Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланди

✍️
Адлия вазирлиги томонидан Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талаблар (рўйхат рақами 3494, 01.02.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔍Ушбу талабларда автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни
ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланган.

📌Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари ўқув автодромидан ҳайдовчиликка номзодлар билан амалий машғулотлар ва имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланади.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда ўқув автодромига нисбатан қуйидаги талаблар белгиланган:

- ўқув автодромида ўлчами камида 50х15 m бўлган майдонча бўлиши зарурлиги;

- ўқув автодромининг йўллари асфальт ёки цемент бетон билан қопланган ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш имконини берадиган ҳолатда бўлиши кераклиги;

- ўқув автодромининг йўллари светофор, йўл белгилари, йўл чизиқлари, тик баландликка кўтарилиш қурилмалари (эстакада) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;

- ўқув машғулотларини масофадан назорат қилиш, ҳайдовчиликка номзодларнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиш учун ўқув автодроми аудио ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши лозимлиги;

- ўқув автодроми унга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришининг олдини олиш мақсадида 2,0 метрдан кам бўлмаган баландликдаги девор ёки панжара (металл тўсиқ) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;

- ўқув автодромида ҳайдовчиликка номзодлар учун қулай бўлган жойда қуйидаги маълумотлар келтирилган ахборот стенди ёки электрон монитор ўрнатилиши;

- ўқув автодромига кириш ва чиқиш йўлининг кенглиги енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари учун 3,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,0 метрдан кам бўлмаслиги кераклиги;

- ўқув автодроми ҳудудида тунги ёритгичлар ўрнатилган, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мос, шунингдек ичимлик суви ва ҳожатхона бўлиши кераклиги.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Адлия вазирлиги ходимлари ҳам ушбу лойиҳада фаол иштирок этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Адлия вазирлиги жамоаси ҳам ушбу лойиҳада фаол иштирок этмоқда
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция

🔰Адлия вазирлиги томонидан “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

🗓 Акция 2024 йил 13 майдан 13 июнгача давом этади.

✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹сайёр қабуллар;

🔹меҳнат ярмаркалари;

🔹ёшлар билан учрашувлар;

🔹“Ёшлар сайли”;

🔹“Тарғибот поезди” лойиҳаси.
#Адлия_хабари

Оила қуриш тартиби ва унинг аҳамияти 👪👫


15 май Халқаро оила👪 куни муносабати билан Онлайн мулоқот лойиҳамизнинг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

▶️Адлия вазирлигининг Фейсбукдаги «Адлия билан мулоқот/ Диалог с юстицией» (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2024 йил 15 май куни соат 16:00 да "Оила қуриш тартиби ва унинг аҳамияти" мавзусида “Onlayn” мулоқот ўтказилади.

Мулоқот давомида Адлия вазирлиги масъуллари, ФҲДЁ ходимлари томонидан сизларни қизиқтирган масалаларга оид саволларга жавоб берилади.

Мавзу бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон манзили орқали йўллашингиз ёки мулоқот чоғида онлайн эфир кетаётган жойни ўзида ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Sevara Urinbayeva
Onlayn muloqot boshlandi 🎥 https://youtube.com/watch?v=NKgrs7IAoA0
#Адлия_хабари

Адлия тизимида коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар, коррупциявий хавф-хатарлар, уларни олдини олиш, қайта алоқа каналлари орқали келиб тушган "сигнал" хабарлар, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш каби масалалар бўйича "Онлайн мулоқот" лойиҳасида гаплашдик.

✍️Мулоқотда келтирилган рақамлар: Адлия вазирлигига 2024 йилнинг 1-чораги давомида алоқа каналлари орқали адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 74 та мурожаат ва хабарлар келиб тушган бўлиб, шундан, 26 таси “антикорбот” телеграм канали орқали ҳамда 48 таси бошқа алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаат ва хабарларни ташкил этган.

Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 7 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, жумладан 2 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва 5 нафар ходимга хайфсан
ва жарима интизомий чоралари қўлланилган, шунингдек 23 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Бошқа маълумотлар билан ушбу ҳаволага кириб танишишингиз мумкин.
#Адлия_хабари

❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

🔰Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.

✔️Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди.

Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда.

🏢 Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган.
#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Адлия вазирлиги жамоаси ҳам ушбу лойиҳада фаол қатнашмоқда.
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2024 йил 13 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

1) 10 дан ортиқ лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда талабгорлардан талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди.

Эндиликда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ва шу каби хулосалар лицензия ва рухсатнома олиш жараёнида бир вақтнинг ўзида тегишли ташкилотлар томонидан берилиши йўлга қўйилади.

2) 4 та лицензия ва хабарномалардан ортиқча талаблар чиқариб ташланди.

Мисол учун, Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш талаби;

Кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб;

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида
хабарнома юборишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бериладиган хулосани талаб қилиш бекор қилинди.

3) Йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензия талабида автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган мутахассис сифатида ўрта-махсус маълумотли шахсларни ҳам тайинлаш мумкинлиги белгиланди.

4) Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда муддатларни иш кунида ҳисоблаш йўлга қўйилди.

5) 4 та турдаги лицензия, рухсатнома ва хабарномалар паспортлари тасдиқланди ва тизимлаштирилди.
Хусусан,

Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома паспорти;

Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида
хабарнома паспорти;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспорти;

Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспорти.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алқоалар бўлими
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM