Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазирлиги ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш бўйича фаолият олиб боради

Батафсил👈🏻
#Adliya_xabari

Vazir o'rinbosari tizim xodimlari faoliyati bilan yaqindan tanishdi

Adliya vaziri o‘rinbosari Muzraf Ikramov Namangan shahar adliya bo‘limi faoliyati bilan tanishdi.

M.Ikramov tomonidan adliya organlarining asosiy vazifasi qonunchilikni takomillashtirish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish, aholining huquqiy madaniyatini oshirishda mahallalardagi faollar imkoniyatidan foydalanish, mahalladagi yettilik bilan bevosita hamkorlikni yo‘lga qo‘yish, aholining huquqiy ongini oshirishga xizmat qilishi ta’kidlab o‘tildi.

Shuningdek, yuridik xizmat ko’rsatish markaz faoliyati bilan tanishib, ulardagi yutuq va kamchiliklar tahlil qilindi. Yuridik xizmat ko’rsatilayotgan tashkilotlar bilan hamkorlik muhokama etildi.

Shu kuni Namangan shahridagi davlat xizmatlari markazida bo‘lib, bu yerda fuqarolarga yaratilgan shart-sharoitlar, ko’rsatiladigan davlat xizmatlarini qulay va osonligi, o’z-o’ziga xizmat ko’rsatish burchaklari faoliyati ko‘zdan kechirildi.

Shu bilan birga, Namangan shahar davlat xizmatlari markazi binosidagi barcha qulayliklarga ega boʻlgan navbatsiz xizmat maskanidagi sharoitlar bilan yaqindan tanishdi.
📢 28 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


⚫️Мавзу:
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

⚫️Мавзу: Экология вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва кадастрни юритиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Лола Раҳмонбоева, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

⚫️Мавзу: "Ўзмиллийбанк" томонидан бизнесни қўллаб- қувватлаш учун амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, "Ўзмиллийбанк"АЖ ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#Adliya_xabari

Adliya vaziri oʻrinbosari Muzraf Ikramov Namangan viloyati yuridik texnikumi faoliyati bilan yaqindan tanishdi.


Tashrif jarayonida texnikumda yaratilgan sharoitlar ko'zdan kechirilib, o'quv va Idrok intellektual xonalari, IT klub, Yuridik klinika, sud zali, talabalar turar joyi, faollar zali, yozgi va qishki sport maydonlari, oshxona, axborot resurs markazidagi imkoniyatlar o'rganildi.

Yuridik klinika faoliyatiga alohida to'xtalib, kelgusida mazkur bo'limni yanada rivojlantirish maqsadida moddiy qo'llab-quvvatlash zarurligi ta'kidlandi.

Texnikum negizida tashkil etilayotgan Akademik litsey faoliyati yuzasidan ham fikr-mulohazalar tinglandi. Xodimlar bilan suhbatlashish chog’ida mavjud muammo va kamchilik bartaraf etish lozimligi aytib o’tildi.
Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади

Давлатимиз раҳбарининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида қандай ишлар амалга оширилади? Бу саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/602586

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Adliya_xabari

Adliya vaziri o‘rinbosari xususiy amaliyot bilan shug’ullanuvchi notaruslar bilan muloqot o’tkazdi


Namangan viloyati yuridik texnikumi binosida adliya vaziri o'rinbosari Muzraf Ikramov xususiy amaliyot bilan shug'ullanuvchi notariuslar bilan uchrashdi.

Ochiq va samimiy kechgan muloqot davomida, xususiy amaliyot bilan shug'ullanuvchi notariuslarning sohani rivojlantishga doir taklif va mulohazalari tinglandi, ular duch kelayotgan muammolarga yechimlar berildi. Bunday davra suhbatlaridan maqsad notariat sohasini rivojlantirish, ushbu sohani yangi bosqichga olib chiqishdan iboratdir.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда “Адлия куни” тадбирларини ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

🔅Бунда олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб борилади. Бундан ташқари:

уйма-уй юриш ва “Ҳуқуқий кўмак” акцияларини ўтказиш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқиш;

“Online-mahalla” платформаси орқали ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларни ҳал этиб бориш;

аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш;

ёшлар, аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ҳақида хабардор қилиш;

туман (шаҳар) ташкилотлари ҳамда маҳалла идораларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича методик ёрдам кўрсатиб бориш йўлга қўйилади.

✍️ Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

“Твиннинг” дастури доирасида халқаро экспертлар ўз ишини бошлади

Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳаларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 28 май куни Адлия вазирлигида мазкур мақсадларни ўз ичига олган “Твиннинг” дастурини Ўзбекистонда амалга оширишнинг дастлабки босқичлари вазирлик мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Твиннинг” молиявий ва техник ёрдам лойиҳаси бўлиб, у Европа Иттифоқининг бенефициар мамлакатларида Европа Иттифоқининг энг яхши амалиётига асосланган маъмурий тузилмаларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Дастур 1989 йилдан буён амалга оширилмоқда.

Учрашувда Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик фондининг EU Twinning лойиҳалари раҳбари Аня Шеллер-Шлеттер бошчилигидаги Германия ва Латвия давлатларининг қонунчилик бўйича халқаро экспертлари иштирок этди.

Мазкур учрашув 4 кунлик муҳокамаларнинг дастлабки босқичи бўлиб унда “Твиннинг” дастури доирасида қилинадиган ишлар ва кутилаётган натижалар бўйича халқаро экспертлар тақдимотлари, таклифлари ва фикр-мулоҳазалари ўрганилади ҳамда лойиҳанинг иш режаси ишлаб чиқилади