойиҳалар мазкур тизим орқали электрон тарзда келишилди, шундан 5 797 таси вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Ушбу соҳада электрон тизимнинг жорий этилганлиги айниқса пандемия даврида ўзининг яққол самарасини намоён этди.

Бугун қонун ижодкорлиги соҳасида рақамли технологияларни жорий этишнинг янги босқичига ўтилмоқда. 2020 йил 1 июль куни Ўзбекистон тарихида илк электрон ҳужжат қабул қилинди ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди
#Эслатма

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун