Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: 2024 йилнинг 1-чорагида ҳудудий адлия органлариг томонидан 400дан зиёд маҳаллий кенгашлар қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди

Бу ҳақда вазирлик томонидан маҳаллий кенгашларнинг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда адлия органларининг тутган ўрни ва роли масаласида Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🗓 9 апрель (1336 йил)

Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
Адлия вазири А.Тошқулов Бахмал туман адлия бўлимида тумандаги сектор раҳбарлари билан учрашди

Бугунда адлия тизимига бириктирилган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш мақсадида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар бўйича суҳбатлашди.

Бахмал туманида 4 мингга яқин ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди. «Файзобод» маҳалласида ташкил этилган 500 га яқин китоблар билан таъминланган кутубхона фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга Жиззах шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Марказда бир кунда 400-500 нафар фуқарога давлат хизмати кўрсатилади. Айни пайтда хизмат турлари 335 дан ортиқни ташкил этмоқда. Адлия вазири томонидан ДХМ биносида фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бинода «ВИП зона» ташкил этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шу билан бирга, юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари, Мадад ННТ, Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти билан яқиндан танишди. Уларнинг тизим фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди.
Адлия вазири Жиззах вилоят юридик техникумида бўлди

Жиззах вилоят юридик техникуми соҳага етук мутахассислар етиштириб бераётган таълимнинг ўрта бўгини ҳисобланади. Бугунда мазкур ўқув маскани капитал тамирдан чиқарилиб, ўқувчи ва педагогик жамоа учун муносиб шароитлар яратилди.

Адлия вазири А.Тошқулов техникумдаги ўқув хоналари, кутубхона фаолияти, спорт билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Ўқитувчилар билан юзма-юз суҳбатлар жараёнида ўқишни сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан таклифларини тинглади. Бу борада моддий-техник базани янада бойитиш, ўқувчиларни рағбатлантириб бориш, ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятига қараб янги инновацияларни ўқув тизимига жорий этишга кумаклашиш масалаларини алоҳида такидлаб ўтдилар
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Адлия вазирлигидан буюк Соҳибқиронга эҳтиром

Бугун 9 апрелда юртимизда буюк бобакалонимиз соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан пойтахтнинг Амир Темур хиёбонида буюк бобомиз ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда Адлия вазирлиги жамоаси ҳам иштирок этди. Тадбирда улуғ давлат арбоби, оламгир саркарда Амир Темур ҳайкали пойига вазирлик жамоаси номидан гулчамбар қўйилди ва руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Шунингдек, адлия органлари ва муассасаларида соҳибқирон бобомиз таваллуди куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар давом этади.