Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазири Акбар Тошқулов ҳам ''Мен донорман'' акциясида иштирок этди
Адлия вазирлиги: Экологик муаммоларни бартараф этишда яшил инвестицияларни жалб этиш зарур

Жорий йилнинг 13 – 14 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимларни топиш” мавзусида инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми бўлиб ўтмоқда.

Сессиянинг мақсади барқарор эчимларни топиш учун зарур бўлган инновацион ёндашувлар ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун платформа яратишдан иборат.

Маърузачилар ўз ташкилотлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашадилар, уларда илғор тажрибалар, муваффақиятли тадбирлар ва атроф-муҳитни бошқаришда ҳуқуққа асосланган ёндашувнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Форумда Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов ўз нутқи билан иштирок этди.

Вазир ўринбосари сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши натижасида юртимиз экологиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг келтираётган зарарлари, оқибатлари юзасидан фикр юритди.

Батафсил
Адлия вазири А. Тошқулов ва БАА Миллий кутубхонаси ва архиви бош директори Абдуллоҳ Мажид Ал Али ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

Томонлар архив иши соҳасида истиқболли режалар, жумладан икки давлат тарихига оид архив ҳужжатларни аниқлаш, улар асосида мавзули нашрлар тайёрлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш ҳамда архив иши соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Учрашувда БАА томонидан барпо этилиши режалаштирилган Ўзбекистон Миллий архиви янги биносини қуриш лойиҳаси муҳокама этилди.

Жумладан, томонлар тез кунларда курилиш лойиҳаси бўйича тендер савдоларини ўтказиш ҳамда қурилиш ишларини бошлаш учун амирликлар делегациясини Ўзбекистонда қабул қилишга келишиб олишди.

Шунингдек, БАА Миллий кутубхонаси ва архиви тарихи, бошқарув тизими, технологик иш фаолияти, архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва сақлаш шароитлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув сўнгида БАА Миллий кутубхонаси ва архиви бўйлаб экскурсия уюштирилди.