Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

«Энг яхши хизмат – уни олганингизни билмай қоладиган хизматдир». ДХМлардаги хизмат турлари 500 га яқинлашади. Бунинг қандай оқибатлари бор?

Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари кунига ўртача 70 минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Келаси йил охиригача тақдим қилинаётган давлат хизматлари сони 310 дан 450 га етказилади. Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Kun.uz'га тақдим қилган мақоласида хизматлар сонининг ошиши фонида – кутиш вақти ва ходимлар иш юкламаси ортиши каби қатор рискларни ҳисобга олиш, фойдаланувчилар учун максимал қулайликларни сақлаб қолишга қаратилган ишлар ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/55940398
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Бугунги қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_сентябрдан

🗓 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

🔹Субсидия ажратиш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔹Ўқувчилар 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатилади БАТАФСИЛ

🔹Судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔹Айрим маҳсулотларнинг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔹Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади БАТАФСИЛ

🔹Қишлоқ хўжалиги техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги учун талон бериш бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔹Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади БАТАФСИЛ

🔹Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади БАТАФСИЛ

🔹Коммунал соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

🔹“Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔹Мактаб директорларига бир қатор ҳуқуқлар берилади БАТАФСИЛ

🔹Боғчаларнинг истеъмол рационига асал қўшилиши мумкин БАТАФСИЛ

🔹Янги турдаги стипендия таъсис этилади БАТАФСИЛ

🔹Замонавий жиҳозланган кутубхона ва кинотеатрлар ташкил этилади БАТАФСИЛ

🔹“Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qonunlar JST talablariga moslashtirilsa, erkin savdo uchun to‘siqlar bo‘lmaydi - ekspert

Normativ bazaning Jahon savdo tashkiloti talablariga moslashtirilishi erkin savdo uchun to‘siqlarni bartaraf etadi, sun’iy monopoliyalar paydo bo‘lishining oldini oladi, bozorda adolatli raqobat mexanizmlari shakllanishiga zamin yaratadi.

Jami nechta qonunga o‘zgartirishlar kiritilishi va bu jarayon qachon nihoyasiga yetkazilishi lozim?

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
#Biz_birgamiz

Бугун юртимизнинг 16 шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишланган "Янги Нафас" оммавий югуриш марафони ўтказилмоқда.

Адлия вазирлигининг ижтимоий лойиҳаси ҳисобланадиган “Биз биргамиз!” доирасида ногиронлиги бўлган шахслар оммавий югуриш мусобақаларига жалб қилинди.

Уларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар, Кўзи ожизлар ва Карлар жамиятлари томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилди.

Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар учун жами уч турдаги номинация бўйича ғолиблар тақдирланади.

Марафон иштирокчилари ўртача 50—150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этаётган бўлса, имконияти чекланганлар учун бепул қилиб берилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Марафон натижалари ҳақида тез орада маълум қиламиз .
#Adliya_davlat_xizmatlari

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (435-сон, 31.08.2023 й.) билан Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

📝 Регламентга кўра, давлат хизматлари Адлия вазирлигининг Алоқа марказига (“Call-марказ”) ёки унинг расмий веб-сайтига мурожаат қилиш орқали кўрсатилади.

“Call-марказ” орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади.

Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиниши мумкин.

☑️ Давлат хизматларини кўрсатиш вақти Давлат хизматлари марказлари (ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.

➡️ “Call-марказ” масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади.

🗓 Сўнг масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).

💰Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

❗️Шунингдек, ушбу Регламент қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

🔸миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришга;

🔸Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга;

🔸жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга.
#OAV_biz_haqimizda

Davlat xizmatlari ko‘rsatishda fuqaro e'tibor markazida tamoyili amal qiladi

Yangilangan Konstitutsiyada mamlakatimizning ijtimoiy davlat ekanligi belgilandi. Ijtimoiy davlat o‘z mohiyatiga ko‘ra, har bir fuqaroning munosib hayot kechirishiga erishishdir.

Bu borada davlat va fuqarolar o‘rtasidagi munosabatlarda alohida o‘rin tutuvchi davlat xizmatlari sohasi rivojlantirilmoqda. Sohada keyingi paytda muhim o‘zgarishlar yuz berdi

O‘zA muxbiri adliya vazirining o‘rinbosari Xudoyor Meliyev bilan shu haqda suhbatlashdi.

Batafsil 👉 https://uza.uz/posts/516898

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Biz_birgamiz

3-sentabr kuni respublikamizning 16 shahrida Mustaqillik bayramiga bag‘ishlangan "Yangi Nafas" ommaviy yugurish marafoni o‘tkazildi. Adliya vazirligining ijtimoiy loyihasi hisoblanadigan “Biz birgamiz!” doirasida nogironligi bo‘lgan shaxslar ommaviy yugurish musobaqalariga jalb qilindi.

Marafonda ko‘rishda va eshitishda nuqsoni bor hamda boshqa turdagi jismonan imkoniyati cheklangan shaxslar uchun jami uch turdagi nominatsiya bo‘yicha g‘oliblar taqdirlanadi.

Marafon haqida batafsil 👉 video lavhada

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Adliya tizimidagi oʻtgan hafta davomida qanday muhim voqealar, o‘zgarishlar ro‘y berdi? Ular haqida haftalik daydjesti.

@adliyangiliklari
#Live

🔹 Taklif etilayotgan qonun loyihasi bilan, O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat va Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodekslariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish orqali milliy, irqiy, etnik yoki diniy mansubligiga qarab bir toifa fuqarolarni boshqa toifa fuqarolardan ustunligini yoki nuqsonli ekanligini targ‘ib qilganlik, nikohi qonunda belgilangan tartibda qayd etilmagan shaxslar o‘rtasida nikoh tuzishga doir diniy marosimni amalga oshirganlik uchun ma’muriy va jinoiy javobgarlik belgilash nazarda tutilmoqda.

🔹 Shu bilan birga, loyiha bilan ikki yoki undan ortiq xotin bilan er-xotin bo‘lib yashashni targ‘ib qilganlik, xotin-qizlar va erkaklar teng huquqliligini ochiqdan-ochiq inkor etganlik uchun ma’muriy javobgarlik belgilanmoqda.

🔹 Shuningdek, jamoat tartibini saqlash bo‘yicha ko‘rilayotgan choralar, xususan “Xavfsiz shahar” konsepsiyasi doirasida joriy etilgan axborot dasturlarining samaradorligini yanada oshirish maqsadida jamoat joylarida shaxsini identifikatsiya qilish imkonini bermaydigan darajada yuzini to‘sgan holda bo‘lganlik uchun ma’muriy javobgarlik chorasi kiritilmoqda.

🔹 Bunda, javobgarlikni istisno qiluvchi holat sifatida tibbiy ko‘rsatma asosida yoki mehnat va xizmat faoliyati bilan bog‘liq holatlarda yoxud yo‘l-transport harakatida xavfsizlikni ta’minlash uchun kiyiladigan maxsus bosh-kiyimda yoki sport va madaniy tadbirlar paytida ularning ishtirokchilari tomonidan, shuningdek, qonunchilikda ruxsat etilgan boshqa holatlarda yuzini to‘sgan holda bo‘lish holati belgilanmoqda.
_______________________

🔹Предлагаемым законопроектом путем внесения изменений и дополнений в Уголовный кодекс и Кодекс об административной ответственности Республики Узбекистан предусматривается установление ответственности за пропаганду превосходства или неполноценности граждан по признаку их национальной, расовой, этнической или религиозной принадлежности, за совершение религиозного обряда по заключению брака лицами, брак которых не зарегистрирован в установленном законом порядке.

🔹 В то же время проектом предусмотрена административная ответственность за пропаганду сожительства с двумя и более женами, за открытое отрицание равных прав женщин и мужчин. Также в целях дальнейшего повышения эффективности принимаемых мер по поддержанию общественного порядка, в частности информационных программ, внедряемых в рамках концепции «Безопасный город», вводится мера административной ответственности за ношение в общественных местах одежды, не позволяющей идентифицировать личность граждан.

🔹 При этом условием, исключающем ответственность являются случаи, когда лицо прикрыто, но идентифицируемо, на основании медицинских указаний или связанных с трудовой и служебной деятельностью, а также специальные головные уборы для обеспечения безопасности дорожного движения, или их участниками во время спортивных и культурно-массовых мероприятий и в других случаях, разрешенных законом.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
#Adliya_xabari

Тадбиркорлик субъектларининг тўғридан-тўғри судга шикоят
қилишидаги чекловлар олиб ташланмоқда


Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан амалдаги 4 та Қонунга, жумладан, Солиқ кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ва “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунларга тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятини чекловчи нормаларни бекор қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, Солиқ кодексида солиқ тўловчилар сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарор устидан юқори турувчи солиқ органига шикоят қилингандан (шикоят кўриб чиқилганидан) кейин судга мурожаат қилиш мумкин.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқларини тўғридан-тўғри суд орқали ҳимоя қилиши ёки маъқул деб ҳисобласа, юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ҳамда “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорлик субъектларининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш мажбуриятларини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Ушбу ўзгартиришлар киритилиши натижасида юридик шахсларнинг устав фондини (устав капиталини) шакллантиришдаги бюрократик тартиблар бекор қилинишига ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча харажатларнинг олди олинишига эришилади.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Тадбиркорлик субъектларининг суд орқали ҳимояланишини чекловчи нормалар бекор қилинади

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу асосда қонунчиликда қандай янгиликлар жорий этилади? Бу саволга адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов жавоб берди👇

👉https://uza.uz/uz/posts/tadbirkorlik-subektlarining-sud-orqali-himoyalanishini-cheklovchi-normalar-bekor-qilinadi_517430